Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


Мультимедияли трафикнинг параметрлари


Download 2.21 Mb.
bet25/44
Sana01.11.2023
Hajmi2.21 Mb.
#1738178
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   44
Bog'liq
УМК заочный

6.2. Мультимедияли трафикнинг параметрлари

Турли хил телекоммуникация тармоқларида трафик тавсифининг жуда кўп моделлари мавжуд. Умумий ҳолда бирор хизматнинг мультимедия трафиги тасодифий жараён кўринишида тақдим этилади. Трафикнинг оний қийматлари – вақт бирлиги ичида мос сервисни қўллаб-қувватлайдиган ахборот блоклари сонидан иборат бўлсин. У ҳолда янада умумий ҳолда тасодифий Bio жараён Fbio (x) тақсимланишлар функцияси оиласи билан тавсифланади, бунда



Тавсифлашнинг бундай методидан амалий фойдаланиш жуда қийин (умумий қўринишдаги бундай нобарқарор юкланиш сифатининг параметрларини баҳолашни таъминловчи математик аппарат яратилмаган, FB(i)(x) тақсимлаш функцияси оиласини адекват баҳолашда мураккабликлар мавжуд).
Мультимедия трафиги параметрларини ўрганиш учун, одатда, ITU-T тавсияномалари билан аниқланган бир қатор тавсифлардан фойдаланилади. Бу тавсифлар Bio тасодифий жараённинг интеграл параметрларини ифодалайди, уни амалга ошириш намунаси 13.1-расмда келтирилган.
Турли хил мультимедияли хизматлар билан таъминланадиган трафикнинг тавсифларига қуйидагилар киради:
-трафикнинг қийматлари (оний, максимал, чўққи (энг юқори), ўрта ва минимал), бит/с;
- трафикнинг бўлаклиги коэффициенти (пулсация);
- чўққи трафикнинг ўртача давомийлиги;
- алоқа сеансининг ўртача давомийлиги;
- трафик элементлари форматлари;
- пакетнинг максимал, ўртача, минимал ўлчамлари;
- талаблар трафигининг жадаллиги.

13.1-расм. Мультимедияли трафикнинг асосий параметрлари.


Трафикнинг максимал қиймати .Тегишли сервис вақт бирлигида берадиган ахборот блокларининг максимал сони



тарзида аниқланади.
Трафикнинг чўққи қиймати тегишли сервиснинг трафиги бўлиб, у унинг учун белгиланган чўққи бўсаға V дан ортиқ бўлади.
V трафикнинг ўртача қиймати. Тегишли сервис вақт бирлигида таъминлайдиган ахборот блокларининг ўртача сони



тарзида аниқланади, бу ерда   – алоқа сеансининг давомийлиги.
Трафикнинг минимал қиймати . Тегишли сервис вақт бирлигида ахборот блокларининг минимал сони

тарзида аниқланади.
Трафикнинг бўлаклилиги коэффициенти К. Тегишли сервиснинг максимал ва ўртача трафиги ўртасидаги нисбат тарзида аниқланади. Бўлаклилик коэффициенти

формула бўйича ҳисобланади.
Чўққининг ўртача давомийлиги . Тегишли сервис чўққи трафигини тўлдирадиган вақт оралиғининг ўртача давомийлиги

формула бўйича ҳисобланади, бу ерда N(P) – алоқа сеанси давомида чўққилар сони,  B(t) жараённинг i-чўққиси давомийлиги, i=1,N(P), i-чўққининг давомийлиги қуйидаги ифодалар билан аниқланади:
 = - 
бу ерда  - i-чўққининг бошланиш ва тугаш пайтлари, улар қуйидаги ифодалар билан аниқланади:

Юқорида санаб ўтилган параметрлар тегишли сервис трафигини тавсифлаш учун сервис абоненти билан бир сеанс алоқа мобайнида фойдаланилади.

6.1-жадвал


Мультимедия хизматлари трафиги параметрлари (умумий қийматлар)

Мультимедияли серсиснинг тури

Мультимедияли трафикларнинг параметрлари

J, Mbit/s

, Mbit/s

K





 , сеанс/сут

IP-телефония

0.064

0.064

1

100

100

5

Юқори сифатли товуш

1

1

1

53

53

3

Видеотелефония

10

2

5

1

10

6

Видеоконференция

10

2

5

1

1000

6

Масофадан тиббий хизмат кўрсатиш

10

2

5

1

1000

3

Видеомониторинг

10

2

5

-

-

6

Радио ва телевизион дастурларни олиб кўрсатиш

34

34

1

-

-

6

Рақамли телевидение

34

34

1

-

5400

6

Тегишли сервисда тармоқ абонентларининг хизматни олишга талаблари интенсивлиги (жадаллиги) вақт бирлигида келиб тушган талабларнинг ўртача сони тарзида аниқланади.
Алоқа сеансининг ўртача давомийлиги Т – тегишли сервис келиб тушган талабга хизмат кўрсатадиган вақт оралиғининг ўртача давомийлиги.
Пакетнинг максимал ўлчами S – трафикнинг бит ҳисобидаги элементларининг максимал ўлчами (трафик элементи адресга ягона бутун тарзда узатилади).
Пакетнинг ўртача ўлчами – трафикнинг бит ҳисобидаги элементининг ўртача ўлчами.
Пакетнинг минимал ўлчами – трафикнинг бит ҳисобидаги элементининг минимал ўлчами.
Тегишли манбаалар билан тўлдирилувчи трафикнинг айрим умумий параметрлари 6.1-жадвалда келтирилган.



Download 2.21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   44




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling