Review of law sciences


Ҳақиқий (мазмун-моҳияти юзасидан) қонунийлик


Download 433.47 Kb.
Pdf ko'rish
bet6/9
Sana03.02.2023
Hajmi433.47 Kb.
#1148487
TuriReview
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
usloviya-pravomernosti-administrativnogo-akta-i-oshibki-administrativnogo-usmotreniya-diskretsionnogo-polnomochiya (2)

Ҳақиқий (мазмун-моҳияти юзасидан) қонунийлик. Ҳақиқий (мазмун-моҳияти 
юзасидан) қонунийлик: а) асосланадиган қонун ҳужжатларининг қонунийлиги; б) шартлар 
аниқлашдаги қонунийлик; в) акт мазмунини белгилашдаги қонунийлик; г) мақсад 
мувофиқлиги принципини ўз ичига олади [14].
Асосланадиган қонун ҳужжатларининг қонунийлиги деганда маъмурий акт 
асосланадиган қонун ҳужжатлари, жумладан қонун ва қонун ости ҳужжатнинг 
Конституцияга мослиги ва бошқа қонунларга мувофиқлиги, шунингдек, идоравий 
норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг ҳам қонуний бўлиши зарурлиги тушунилади. Зеро, 
Конституция ва қонунларга зид бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжат асосида чиқарилган 
маъмурий акт ҳам ноқонуний бўлади.
Шартлар аниқлашдаги қонунийлик деганда қонун ҳужжатларида маъмурий актни 
қабул қилиш шартлари (талаблари)ни тўғри тушуниш (талқин этиш), шунга мос фактларни 
тўғри аниқлаш ва аниқланган фактлар ва шартлар (талаблар)ни тўғри таққослаш 
тушунилади. Мисол учун, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 27 
мартдаги 241-сон қарори билан тасдиқланган “Нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш 
соҳасидаги фаолиятни лицензиялаш тартиби тўғрисида”ги низомнинг 7-бандига кўра,
нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш соҳасида таълим турлари бўйича лицензия олиш 
учун лицензия талабгори, мисол учун, педагог кадрлар ҳақида маълумот, ўқув режаси ва 
дастурларининг электрон нусхалари каби ҳужжатларни давлат хизматлари марказларига 
тақдим этади ёки электрон шаклда Ягона интерактив давлат хизматлари порталига 


Review of law sciences
(2020) 4-9 

юборади. Мазкур ҳолатда педагог кадрлар ҳақида маълумот ёки ўқув режа (дастур) деганда 
нимани назарда тутиш лозим, тақдим этилган дипломлар ва дастурлар нусхалари ҳамда 
мазкур дипломлар, дастурлар Низомда талаб этилган ҳужжатларга мос келишини тўғри 
аниқлаш талаб этилади. Мана шуни шартлар аниқлашдаги қонунийликка мисол қилиб 
келтириш мумкин.
Бу борада Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2019 йил 24 декабрдаги
24-сонли қарори 20-бандида ҳам судлар “низолашилаётган қарор, содир этилган ҳаракат 
(ҳаракатсизлик) мазмуни мазкур ҳуқуқий муносабатларни тартибга солувчи қонун ва 
бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига мос келиш-келмаслигини” текшириши 
зарурлиги келтирилган. 
Акт мазмунини белгилашдаги қонунийлик деганда қонун ҳужжатида маъмурий орган 
маъмурий акт қабул қилишдаги шартларни аниқлаб бўлгач, фақат қонун ҳужжатида назарда 
тутилган мазмундаги маъмурий актнинг бирини қабул қилиши, қонун ҳужжатида назарда 
тутилмаган маъмурий актни қабул қилиш мумкин эмаслиги тушунилади. Мисол учун 
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 27 мартдаги 241-сон қарори 
билан тасдиқланган “Нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш соҳасидаги фаолиятни 
лицензиялаш тартиби тўғрисида”ги низомнинг 10-бандига кўра, лицензия бериш ёки 
лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги қарор лицензия даъвогарининг аризаси олинган 
кундан бошлаб 15 иш кунидан, олий таълим тури бўйича 30 иш кунидан ортиқ бўлмаган 
муддатда қабул қилинади. Агар маъмурий орган – Ўзбекистон Республикаси Вазирлар 
Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси бошқа 
мазмундаги қарор – дейлик аризани кўрмасдан қолдириш, маъмурий акт адресатининг 
кўрсатилмаслиги, маъмурий акт мазмунининг тушунарсизлиги ёки ғайриқонуний ҳаракатга 
буюриш мазмунида бўлиши кабилар акт мазмунини белгилашдаги қонунийликнинг 
бузилишини англатади. 
Мақсад мувофиқлиги принципи деганда маъмурий актнинг қонунда ўрнатилган 
мақсаддагина амалга оширилиши, турли номақбул, ғаразли мақсадлар, қонунда 
кўрсатилмаган бошқа мақсадларда қабул қилинган маъмурий актнинг ноқонуний бўлиши 
тушунилади. Мисол учун, тадбиркор ер сўраб ёки лицензия (рухсатнома), имтиёз сўраб 
давлат органига мурожаат қилганда, унинг турли ҳомийлик ишлари ёки шахсий 
манфаатларни қондиришга жалб қилиниши қонунда ўрнатилган тартибдаги жавобгарлик 
билан бирга мақсад мувофиқлиги принципининг бузилишини ҳам келтириб чиқаради.

Download 433.47 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling