Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


Таҳлилий моделни тайёрлаш услублари


Download 2.21 Mb.
bet36/44
Sana01.11.2023
Hajmi2.21 Mb.
#1738178
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   44
Bog'liq
УМК заочный

Таҳлилий моделни тайёрлаш услублари.
Ҳозирги вақтга келиб оммавий хизмат кўрсатиш тизимлари тармоқлари (СеМD) турли вазифаларни бажарувчи ахборот тармоқ тизимларининг эҳтимолий вақтинча тавсифларини тахлилий моделини тайёрлашнинг энг кенг тарқалган воситаси бўлиб ҳисобланади. Бундай холат бу тизимларнинг фаолият юритиш алгаритмларини ва бу таромқларни ҳисоб-китоб қилишнинг самарали методлари мавжудлиги билан акслантириш имкониятларига боғлиқдир. Ҳозирги вақтга келиб оммавий хизмат кўрсатиш назарияси доирасида хизмат кўрсатиш тармоқларига бевосита тааллуқли бўлган фундаментал натижалар олинган бўлиб, улар тадқиқ қилинаётган тармоқларнинг хоссаларини ва уларни таҳлил қилиш ҳамда ҳисоблаш методларининг мазмунини жиддий белгилаб беради. Шуни таъкидлаш керакки, оммавий хизмат кўрсатиш тармоқлари назариясининг ривожланиш кўпчилик ҳолларда имитацион моделлашдан воз кечиш ва маълум даражада телекоммуникация таромқлари моделларини ишлаб чиқишни тезлаштириш, уларнинг ўлчамлигини ва адекватлигини ошириш имконини беради.
Оммавий хизмат кўрсатиш тармоғи оммавий хизмат кўрсатиш тизимларининг (КМО) турли хил синфдаги талабларнинг маълум бир тўплами отланадиган бирор тузилмаси сифатида аниқланади. Талаблар КМО да маълум бир берилган хизмат кўрсатиш тартибига мувофиқ хизмат кўрсатилади, хизмат кўрсатиш давомийлиги эса малълум бир берилган тақсимлаш функциясига эга тасодифий катталик бўлиб хисобланади. Хизмат кўрсатишнинг бир тизимида хизмат кўрсатиш якунланганда талаб хизмат кўрсатишни давом эттириш учун бошқа тизимга келиб тушади.
Айни пайтда оммавий хизмат кўрсатиш тармоқлари қуйидаги тарзда таснифланади:

  • Талабларнинг ташқи манбаларининг мавжудлиги бўйича: очиқ, берк ва аралаш талаблар фарқ қилинади;

  • Хизмат кўрсатилаётган талабларнинг синфлари сони бўйи бир жинсли ва жинсли бўлмаган талаблар фарқланади;

  • Талабларга хизмат кўрсатиш давомийлигини тақсимлаш функцияларининг турлари бўйича экспотенциал тармоқлар ва умумий кўринишидаги тармоқлар фарқланади.


Download 2.21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   44




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling