Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
Тармоқларни бошқариш муаммолари
Download 2.21 Mb.
|
УМК заочный
- Bu sahifa navigatsiya:
- Тармоқни бошқариш жараёнини режалаштириш ва ташкил этиш (Е.412, Е.413 тавсиялари).
8.2. Тармоқларни бошқариш муаммолари
Тармоқни бошқариш тизимини ташкил этишда асосий муаммолардан бири операторларнинг кўпинча турли, хил етказиб берувчиларнинг қурилмаларидан фойдаланишлари ҳисобланади. Одатда уларнинг ҳар бири фақат ўз қурилмасини бошқаришнинг етарлича кучли ва кўп функционалли тизимини таклиф этади. Бошқа томондан очиқ тизимларнинг ўзаро алоқа принциплари асосида қурилган HP Open View (Hewlett - Packard). Net view (IBM) Sun Net Manager каби платформалар мавжуд бўлиб, улар турли хил қурилмаларнинг кенг спектрини бошқаришга имкон беради, лекин улар тармоқли бошқариш учун фақат асос бўлиб ҳисобланадилар. Тармоқни маълумотиришнинг бу платформалари бир консолдан турли хил етказиб берувчиларнинг бошқарув иловаларига киришни таъминлайди. Аник бир бошқариш тизимини амалга ошириш учун тайёр ечимлар мавжуд эмас – ҳатто бошқариш тизимлари учун ишлаб чиқарилган бошқарувчи ахборотнинг умумий протоколи (Gommon Management Information Protocol, CMIP)ва тармоқни бошқаришнинг оддий протоколи (Simle Nework Management Protocol, SNMP)каби протоколларни ҳиосбга олган ҳолда ҳам. Мълум бир компания томонидан амалга оширилган тармоқни бошқариш тизими буюртмачининг тармоғи хусусиятларини ҳисобга олиб қайта ишлаб чиқишга тўғри келади. Тармоқни бошқариш платформасини (ТБТ), малакали тарзда танлаш жуда муҳимдир, яъни қўйилган барча вазифларнинг ечимини қўллаб-қувватлаш учун дастурлар мазмунини. Агар оператор тармоғи турли хил ишлаб чиқарувчиларнинг қурилмаларига эга бўлса, у ҳолда ТББ коммутация каналларига эга тармоқни ҳам (PSTN),пакетлар коммутацияси бўлган тармоқни (IP/MPLS, ATM, Fram Relay, SDH, x 25 ва бошқ.) ҳам юқори самадорликда бошқаришни платформаси қуйидаги масалаларни хал этиш учун мосланган бўлиши керак: узоқлаштирилган бўғинлар, модуллар, портлар, каналларни график интерфейс ёрдамида конфигурациялашни; фойдаланувчиларнинг талаб қилинган миқдордаги мультиплексорлари ва каналларини бошқаришни; ҳар қандай конфигурациядаги бирикишларни яратишни: “нуқта-нуқта”, “нуқта-гуруҳ”, “гуруҳ-гуруҳ”; ҳақиқий вақт режимида тармоқ ҳолатини назорат қилишни ташкил этишни; тармоқни синхронлаштиришни акслантиришни; тармоқ ресурсларидан фойдаланишни акслантиришни; носозликларнинг олдини олиш ва бартараф этиш учун ташхислашни ўтказишни; қуйидаги контекстлардан бирида тармоқ ҳолатини кўриб чиқишни: объектга йўналтирилган ва мантиқий йўналтирилган. Объектга йўналтирилган ҳолда кўриб чиқиш тармоқнинг физик компонентларини, жумладан, мультиплексорлар, модуллар, портлар, кириш қурилмалари, каналлар каби компонентларни тақдим этишни амалга оширишга имкон беради. Коммуникация бўғинлари тармоқ операторининг ишлаши учун қулай бўлиш учун танлаб олган исталган гуруҳлаш тамойилга кўра гуруҳларга ёки қисм тармоқларга бирлаштирилиши мумкин. Мантиқан йўналтирилган кўриб чиқиш юқори тезлиги (IP) MPLS доменларда LSP трактлар, Franc Relay каналлари, виртуал трактлар ва АТМ виртуал каналлари) ва пост тезлиги қўйилган тармоқларнинг “нуқта-нуқта” бирикмалари ташкил этилган йўлни кўрсатиш имконини беради. Тармоқни бошқариш платформаси қуйидагиларни тақдим этиш керак: тармоқ элементларига техник хизмат кўрсатишни ташкил этиш учун маблағлар ва компаниянинг техник,ҳисоб-китоб ва маркетинг хизматларининг ўзаро алоқалари; қурилманинг конфигурациясини бошқарувчи ва тармоқ ҳолатини кузатувчи операторлар ва маълумотлар учун кенг имкониятлар. Телекоммуникация тармоғининг барқарор ишлаши асоси барча хизматлар ўртасида тезкор, статистик ва бошқа ахборотнинг барча хизматлар ўртасида тақсимланиши, компаниянинг барча бўлинмаларининг яхши ўзаро алоқаларини таъминлаш ҳисобланади. Тармоқни бошқариш платформаси тармоқда тўхтаб қолишлар ёки ортиқча юкланишлар юзага келганда қуйидаги вазифаларни ҳал этишни таъминловчи дастурий воситаларга эга бўлиши керак: ҳақиқий вақт режимида авария тўғрисидаги хабарларни коммутация бўғинлари, алоқа линиялари, интерфейслар ва абонентлик учликлари гуруҳлари бўйича тақсимлаш ва номерга ажратиш; авария хабарлари билан бир вақтда вужудга келаётган муаммоларни тезкор хал қилиш учун зарур муфассал ахюорот олиш; амалга оширилган харакатлар натижалари тўғрисида, носозликнинг сабаби тўғрисида, шунингдек мазкур муаммо билан шуғулланган авария хизмати оператори ёки мухандисининг фамилияси тўғрисидаги ахборотни қайд қилиш; хар бир тармоқ элементи тўхтаб қолишларнинг миқдори ва давомийлиги тўғрисида, шу жумладан фойдаланувчи ахборотни узатадиган бўғин, модуль, порт ёки канал бўйича ишдан чиқиш ва тўхтаб қолишларнинг миқдори ва давомийлиги тўғрисида статистик ахборотни йиғиш, тўплаш ва ўқиш. Бу ахборот тармоқнинг ишлаш қобилиятини тахлил қилиш ва мижозлар билан ўзаро хисоб-китоблар қилиш учун фойдаланиши керак. Тармоқни бошқариш жараёнини режалаштириш ва ташкил этиш (Е.412, Е.413 тавсиялари). Телекоммуникация тармоғининг холати қуйидаги сабаблар оқибатида вақт бўйича ўзгаради: фойдаланувчилар яратадиган трафикдаги ўзгаришлар; қурилмаларнинг шикастланиши; авариялар; хизматлар ишидаги режали танаффуслар. Катта юкланиш кунларини режалаштириш. Катта юкланишни юзага келтириш мумкин бўлган воқеалар орасидан қуйидагиларни кўрсатиш мумкин: умумий байрамлар – янги йил, Наврўз; хар йилнинг айнан бир кунига тўри келмайдиган диний байрамлар, спортнинг оммавий турлари бўйича жахон чемпионатлари ёки қитъа биринчиликлари; миллий байрамлар; нодаврий воқеалар, жумладан, савдо ярмаркалари, давлат арбобларининг расмий ташрифлари, халқаро конференциялар ва йиғилишлар. Катта юкланиш кунлари учун режалар тузишда қуйидаги чегараларни назарда тутиш керак: қўшимча каналларни ишга тушириш; каналларни икки томондан банд қилиш йўналишларидан бир томондан банд қилишга ўтказиш; трафикни одатда фойдаланилмайдиган транзит бўғинлар орқали маршрутлаштиришни назарда тутадиган алоқа йўналишлари режасини ўзгартириш; одатдаги транзит бўғинларнинг ортиқча юкланишини бартараф этиш; катта юкланишлар даврида юзага келиши мумкин бўлган қийинчиликлар тўғрисида фойдаланувчиларни хабардор қилиш; режани ишлаб чиқишда қўлланиладиган мезонларни асослаш. Қурилманинг шикастланиш вазиятлари. Шакастланишларнинг олдини олиш режаларини тузишда, агар шундай режаларни тармоқ объектларини кузатиш тажрибасидан келиб чиқиб тузиш имкони бўлса, унга қуйидагиларни киритиш зарур: шикастланиш миқёчлари хали аниқланмаган шароитда қабул қилинадиган дастлабки чоралар; шикастланиш сабаблари ва миқёслари аниқлангандан сўнг қабул қилинадиган кейинги чоралар; тармоқ ишида юзага келган шароитларни бахолаш. Тармоқда шикастланишларга акс таъсир кўрсатиш режаларига қуйидаги чоралар киритилиши керак: шикастланиш таъсир кўрсатган пунктларни ёки бошқа объектларни идентификация қилиш; тармоқнинг профилактика қилиш мақсадида шикастланган ёки вақтинча ўчириб қўйилган (узиб қўйилган) участкаларини айланиб ўтиш учун фойдаланиладиган айланма йўллар бўйича трафикни вақтинча йўналтириш; фойдаланувчилар учун махсус йўриқномалар; режани бажариш мезонлари (мазкур режа фойдаланиладиган шартлар рўйхати). Авариялар. Аварияларни олдиндан билиш муаммоли масала, аммо уларнинг оқибатларини маълум бир аниқликда олдиндан кўра била олиш мақсадга мувофиқдир. Авария холатларига муносабат билдириш режаларига қуйидагилар киритилиши керак: манфаатдор маъмуриятлар, хусусий тармоқ хизматлари ва фойдаланувчиларнинг хабарномалари рўйхатлари; авария шароитида амалга оширилиши керак бўлган харакатлар рўйхати; ходимлар штатини ошириш ва иш вақти давомийлигини ошириш билан боғлиқ чора-тадбирлар. Хизматлар ишидаги режали танаффуслар. Тармоқ участкалари, бўғинлари ва станциялари ишида кўзда тутилган танаффуслар вақтида қуйидаги чораларни кўриш зарур: бошқа маъмуриятлар талаб қиладиган назарий тадбирла; манфаатдор операторлар учун мўлжалланган шошилинч чақирувларни белгилаш тадбирлари. Тармоқни бошқаришни ташкил этиш. (Е.413 тавсияси) тармоқни бошқаришни ташкил этиш қуйидагиларни ўз ичига қамраб олиши керак: тармоқни бошқариш учун хизматларнинг ўзаро алоқаларини режалаштириш ва ташкил этиш; тармоқни бошқариш буйруқларини амалга киритиш ва чиқариш; тармоқни бошқариш тизимини ривожлантириш. 8.2-расм. Ишчи станция мониторида тармоқ холатининг акс эттирилиш намунаси Ишчи станция мониторида тармонинг холати тўғрисидаги ахборотнинг акс эттирилиши. Тармоқ томонидан тақдим этилаётган хизматлар сифати тўғрисидаги ахборот хизматларни бошқариш даражаси ишчи станцияси (WS) мониторида тезкор тарзда акс эттирилиши керак ( 8.2-расм). Хизмат кўрсатиш сифатининг хар бир кўрсаткичига маълум бир поғона қўйилиши керак. Агар хизматлар сифатининг бирорта ҳам кўрсаткичи поғонага етмаса, у холда мониторда «NORM» акс этади. Акс холда «ALARM» акс тади. Тахликали холат қуйидаги шароитларда юзага келиши мумкин: алоқанинг реал ортиқроқ йўналишларида ортиқча юкланиш (Overload), %; қурилмаларнинг ишдан чиқиши (Failure). Download 2.21 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling