тармоқнинг соддалиги. Синхрон тармоқларда бир кириш/чиқишли мультиплексор (пастки бандларда қараб чиқилади) оқимларни бевосита чиқариши (критиши) мумкин (масалан, STM-1 (155 Мбит/с) фреймидан Е1 (2 Мбит/с сигнални). Натижада битта кириш/чиқишли мультиплексор бир неча PDH мултиплексорларининг ўрнини боса олади, бу нафақат қурилмаларнинг иқтисодий (унинг наменклатурадаги нархи бўйича) тежамкорлиги, балки уларни талаб қилинган жойда ўрнатиш, таъминот ва хизмати билан ҳам боғлиқдир;
тармоқнинг ишончлилиги ва ўзини қайта тиклаши. Биринчидан, тармоқда оптик толали кабеллар қўлланилади, амалда ахборотларни узатишда электромагнит таъсирлар мавжуд эмас; иккинчидан, тармоқ архитектураси ва уни мослашган ҳолда бошқариш ҳимояланган иш режимини қўллаш имконини беради. Бунда сигналларнинг тарқалиши икки альтернатив йўл билан амалга ошади: сигнал узатиладиган бирорта йўл лат еганда бир зумда захирага уланиш, лат еган тармоқ тугунини айланиб ўтиш. Бу тармоқни ўз-ўзини қайта тиклаш имконини беради.
мослашувчан тармоқ бошқаруви, бу етарли даражадаги жуда кўп кенг полосали бошқарув каналларининг мавжудлиги, тармоқ сатхи ва элемент менеджменти билан боғлиқ бўлган компьютерли иерархик бошқарув тизими, шунингдек каналларнинг динамик реконфигурациясини ва тармоқни функционаллаштириш ҳақидаги маълумотларни тўплаш билан биргаликда битта марказдан автоматик ҳолда масофадан бошқариш имкони билан боғлиқ
талаб бўйича ўтказувчанлик полосасини ажратиш. Олдин, амалга оширилиши мумкин бўлган хизматлар, олдиндан режалаштирилган ишончнома (масалан, бир неча кун олдин) бўйича (масалан, видеоконференцияни ўтказишда талаб қилинадиган канални чиқариш) амалга ошар эди, ҳозир эса бошқа (кенг полосали) каналга уланиш орқали оцчётли дақиқаларда амалга ошади;
ҳар қандай трафикни узатишда шаффофлик, бошқа технологияларда шаклланган, замонавий Frame Relay, ISDN и АТМ технологияларини бириктирган ҳолда трафикларни узатиш учун виртуал контейнерларни қўллаш билан боғлиқ;
қўллашнинг универсаллиги. Технологияни, нуқтадан-нуқтагача минглаган каналларни 40 Гбит/с тезликда узатишни таъминловчи, глобал тармоқларни ёки глобал магистралларни яратишда қўлланиш мумкинлиги каби, ўнлаган локал тармоқларни бирлаштирувчи ҳалқали корпоратив тармоқлар учун ҳам қўллаш мумкин;
Do'stlaringiz bilan baham: |