Risk Management Process


Менежментда вазиятли ёндашув


Download 1.15 Mb.
bet6/6
Sana22.02.2023
Hajmi1.15 Mb.
#1222245
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Мавзу 3

3.4. Менежментда вазиятли ёндашув.

  • 3.4. Менежментда вазиятли ёндашув.
  • Бошкарув вазифаларини бажаришда корхона ва тармоклар уртасида вазият узгаришлари деб аталадиган фаркларга эътибор бериш лозим. Улар икки хил булади: ташки ва ички. Ички узгаришлар аник корхона, тармокни тавсифлайди. Ички мухитга корхона максадлари, ресурслари, катталиги, вертикал ва горизонтал мехнат таксимоти ва х.к. киради. Корхоналар уртасидаги ички фарклари бинолар уртасидаги фаркка ухшайди. Масалан, бинолар архитектураси, материали, катталиги билан фарк килиб. Бу фарк натижасида уларнинг бири клуб, бошкаси кишилар яшайдиган уй булиши мумкин. Худди шундай тарзда корхоналарнинг ички фарклари уларнинг вазифаларини белгилайди. Бу узгаришларни маълум даражада назорат килиш мумкин ва улар бошкарув карорлари натижасида вужудга келади. Рахбарият томонидан ички узгаришлар борасида кабул килинадиган карорлар канчалик самарали ва унумдор фаолият юритишни белгилайди.
  • Корхона катталиги ички фарклар корхонани бошкаришга кандай таъсир этишнинг ёркин намоён килади. Йирик акционерлар жамиятини бошкариш билан кичик корхона, дуконни бошкариш уртасида катта фарк мавжуд. Корхона канча катта булса, уни бошкариш хам шунчалик кийин булади.
  • Ташки узгаришлар корхонадан ташкаридаги мухит омилларидир. Улар каторига йирик ракобатчи корхоналар техника ва технологияни олиш манбаалари, ижтимоий омиллар, давлат бошкаруви киради. Ташки мухит, ташки узгаришлар кохона фаолиятига турлича таъсир курсатади. Шу сабабли бошкарув карорларини кабул килишда вазиятни хисобга олиш зарур. Кайси узгаришлар корхона муваффакиятига кучлирок таъсир килишини курсатиш етарли эмас. Турли туман взият курсаткичлари ва бошкариш жараёнининг барча вазифалари узаро боглик, хамда уларни бир-биридан ажратиб куриб чикиш мумкин эмаслиги маълум кийинчиликларга олиб келади. Сувга ташланган тош бутун кул буйлаб таркалувич тулкинларни хосил килгани каби, бирор мухим омилнинг узгариши бутун корхона фаолиятида акс этади.
  • Корхона фаолияти самарадорлигига куплаб хам ички хам ташки омиллар таъсир этиши сабабли уни бошкаришнинг энг яхши усули аник вазиятни хисобга олган холда белгиланади. Шу вазиятга энг мос булган усул энг самарали усул булади. Шу сабабли муваффакиятли бошкарув интеграция килинган ёндашувни талаб этади.

Download 1.15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling