Миср маъбудаси Исидага сажда қилувчи роҳиблар Римда ушбу маъбуда
шарафига ибодатхона қуриш имкониятига эга бўладиларми?
81.
1.
Рим фуқароси Тиберийнинг 3 набираси бўлиб, биттаси ўзи билан
бирга яшайдиган ўғлидан, иккинчиси эмансипация қилинган ўғлидан,
учинчиси “тўғри” никоҳда яшайдиган қизидан дунёга келди.
Набиралардан қайси бири бобосининг ҳокимлиги остида бўлган?
82.
1.
Рим фуқароси бўлган аёл ҳомиладорлик пайтида парфияликларга
асирликка тушиб қолди. Асирликда у ўғил фарзандли бўлди ва бир
оздан кейин ҳарбий амалдорнинг жазманига айланди. Император
Траян Парфияга қарши очган уруши натижасида бу аёл озодликка
чиқди. У ўз уйига қайтиб келгандан кейин ҳадемай яна бир ўғиллик
бўлди. Бу аёлнинг ўғиллари қандай ҳуқуқий ҳолатга эга бўлади?
83.
1.
Рим юристи Марциан эркин фуқаролардан фарқли равишда барча
қулларнинг ҳолати бир хил, лекин айни пайтда айрим қуллар цивил
ҳуқуқи бўйича, айримлари эса халқлар ҳуқуқи бўйича қулликка тушиб
қолишини таъкидлаб ўтган. Марциан нимани назарда тутган?
84.
1.
Император Антонин Пий ҳукм сурган даврда бир рим матронаси
ўз
қулларига шафқатсиз муносабатда бўлгани учун сургун қилинган эди.
Дакияда сургунда бўлган пайтда бу аёл фарзандли бўлди ва анча
йилдан кейин сургунда вафот этди. Унинг ўғли вояга етгандан кейин
Римга қайтиб келди ва отасидан қолган меросга эгалик қилишга
ҳаракат қила бошлади. Мерос мулкини қўлга киритиш учун у нималар
қилиши керак?
85.
1.
Рим фуқароси бадавлат ёлғиз кекса Рим фуқароларини топиб,
уларни бўш қолган уйларини Римга келган перегринларга ижарага
беришга кўндирди. Бу битимларда у воситачи сифатида иш олиб бориб,
Do'stlaringiz bilan baham: |