Review of law sciences


Маъмурий ихтиёрийлик (дискрецион ваколат)нинг таснифланиши


Download 433.47 Kb.
Pdf ko'rish
bet7/9
Sana03.02.2023
Hajmi433.47 Kb.
#1148487
TuriReview
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
usloviya-pravomernosti-administrativnogo-akta-i-oshibki-administrativnogo-usmotreniya-diskretsionnogo-polnomochiya (2)

Маъмурий ихтиёрийлик (дискрецион ваколат)нинг таснифланиши. 
Илмий адабиётларда маъмурий ихтиёрийликнинг бир неча таснифланиши келтириб 
ўтилади. Жумладан, тактик ихтиёрийлик (алмашинувчан фактик ҳолатларда маъмурий 
орган қонун ҳужжатларида белгиланган стратегик мақсадларни самарали амалга 
оширишига хизмат қиладиган ихтиёрийлик), озод қилишдаги ихтиёрийлик (қонун 
ҳужжатларида маъмурий органга маълум бир ҳолатларда адресатни мажбуриятларни 
бажаришдан озод қилишга қаратилган ихтиёрийлик), экспертлар ихтиёрийлиги 
(профессионал билимлар доирасида эркин доиранинг мавжудлигида намоён бўладиган 
ихтиёрийлик бўлиб, бунда ваколатли маъмурий органда ва маъмурий ихтиёрийлик амалга 
ошириладиган процедурада профессионал билимлар кенг қамровда (барча ҳолатларни 
инобатга оладиган) ва холисона амалга оширишга етарлича кафолатлар мавжуд ёки 
йуқлиги хусусида савол (текширув) юзага келиши мумкин холос), турли режалар 


Review of law sciences
(2020) 4-9 

(жумладан, шаҳарсозликдаги режалар), бошқарув (менежмент)даги ихтиёрийлик (хўжалик 
корхоналари томонидан амалга ошириладиган ихтиёрийлик) [15]. 
Маъмурий ихтиёрийликнинг торайиши. Маъмурий ихтиёрийлик асосида 
ҳаракатланаётган маъмурий орган ўз қарорини тақдим этилган мазкур ихтиёрийликда хато 
қилмасдан амалга ошириши, ихтиёрийлик доирасидан ташқарига чиқмаслиги, тақдим 
этилган ваколат мақсадларига мувофиқ равишда ихтиёрийликни амалга ошириши талаб 
этилади. Бунда фуқаронинг маъмурий ихтиёрийликни хатосиз амалга оширилишини талаб 
қилишда намоён бўладиган субъектив ҳуқуқи ҳам мавжуд бўлишини назарда тутиш лозим 
бўлади. Маъмурий ихтиёрийлик назарда тутилган ҳолларда, қоида тариқасида, маъмурий 
органда бир неча ҳаракатни амалга ошира олиш танлови мавжуд бўлади. Лекин шундай 
ҳоллар бўладики, бундай танлов фақат бир донагача қисқариши, торайиши мумкин. Яъни 
маъмурий органда маъмурий ихтиёрийликнинг фақат битта йўли, варианти қолади. Ушбу 
жараён маъмурий ихтиёрийликнинг нолга қадар торайиши(камайиши) ёки маъмурий 
ихтиёрийликнинг торайиши(қисқариши) деб номланади [15]. 

Download 433.47 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling