Review of law sciences
Маъмурий акт қонунийлиги шартлари
Download 433.47 Kb. Pdf ko'rish
|
usloviya-pravomernosti-administrativnogo-akta-i-oshibki-administrativnogo-usmotreniya-diskretsionnogo-polnomochiya (2)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Шаклий қонунийлик.
- Review of law sciences
Маъмурий акт қонунийлиги шартлари.
Маъмурий акт юзасидан низолашиш унинг қонунийлиги шартларини тушунишни талаб қилади. Илмий адабиётларда маъмурий акт қонунийлиги шартлари: а) шаклий қонунийлик; б) ҳақиқий (мазмун-моҳияти юзасидан) қонунийлик; в) маъмурий ихтиёрийлик (дискрецион ваколат)ни қўллаш қонунийлигидан иборат бўлиши келтириб ўтилади. Мазкур шартларга риоя қилинмаган ҳолда қабул қилинган маъмурий акт ноқонуний бўлади [14]. Шаклий қонунийлик. Шаклий қонунийлик ўз навбатида: а) ваколат қонунийлиги; б) шакл қонунийлиги; в) процедура қонунийлигидан иборат бўлади [14]. Ваколат қонунийлиги деб маъмурий актни қабул қилишга маълум бир орган ёки унинг мансабдор шахсининг ваколати мавжудлигини тегишли қонун ҳужжатлари асосида текширилишига айтилади. Тегишли қонун ҳужжатларида маълум бир орган ёки унинг Review of law sciences (2020) 4-9 5 мансабдор шахсига маъмурий актни қабул қилиш ваколати берилмаганлиги ваколат қонунийлиги шартининг бузилишига олиб келади. Бу борада Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2019 йил 24 декабрдаги 24-сонли қарори 20-бандида ҳам “ишни мазмунан кўриб чиқишда, суд маъмурий орган, мансабдор шахс қарор қабул қилиш ёки ҳаракатни амалга ошириш ваколатига эга ёки эга эмаслигини синчковлик билан текшириши лозим”лиги келтириб ўтилади. Шакл қонунийлиги деганда маъмурий актнинг шакли ва мазмунига оид қоидалар (МТТтҚонун 52-53-моддалари)га риоя қилинганлик назарда тутилади. Мисол учун, МТТтҚонун 53-моддасида маъмурий актнинг асоси (асослантирувчи қисми), қабул қилинган қарор баёни (хулоса қисми), маъмурий акт устидан шикоят қилиш муддати ва тартиби кабилар келтирилиши лозимлиги айтилган. Процедура қонунийлиги деганда маъмурий актни қабул қилиш юзасидан амалдаги процессуал қоидалар ва тўғри процедура (due process) мазмун-моҳиятидан келиб чиқадиган қоидаларга риоя қилиш назарда тутилади. Процедура қонунийлиги МТТтҚонунда келтирилган асосий қоидалар, жумладан асосий принциплар (5-19-моддалар), холисликни таъминлаш (31-32-моддалар), тинглаш имкониятининг тақдим этилиши (9, 47-51- моддалар), маъмурий актни асослантириш (54-модда) каби қоидаларга риоя этилишини ҳам назарда тутади. Бу борада Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2019 йил 24 декабрдаги 24-сонли қарори 20-бандида ҳам “маъмурий орган ёки мансабдор шахс томонидан қарор қабул қилиш, ҳаракатни амалга ошириш тартибига риоя этилган- этилмаганлигини, башарти норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда бундай талаблар (шакл, муддатлар, асослар, тартиб-тамойил ва ҳ.к.) белгиланган бўлса. Бунда шуни назарда тутиш лозимки, қарор қабул қилиш, ҳаракатни амалга ошириш тартибига риоя қилмаслик, фақат, башарти бу ҳолат унинг қонунийлигига таъсир қилган ҳолдагина, аризани (шикоятни) қаноатлантириш учун асос бўлиши мумкин”лиги келтириб ўтилган. Download 433.47 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling