Review of law sciences


Маъмурий ихтиёрийлик (дискрецион ваколат)ни қўллаш қонунийлиги ва


Download 433.47 Kb.
Pdf ko'rish
bet8/9
Sana03.02.2023
Hajmi433.47 Kb.
#1148487
TuriReview
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
usloviya-pravomernosti-administrativnogo-akta-i-oshibki-administrativnogo-usmotreniya-diskretsionnogo-polnomochiya (2)

Маъмурий ихтиёрийлик (дискрецион ваколат)ни қўллаш қонунийлиги ва 
маъмурий ихтиёрийлик (дискрецион ваколат) даги хатолар.
Маъмурий ихтиёрийлик (дискрецион ваколат) қонунда ўрнатилган тарзда 
қўлланилиши лозим. Маъмурий ихтиёрийлик (дискрецион ваколат)ни қонунда 
ўрнатилгандан бошқача тарзда қўллаш унинг ноқонунийлигини келтириб чиқаради 
(маъмурий ихтиёрийлик (дискрецион ваколат)ни қўллашдаги хатолик). Шунга кўра, 
маъмурий ихтиёрийлик (дискрецион ваколат)ни қуйидаги кўринишларда қўллаш 
ноқонуний, яъни маъмурий ихтиёрийлик (дискрецион ваколат)ни суиистеъмол қилиш деб 
тан олинади: а) мавжуд бўлмаган фактлар асосида маъмурий акт қабул қилиш ёки маъмурий 
актни қабул қилишдаги муҳим фактларни аниқлашда хатоликнинг мавжудлиги кабилар; б) 
жамият манфаатларига зид мазмундаги маъмурий актнинг қабул қилиниши; в) маъмурий 
акт қабул қилиш тартибидаги хатолик, жумладан, маъмурий орган томонидан маъмурий 
актни қабул қилиш учун инобатга олиш талаб этиладиган ҳолатларнинг етарлича инобатга 
олинмаганлиги ёки инобатга олиниши лозим бўлган ҳолатлардан ташқари ҳолатларга 
кўпроқ таянган ҳолда маъмурий актнинг қабул қилиниши (шунингдек, иш мазмунига 
алоқаси бўлмаган жиҳатларнинг инобатга олиниши) ёхуд маълум бир ишнинг ўзига хос, 
алоҳида хусусиятларидан келиб чиқмасдан ҳаммага бир хил тарзда ёндашиб маъмурий 
ихтиёрийлик (дискрецион ваколат)нинг қўлланилиши кабилар; г) тўғри процедуранинг 
бузилиши; д) маъмурий ихтиёрийлик (дискрецион ваколат) қўлланилиши қонун ҳужжатида 
назарда тутилгани ҳолда ҳамда мазкур ваколатни қўллаш лозим бўлишига қарамасдан 
маъмурий орган томонидан ўз маъмурий ихтиёрийлиги (дискрецион ваколати)нинг 
қўлланилмаслиги 
(маъмурий 
ихтиёрийлик 
(дискрецион 
ваколат)нинг 
пассив 
суиистеъмоли)дан иборат бўлади [14].
МТТтҚонуннинг 17-моддасида “Маъмурий орган маъмурий ихтиёрийликни 
(дискрецион ваколатни) қонун ҳужжатларида белгиланган доирада амалга ошириши 
шарт. Маъмурий ихтиёрийлик (дискрецион ваколат) асосида қабул қилинган маъмурий 
ҳужжатлар ва амалга оширилган маъмурий ҳаракатлар ушбу ваколатнинг мақсадига мос 
келиши керак”лиги қайд этилган. 
Бундан ташқари, маъмурий ихтиёрийлик (дискрецион ваколат)ни қўллаш 
қонунийлиги юзасидан Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2019 йил 24 
декабрдаги 24-сонли қарори 20-бандида қуйидагилар келтирилган. “Қонун ёки бошқа 



Download 433.47 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling