Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


Download 2.21 Mb.
bet6/44
Sana01.11.2023
Hajmi2.21 Mb.
#1738178
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   44
Bog'liq
УМК заочный

1.5. Мультимедиа синфлари

Мультимедиани узатиш нуқтаи назаридан, реал вақтда узатиладиган (Real-Time – RT) ёки реал вақтда узатилмайдиган (Non Real-Time – NRT) синфларга бўлиниши мумкин.


Биринчи турдаги мультимедиа (RT), пакетларни кечикишига чегарани талаб этади, худди шу вақтда мультимедианинг иккинчи тури (масалан матн ва тасвир) бундай чегараланишни талаб этмайди лекин уларни узатишда хатоликлар пайдо бўлмаслиги учун қаттиқ чегараланишга эга.
Мультимедиали маълумотларни узатишда хатоликларни назорат қилиш учун иккита асосий ёндашув мавжуд.
Биринчиси, йўқолган ёки шикастланган пакетларни узатишда автоматик такрорлаш (Automatic Retransmission reQuest – ARQ). Бу ёндашиш транспорт сатхидаги TCP (Transport Control Protocol) протоколида TCP/IP протоколи стекида қўлланилади.
NRT-ахборотини хатоларсиз узатишни талаб қилувчи илова, одатда айнан шу протоколни талаб этади.
Иккинчи ёндашишда (Forward Error Correction – FEC), пакетларни қайта узатмасдан хатоликларни аниқлаш ва тўғрилаш имконини берувчи ортиқча ахборот узатилади. Бундай ёндашув транспорт сатхининг бошқа протоколида UDP (User Datagram Protocol), TCP/IP протоколининг шу стекида қўлланилади. Мультимедиали маълумотларни алмашловчи, хатоликларга йўл қўювчи (RT каби NRTда ҳам) илова, одатда пакетларни узатишда вақтни йўқотишдан холи бўлиш учун UDPни қўллайди.
RT, дискрет (Discrete media – DM) ва узлуксиз (Continuous media – CM)мультимедиага бўлинади. Бу асосан маълумотлар дискрет ёки уздуксиз оқимда узатилишига боғлиқ. Ўз навбаида СМ хатоликларга йўл қўювчи ва хатоликларга йўл қўймайдиган турлага бўлиниши мумкин.
Биринчи турдаги RT га мисол қилиб овозли ва видеоконференцияларни ўтказишда қўлланиладиган овозли ва видео оқимларни олиш мумкин. Иккинчи иловага мисол қилиб эса узоқдаги компьютерни ишга тушуришни тушуниш мумкин.
Назорат саволлари

1. Нима учун мавжуд тармоқларни қайта қуриш зарурати туғилмоқда?


2. Мавжуд тармоқларнинг камчилиги нимада?
3. Замонавий тармоқларга қандай талаблар қўйилган?
5. Замонавий алоқа тармоқларида қандай ҳизматлар юзага келган? Қандай
мақсадларда уларни қўллаш мумкин?
6. Мультимедиа деганда нимани тушунасиз? Нима учун мультимедига
бўлган талаб ошиб бормоқда?
8. Мультимедиа технологияларининг афзалликлари ва хусусиятлари
тўғрисида тушунча беринг
9. Мультимедианинг қандай синфларини биласиз, тушунча беринг.



Download 2.21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   44




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling