Review of law sciences


Download 433.47 Kb.
Pdf ko'rish
bet2/9
Sana03.02.2023
Hajmi433.47 Kb.
#1148487
TuriReview
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
usloviya-pravomernosti-administrativnogo-akta-i-oshibki-administrativnogo-usmotreniya-diskretsionnogo-polnomochiya (2)

Review of law sciences
(2020) 4-9 

 
Жўрабек Нематов, 
Тошкент давлат юридик университети доценти, 
юридик фанлар доктори 
 
МАЪМУРИЙ АКТ ҚОНУНИЙЛИГИ ШАРТЛАРИ ВА МАЪМУРИЙ 
ИХТИЁРИЙЛИК (ДИСКРЕЦИОН ВАКОЛАТ)ДАГИ ХАТОЛАР 
 
Аннотация: мазкур мақолада маъмурий ҳуқуқнинг энг марказий институти – 
маъмурий актнинг илмий-назарий таҳлили амалга оширилган. Шунингдек, маъмурий 
актнинг белгилари, маъмурий акт қонунийлиги шартларига оид илмий-назарий қарашлар 
таҳлили келтириб ўтилган. Маъмурий ихтиёрийлик (дискрецион ваколат)нинг 
ғайриқонунийлиги, маъмурий ихтиёрийлик (дискрецион ваколат)ни қўллашдаги хатолик, 
маъмурий ихтиёрийлик (дискрецион ваколат)нинг суиистеъмол қилинишини аниқлаш 
мезонлари очиб берилган. 
Калит сўзлар: маъмурий ҳуқуқ, маъмурий акт, маъмурий акт белгилари, маъмурий 
суд иш юритуви, маъмурий акт қонунийлиги шартлари, шаклий қонунийлик, ҳақиқий 
(мазмун-моҳияти юзасидан) қонунийлик, маъмурий ихтиёрийлик (дискрецион ваколат)ни 
қўллаш қонунийлиги, маъмурий ихтиёрийлик (дискрецион ваколат)ни қўллашдаги хатолик, 
маъмурий ихтиёрийлик (дискрецион ваколат)ни суиистеъмол қилиш, маъмурий 
ихтиёрийлик (дискрецион ваколат)нинг пассив суиистеъмоли
2017 йил 1 июндан Ўзбекистон тарихида биринчи маротаба фуқаролик, жиноят ва 
иқтисодий судлардан алоҳида бўлган маъмурий судларнинг жорий этилиши, 2018 йил 8 
январда Ўзбекистон Республикасининг “Маъмурий тартиб-таомиллар тўғрисида”ги 
Қонунининг (кейинги ўринларда МТТтҚонун деб юритилади [1]), шунингдек, 2018 йил 25 
январда “Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисида”ги кодекснинг қабул қилиниши 
билан Ўзбекистонда маъмурий ҳуқуқ соҳасида янги давр бошланди, десак ҳеч муболаға 
қилмаган бўламиз. Чунки ушбу янгиликлар ривожланган хорижий давлатлар стандартлари 
даражасида ҳамда миллий қонунчиликнинг ўзига хос жиҳатларини инобатга олган ҳолда, 
мамлакатимизда маъмурий органлар билан муносабатларда қонун устуворлигини, 
жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлашнинг 
энг замонавий қоидаларини жорий этди. 
Янги жорий этилган маъмурий судлар, ўз навбатида, назарий ва амалий жиҳатдан янги 
муаммо ва ўзгаришларни ҳам юзага келтирди [2]. Жумладан, оммавий-ҳуқуқий 
муносабатларда юзага келадиган низоларни судда кўришда маъмурий акт қонунийлиги 
шартлари ва маъмурий ихтиёрийлик (дискрецион ваколат)ни қўллаш юзасидан суд 
назоратининг чегарасини аниқлаш ва бунда ягона мезонларни ишлаб чиқиш муҳим масала 
ҳисобланади.
Аввало шуни таъкидлаш жоизки, маъмурий ҳуқуқда давлат органи ёки унинг 
мансабдор шахси қарори, ҳаракати (ҳаракатсизлиги) – маъмурий акт ва маъмурий хатти-
ҳаракат тушунчаси орқали ифодаланади. Маъмурий акт хусусида совет ҳуқуқида ва совет 
ҳуқуқи таъсиридаги илмий қарашларда “давлат маъмуриятининг актлари” (Д.Н.Бахрах, 
С.Д.Хазанов) [3], “бошқарувнинг индивидуал актлари” (И.М.Лазарев) [4], шунингдек, 
миллий олимларимиз томонидан “ҳуқуқни қўллаш ҳужжатлари” (Ҳ.Т.Одилқориев) [5], 



Download 433.47 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling