Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


Қабул қилиб олувчининг вазифаси


Download 2.21 Mb.
bet17/44
Sana01.11.2023
Hajmi2.21 Mb.
#1738178
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   44
Bog'liq
УМК заочный

Қабул қилиб олувчининг вазифаси.
Қабул қилувчи синхронланувчи оқимларни ажратишива уларни эшитиш олдидан тенглаштириши керак. Оқимларни ажратиш турли оқимларда бир хил CNAME номлардан фойдаланиб жуда осон эришилади. Синхронизация тадбирининг ўзи анча мураккабдир. (4.4 ва 4.5 расмлар)



4.4-расм. Фойдаланувчи томонида товуш ва тасвирни синхронизацияси


Қабул қилиб олувчи аввал жўнатувчи белгилаган умумий вақт билан синхронланувчи оқимлар вақти ўртасидаги мувофиқликни RTP ва RTCP пакетлари маълумотларини таққослаш йўли билан аниқлайди.

4.5-расм. Фойдаланувчи томонида вақтларнинг мувофиқлигини ўрнатиш


М вақт белгили RTPмаълумотлар пакетини қабул қилиб олишда тутиб қолиш вақти хисоблаб топилиши мумкин:



Буерда:
М – охирги олинган RTCP пакетда RTP вақт белгиси;
TS – секунд хисобидаги умумий вақт;
R - соатнинг герц хисобида берилган номинал тезлиги.
Қабул қилиб олувчи ҳам махаллий соатга мувофик синхронизацияланган TR маълумотларни чиқариш вақтини хиcоблайди. У жўнатувчининг умумий вақти билан мувофиқлаштирилган, декодерлаш учун бой бериш буферида мусбат ушланиб қолиш, аралаштириш ва ишлов бериш билан мослаштирилган пакетнинг вакт белгисига тенг.
Тутиб қолиш ва бой бериш вақти маълум бўлганда, қабул қилиб олувчи хар бир оқим учун маьлумотларни тутиб қолиш ва уларни бой бериш орасидаги нисбий тутилиб қолишни ҳисоблаши мумкин. Агар маълумотлар TS вақтида жўнатувчининг умумий вақти бўйича тутиб қолинган ва TR вақтда қабул қилиб олувчининг соати бўйича чиқарилса, у холда улар орасидаги D=TR-TS фарқ тасвирни тутиб қолиш ва уни чиқариш орасидаги тутилишнинг катталигини беради. Жўнатувчи ва қабул қилувчининг соатлари синхронлаштирилмаганлиги учун бу қиймат ўз ичига улар орасидаги номаълум силжишни қамраб олади, лекин уни эътиборга олмаса хам бўлади, чунки у барча синхронланувчи тўлқинлар учун бир хилдир, бизни эса фақат оқимлар ўртасидаги нисбий силжиш қизиқтиради.
Товуш оқими учун ҳам, тасвирлар оқими учун ҳам бундай тутилиб қолиш (кечикиш)ни хисоблагандан сўнг хусусан D=Daudio – Dvideo оқимлар уни синхронизациянинг кечикишини хисоблаш мумкин. Агар бу қиймат нолга тенг бўлиб чиқса у холда оқимлар синхронланган бўлади. Акс холда у оқимлар орасида секундлар хисобидаги силжишни беради.
Илгариловчи маълумотлар оқими учун синхронизациянинг кечикиши маълумотларнинг вақт белгиси форматига қийматларни ўзгартириш учун маълумотлароқиминингноминал тезлигига кўпайтирилади ва кейин вақтни барча хисобланишларида доимий силжиш қиймати тарзида фойдаланилади. Фойдаланувчи ўз устиворликларига мувофиқ синхронизацияни қайси оқим бўйича ўтказишини танлаб олиши мумкин. Кўпчилик кодекслар учун видеони кодлаш ва декодерлаш устунлик қилувчи оқим бўлиб хисобланади, аммо товуш юз бераётган ўзгаришларга анча сезгиррокдир.
Синхронизациянинг кечикишини оқимлардан исталганинингу юритилишининг (ютказишнинг) кечикиши ўзгарганда қайта хисоблаш зарур. Бу шунингдек умумий вақт билан оқим вақти орасидаги нисбат ўзгарганда хам зарурдир.

Download 2.21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   44




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling