Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


Мультисервисли тармоқларнинг математик моделини тайёрлаш тизимини қуришнинг асосий концепциялари


Download 2.21 Mb.
bet35/44
Sana01.11.2023
Hajmi2.21 Mb.
#1738178
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   44
Bog'liq
УМК заочный

9.4. Мультисервисли тармоқларнинг математик моделини тайёрлаш тизимини қуришнинг асосий концепциялари

Мультимедиали тармоқни моделлаштиришни математик усуллари


Мураккаб ва катта ахборот тизимларининг амалий моделлаштириш тажрибаси билан белгиланадиган бу тизимларнинг математик моделини тайёрлашнинг (имитацион, таҳлилий ва гибрид) назарияси ва дастурий воситаларини ривожлантиришнинг асосий йўналишларидан бири гибридли моделни тайёрлаш методларини қўллаб-қувватлаш ҳисобланади. Гибрид моделлардан фойдаланишнинг зарурлиги ахборот тизимларини моделлаш масалалари синфини кенгайтириш, шунингдек унинг ўлчамларини ошириш билан белгиланади. Имитацион ёки таҳлилий моделлардан фарқли равишда гибрид модельдеганда тадқиқ этилаётган объектнинг битта модели эмас, балки унинг моделларининг маълум бир тузилмаси тушунилади. Гибрид моделлашни тавсифлаш, ишлаб чиқиш ва амалга ошириш учун мазкур моделларни тавсифлашга имкон берувчи тегишли расмий аппартани яратиш зарур.
Математик моделлаш тизимида тадқиқ этилаётган тизимни моделлаш вазифаси умумий ҳолда гибрид ҳисобланадиган концептуал модель билан тавсифланиши назарда тутилади. Тадқиқ этилаётган тизимнинг концептуал модели сх моделлар мажмун билан тақдим этилиб, у модель тайёрлашнинг методини тавсифлаш учун мўлжалланган С турдаги тузилмалаштирилган компонент бўлиб ҳисобланади.
Имитацион моделни тайёрлаш услуби.
Имитацион моделни тайёрлаш ахборот тармоқларини (АТ) тадқиқ этишнинг эътиорф этилган воситаси ҳисобланади. Бунинг сабаблари бир нечта. Улардан энг асосийси объектни яъни унинг тузилишини ҳам фаолият юртишнинг мураккаб алгаритмларини ҳам етарлича аниқлик даражасида унинг бутун тўлиқлиги билан математик жиҳатдан тавсифланишнинг мумкин эмаслиги ва шунинг учун ҳам мураккаб ва нобарқарор динамик жараёнлар ҳисобланади. Математик воситалар билан, одатда, хусусий масалаларни ечиш имкони бўлади. Марков жараёнлари ва оммавий хизмат кўрсатиш моделлари ёрдамида тармоқнинг айрим бўғинлари ва каналлари яхши аналитик таҳлилий моделлари тайёрланади, айни пайтда эса умуман тармоқнинг моделини тайёрлаш таҳлилий жиҳатдан анча қийинлашади, айниқса, номунтазам тузулмаларда ва бир жинсли бўлмаганда қурилмада оқимларни қайта тақсимлаш ва қурилмани тиклашнинг турли режимларини назарда тутувчи тармоқлардан воз кечишларнинг таҳлилий моделини тайёрлаш айниқса қийин амалга оширилади. Алгаритмик жиҳатдан мураккаб бўлган тақсимланган протколларнинг вақтинча ва ишончли тавсифларини таҳлилий моделни тайёрлаш методи билан баҳолаш ҳам анча қийинчиликларни юзага келтиради. Бу ва бошқа бир қатор масалаларни ҳал этиш имитацион моделни тайёрлаш методи билан мумкин ва самарали бўлади. Умуман телекоммуникацион тармоқларда ва хусусан мультисервисли тармоқларда тутилиб қолишлар (кечикишлар) ва унумдорликни имитацион моделини тайёрлаш методи асосида ётадиган математик объект бўлиб дискрет динамик тизимлар ҳисобаланди.

Download 2.21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   44




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling