Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


Download 2.21 Mb.
bet23/44
Sana01.11.2023
Hajmi2.21 Mb.
#1738178
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   44
Bog'liq
УМК заочный

SUA ва IUA протоколлари.
SCCP фойдаланувчилари учун мослашиш сатхининг SUA протоколи, IP-тармоқ бўйлаб SCCP фойдаланувчиларнинг сигналли хабарларини ўтказишни ушлаб туради, масалан, ТСАР ёки INAP, SUA протоколи IP- тармоқ сигнализациянинг охирги пунктлари ва сигнализация шлюзлари орасида қўлланилади.
SUA протоколи, SCCP хизматлар сингари тартибсиз ва тартибланган етказиш билан уланишсиз, маълумотлар оқимини бошқаришли ёки бошқаришсиз уланишларга мўлжалланган хизматлар ва хабарларни ўз вақтида етказилмаганлиги натижасидаги хатолар ва хабарларни йўқолганлигини билишли хизматларни ушлаб туради (яъни SCCP 0 дан 3 гача хизматлар синфи). Уланишсиз хизмат холатида SCCP ва SUA протоколлари сигнализация шлюзида ўзаро таъсирлашади.
ISDN - фойдаланувчи (IUA) учун мослашиш сатхининг пртоколи IP тармоқ орқали Q.931 хабарни ўтказишни ушлаб туради. IUA протоколи МТР протоколининг қисмини сигнализация тизимида қўлланилишини таъқиқлайди ва юқори сатхнинг иловаларини SCTP транспорт протоколлар билан бевосита ўзаро таъсирлашишига имкон беради.


Назорат саволлари



    1. Телефон алоқада сигнализациянинг вазифаси нимадан иборат?

    2. Сигнализация тармоғи қандай тузилган?

    3. Умумканал сигнализация тизими қандай афзаллик ва камчиликларга эга?

    4. VoIP технологиясида сигнализация тизимини тушунтиринг.


6-МАЪРУЗА


МУЛЬТИМЕДИА АЛОҚА ТАРМОКЛАРИНИНГ АСОСИЙ ТРАФИК ПАРАМЕТРЛАРИ


Режа:

  1. Мультимедиали трафик.

  2. Мультимедиали трафикнинг параметрлари.

  3. Ўз-ўзига ўхшаш трафик тўғрисида тушунча.

  4. Мультимедиали трафикларга сифатли хизмат кўрсатиш параметрлари.



6.1. Мультимедиали трафик


Мультимедияли трафик. Мультимедияли трафик деганда инсоннинг сезги органлари қабул қилиб оладиган турли хил ахборотларни ўз ичига олган маълумотларнинг рақамли оқими (одатда товушли ва/ёки видеоахборот) тушунилади. Маълумотларнинг мультимедияли оқимлари узоқлаштирилган интерактив хизматларни тақдим этиш мақсадида телекоммуникация тармоқлари бўйича узатилади. Тармоқ фойдаланувчиларига тақдим этиладиган мультимедия хизматларининг бугунги кунда энг кўп тарқалганлари видеотелефония, мультимедияли маълумотларни юқори тезликда узатиш ҳисобланади.
Тақдим этиладиган хизматларнинг турига боғлиқ ҳолда мультимедияли трафикнинг икки асосий тури ажратилади:

  1. Фойдаланувчилар ўртасида реал вақт миқёсида ахборотни узатиш учун мультимедияли хизматларни тақдим этадиган реал вақт трафиги.

  2. Замонавий телекоммуникация тармоғининг анъанавий тақсимланган хизматлари билан ташкил этиладиган оддий маълумотлар трафиги, жумладан, электрон почта, файлларни узатиш, виртуал терминал, маълумотлар базасига узоқлаштирилган кириш ва бошқалар.

Реал вақт трафигини қўллаб-қувватловчи хизматларга мисол сифатида қуйидагиларни келтириш мумкин: IP-телефония, юқори сифатли товуш, видеотелефония, видеоконференц алоқа, масофадан туриб тиббий хизмат кўрсатиш (диагностика, мониторинг, консультация), видеомониторинг, кенг эшиттиришли видео, рақамли телевидение, радио ва телевизион дастурларни олиб кўрсатиш.
IP-телефония. Мазкур сервис тармоқнинг икки абоненти ўртасидаги товуш трафигини (нутқни) узатади, унда тармоқ трафиги сифатида IP протокол (Internet Protocol) дан фойдаланилади. «IPтелефония» сервисини ташкил этиш учун маҳаллий, корпоратив, глобал тармоқлар, ҳатто Интернет тармоғи фойдаланилиши мумкин. Умумий фойдаланишда қўлланиладиган махсус шлюзлар ёрдамида телефон тармоқлари абонентлари ва маълумотларни узатиш тармоқлари абонентлари ўртасида IP-телефон алоқаси таъминланади.

Download 2.21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   44




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling