Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


Download 2.21 Mb.
bet3/44
Sana01.11.2023
Hajmi2.21 Mb.
#1738178
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   44
Bog'liq
УМК заочный

Тезликнинг юқорилиги. Тасвирларни узатиш, жумладан телевизион, мультимедиа иловаларида турли кўринишдаги ахборотлар интеграцияси, локал, шаҳар ва территориал тармоқлар учун зарур.
Интеллектуаллак. Тармоқнинг мослашувчанлигини ва ишончлилигини ошириш, глобал тармоқларни анча осон бошқариш имконини беради. Тармоқнинг интелектуаллиги туфайли хизматдан пассив фойдаланувчи актив мижозга айланади яъни мижоз зарур бўлган хизматга буюртма берган ҳолда, ўзи тармоқни фаол бошқариши мумкин.
Мобиллик. Электрон қурилмаларни миниатюризациялаш сохасидаги мувоффақиятлар, уларнинг нархини пасайиши, якунловчи мобил қурилмаларни глобал тарқалишига замин яратади. Бу, ҳар қандай жойда ва ҳар қандай вақтда ҳар бир талабгорга алоқа хизматини етказишни реал масаласи ҳисобланади.
Ҳозирги кунда дунёнинг ахборот телекоммуникация инфраструктураси орқали узатиладиган ахборот ҳажми ҳар 2-3 йилда икки мартага ошиб бормоқда.


1.2. Замонавий алоқа тармоқлариган бўлган талаблар

Келажакдаги алоқа тармоқлари қуйидаги талабларга жавоб бериши лозим:


- мультисервислик деганда, транспорт технологияларига хизматларни етказувчи технологияларнинг боғлиқ эмаслиги тушунилади;
-кенг полосалилик деганда, одатда фойдаланувчи талабларига боғлиқ ҳолда кенг диапазонда ахборотни узатиш тезлигини мос ҳолда ва динамик ўзгариши имкони тушунилади;
- мультимедиалик деганда, тармоқни, реал вақтда ва мураккаб уланиш конфигурациясини қўллаган ҳолда, кўп компонентли ахборот (овоз, мазкур видео, аудио)ларни шу компонентлар учун зарур бўлган синхронизация билан узатиш қобилияти тушунилади;
- интеллектуаллик деганда, фойдаланувчи ёки хизматларни таъминловчи томондаги чақириқ ёки уланиш хизматларини бошқариш имкони тушунилади;
- инвариантлик уланиш деганда, қўлланилаётган технологияларга боғлиқ бўлмаган ҳолда хизматларга уланишни таъминлаш имкони тушунилади;
- кўпоператорлик деганда, хизматларни тақдим этишда ва уларнинг масъулиятини фаолият сохасига мос холда тақсимлашда бир нечта операторларнинг қатнашиши тушунилади.
Шунингдек келажакдаги алоқа тармоқларига бўлган талабларни шакллантиришда хизматларни таъминловчининг фаолиятини хусусиятларини ҳисобга олиш лозим.
Хизматларни таъминловчига бўлган талабларга қуйидагилар киради:
- “мультиоператорлик”муҳитида қурилмаларнинг ишини таъминлаш имконияти яъни бир нечта алоқа оператори тармоғига (жумладан уланиш сатхига ҳам) уланиш учун интерфейслар сонини ошириш;
- биргаликда етказиш учун хизматларни таъминловчи узелларни
биргаликда ишлашини таъминлаш;
- қурилмаларнинг дастлабки минимал нархини белгилашда
“масштабланувчан” техник ечимларни қўллаш имкони.
Ҳозирги вақтда каналларни ва пакетларни коммутациялашга эга бўлган мавжуд умумий фойдаланувчи алоқа тармоқлари юқорида айтиб ўтилган талабларга жавоб бермайди. Одатдаги тармоқларнинг имкониятларини чегараланганлиги янги инфокоммуникация хизматларини яратиш йўлида бардош бериш омили ҳисобланади. Бошқа томондан етказиладиган инфокоммуникация хизматларининг ҳажмини ошиши, мавжуд алоқа тармоқларининг базавий хизматларини, чақириқларга хизмат кўрсатиш сифат кўрсаткичларига салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Буларнинг барчаси, кейинги авлоднинг алоқа тармоқларини яратиш йўналишида, одатдаги алоқа тармоқларини ривожлантириш усулларини режалаштиришда инфокоммуникация хизматлари мавжудлигини ҳисобга олиш лозимлигига мажбур қилади.



Download 2.21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   44




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling