Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


IРv6 датаграмма сарлавхасининг тузилиши


Download 2.21 Mb.
bet30/44
Sana01.11.2023
Hajmi2.21 Mb.
#1738178
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   44
Bog'liq
УМК заочный

IРv6 датаграмма сарлавхасининг тузилиши.
90-йиллар охиридан бошлаб Интернетни жадал ривожланиш жараёни бошланди. Бу шароитларда, абонентлар ва турли қурилмаларни адресли муҳитни қўлланилиши Интернетни тарқалишини чегаралайди.
Интернет тармоғи ривожланиши учун адресли муҳитга уланишни ошириш зарур. Бу эса IP протоколни янги турини IPv6 ишлаб чиқилишига олиб келди. Бироқ янги турни ишлаб чиқишда адреслар муаммосидан ташқари 4-турни бир қатор камчиликлари хисобга олинди.
Сарлавха тузилиши асосида олинган мукаммаллашган IPv6 протоколни асосий хусусиятлари қуйидагилар ҳисобланади;
- уланишли IP адреслар сонини оширишни ва уларнинг конфигурация жараёнини соддалаштиришни таъминлайдиган адрес майдонини янги ўлчамини киритиш;
- хизмат кўрсатишини кафолатли сифатини таъминловчи механизмларни ишлаб чиқиш;
- ахборотни ҳимоялаш ва аудентификация воситаларини қўллаш имконияти.



7.2-расм. IPv6 датаграмма сарлавхасининг формати


7.2-расмдан кўриниб турибдики, IPv6 сарлавҳасининг узунлиги 40 байтга тенг, бу 4-турга қараган икки баравар катта. Биринчи 2 та қатор (8 байт) назорат функциясини таъминлайди ва бу 2 та қаторнинг тузулиши Ipv4 сарлахасининг адресли қисмини устида жойлашган қатор тузилишидан фарқ қилади.


“Версия” майдони 4 бит, пакет IPv6 сарлавхасига эгалигини кўрсатади.
“Трафик синфи” майдони 8 бит ва “Оқим белгиси” майдани 20 бит, аниқ манба адреслари жуфти ва белгиланган пункт учун хизмат кўрсатиш сифатини дастлабки белгиланган сатхини аниқлайди.
Интернетда хизмат кўрсатиш сифати тармоқни ўтказиш қобилияти орқали аниқланади, пакетларни ушлаб қолиши ва джиттер, шунингдек пакетларни йўқолиши.
“Фойдали юклама майдони узунлиги” майдони 2 байт, сарлавха узунлигидан ташқари байтларда пакет узунлигини аниқлайди. Шунингдек майдон узунлиги 16-битга ва пакетнинг максимал узунлиги 216-1=65535 байтга тенг.
“Кейинги сарлавха” майдони 8 бит, IPv6 асосий сарлавхасидан кейинги келувчи қўшимча сарлавхалар турини аниқлайди.
Қўшимча сарлавхалар жойлашган майдон, IP сарлавҳаси ва TCP ва UDP сарлавхалари орасига жойлаштирилади.
Қўшимча сарлавхалар ўзига катта функциялар йиғиндисини киритади, улар марштуризациялаш, фрагментациялаш, ахборот хавфсизлиги, аутентификация.
“Қадамлар сонини чегаралаш” майдони 8 бит, 4-турда “Яшаш вақти” майдони функцияларини бажаради.
Жўнатувчи ва қабул қилувчиларнинг адреслари хар бири 16 байтга эга (128 байт) яъни 4-турга қараганда 4 марта ортиқ.
IPv6 протоколни киритиш билан боғлиқ ишлар 10-йилдан кўп вақт давомида олиб борилмоқдалигига қарамай, IP тармоқларда аппарат-дастурий модулнинг асосий қисмини 4-турни IP протоколи амалга оширади. Бу билан боғлиқ ҳолда IPv6 янги тур протоколлар оиласига ўтишда муаммолар юзага келади.



Download 2.21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   44




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling