Review of law sciences
(2020) 4-9
7
(жумладан, шаҳарсозликдаги режалар),
бошқарув (менежмент)даги ихтиёрийлик (хўжалик
корхоналари томонидан амалга ошириладиган ихтиёрийлик) [15].
Маъмурий ихтиёрийликнинг торайиши. Маъмурий ихтиёрийлик
асосида
ҳаракатланаётган маъмурий орган ўз қарорини тақдим этилган мазкур ихтиёрийликда хато
қилмасдан амалга ошириши, ихтиёрийлик доирасидан ташқарига чиқмаслиги, тақдим
этилган ваколат мақсадларига мувофиқ равишда ихтиёрийликни
амалга ошириши талаб
этилади. Бунда фуқаронинг маъмурий ихтиёрийликни хатосиз амалга оширилишини талаб
қилишда намоён бўладиган субъектив ҳуқуқи ҳам мавжуд бўлишини назарда тутиш лозим
бўлади. Маъмурий ихтиёрийлик назарда тутилган ҳолларда, қоида тариқасида, маъмурий
органда бир неча ҳаракатни амалга ошира олиш танлови мавжуд бўлади.
Лекин шундай
ҳоллар бўладики, бундай танлов фақат бир донагача қисқариши, торайиши мумкин. Яъни
маъмурий органда маъмурий ихтиёрийликнинг фақат битта йўли, варианти қолади. Ушбу
жараён
маъмурий ихтиёрийликнинг нолга қадар торайиши(камайиши) ёки
маъмурий
ихтиёрийликнинг торайиши(қисқариши) деб номланади
[15].
Do'stlaringiz bilan baham: