Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
-МАЪРУЗА Бирламчи телекоммуникация сигналлари ва уларнинг параметрлари. Логарифмик ўлчов бирликлари
Download 2.21 Mb.
|
УМК заочный
2-МАЪРУЗА
Бирламчи телекоммуникация сигналлари ва уларнинг параметрлари. Логарифмик ўлчов бирликлари. Режа: Сигналларнинг асосий параметрлари Ток, кучланиш ва қувватхақида тушунчалар Сигналларни узатиш сатхлари ва уларнинг турлари Электр алоқа линиялари узлуксиз равишда хабарларни узатишга мўлжалланган. Умумий холатда хабар бирорта объектнинг холати ҳақидаги маълумотлар йиғиндисидан иборат, шунинг учун узатиш пунктининг охирги абонент аппаратида бирламчи деб аталувчи электрик сигнал шаклланиши ва бу узатиладиган хабарларга мос ҳолда ажратилиши лозим. Қабул қулувчи пунктнинг абонент аппаратида тескари жараён амалга ошади, яъни қабул қилинган бирламчи сигналга мос холда хабар шаклланади. Овозли эшиттириш сигналларини узатишда овоз босимини ўзгартириши хабар ҳисобланади, узатишнинг охирги аппарати - микрофон, қабул қилувчи томонда эса овоз баландлатгичдир. Сигналларни қувват, кучланиш ва ток билан характерлаш мумкин. Бунинг учун электр алоқасида кўпгина ҳисобларни соддалаштириш мақсадида логарифмик характеристикалар (узатиш сатҳлари)дан фойдаланилади. Ўнли логорифмлар асосида ҳисобланган узатиш сатҳлари децибел (дБ), натурал логорифлар асосида ҳисобланган узатиш сатҳлари непер (Нп) деб аталади. Ҳозирги пайтда децибелдан фойдаланилади. Қувват кучланиш ва ток бўйича узатиш сатҳлари қуйидаги формула бўйича аниқланади: , дБ (2.1) бу ерда Рх, Ux, Ix-қаралаётган х нуқтадаги қувват, кучланиш ва токларнинг қийматлари; Р0, U0, I0 -бошланғич деб қабул қилинган қийматлар. дБ ва Нп да ифодаланган узатиш сатхлари ўртасида қуйидаги муносабатлар мавжуд: 1Нп=8,686 8,7 gБ ва 1дБ=0,65Нп. Агар Рх ва Р0 қувват ажратиб чиқадиган қаршиликнинг Zх, Z0 қийматлари маълум бўлса, қувват, кучланиш ва токларни узатиш сатҳлари орасидаги маълумнисбат асосида боғланишларни топиш мумкин: (2.2) (2.3) агар бўлса, рқув=ркуч=рток га тенг. Агар Рхқувват, Ux кучланиш ёки Iх ток катталиклари Р0қувват, U0 кучланиш, I0 токнинг бошланғич катталикларидан катта бўлса, узатиш сатхлари мусбат, акс ҳолда узатиш сатхлари манфий қийматга эга бўлади. Рx=Р0, Ux=U0 ва Ix=I0 бўлган ҳолда юқорида айтилган узатиш сатхлари нол қийматли бўлади. Қувват, кучланиш ёки токнинг логарифмик бирликларидан қуйидаги маълум формулалар билан уларнинг мутлақ катталикларига ўтиш осон: Рx=Р0·10 0,1Рқув мВт , Ux=U0·10 0,05Ркуч В , Ix=I0·10 0,05РтмА. (2.4) Агар қувват, кучланиш ва токнинг бошланғич қийматлари: Р0 =1 мВт, U0=0,775 В ва I0=1,29 мА қабул қилинган бўлса, унда ҳисобланган сатҳлар ҳақиқий деб аталади ва дБқ, дБк ва дБт деб белгиланади. Бу қийматлар 600 Ом қаршиликда ажратиб олинади. Унда ҳисобланган сатҳлар нисбий деб аталади ва дБқ, дБк ва дБт лар билан белгиланади: дБ, дБ, дБ. (2.5) Бундай сатҳлар трактларни узатиш характеристикасини ўлчашда кенг қўлланилади, чунки уларни қийматлари бошидан охирги берилган нуқтагача тракт участкасининг қувват, кучланиш ва ток кучайишига сонли равишда тенгдир. Бунда сатҳларнинг манфий қийматлари берилган участкадаги кучайишга эмас, балки сўнишга мос келади. Канал ва трактларда сигнал ва халақитларни қийматларини меъёрлаштириш учун қувват бўйича нолинчи нуқтага нисбатан сатҳлар (НННС) тушунчаси қўлланилади. Сигнал сатҳидан рқ қувват бўйича сатҳга рқ ўтиш учун трактнинг берилган нуқтасида ўлчов тенглиги қўлланилади: рқ=рқо +рқ. ўлчов (2.6) бу ерда рқ ўлчов - трактнинг берилган нуқтасидаги қувват бўйича ўлчов сатҳи. Қувват бўйича нисбий сатхни акс эттирувчи (1.1) ифодани, қуйидаги кўринишда ифодалаш мумкин: рнқ=рқ-рҳк , (2.7) бу ерда рқ - текширилаётган нуқтадаги қувват бўйича мутлақ сатх варҳқ - ҳисоблаш нуқтасидаги сатх. Қувват бўйича нисбий сатх қувватнинг ўлчаш нуқтасидаги ва ҳисоблаш нуқтаси деб қабул қилинган нуқтадаги мутлақ сатхларининг фарқига тенглиги (1.7) формуладан кўриниб турибди. Кучланиш бўйича нисбий сатхлар ҳам шунга ўхшаш қилиб олинади: рнк=рк-рҳк . (2.8) Download 2.21 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling