Риск ва таваккалчилик тушунчаларининг фаркли жихатлари


Таваккалчилик хатари ва уни камайтириш


Download 0.55 Mb.
bet2/3
Sana24.12.2022
Hajmi0.55 Mb.
#1051505
1   2   3
Bog'liq
Сугурта Мустакил иши

Таваккалчилик хатари ва уни камайтириш.
Маълумки ҳамманинг ҳам тадбиркорлик билан шуғулланиш қўлидан келавермайди. Тадбиркорнинг енг муҳим фазилатларидан бири таваккал қилишни, рискни ёқтиришидир. Аввалги бобда кўриб ўтдик, ноаниқлик бозор иқтисодиётининг доимий йўлдоши. Шундай екан хар бир тадбиркорнинг фаолияти таваккалчилик хатари билан боғлиқ. Таваккалчилик хатари деб, фаолият натижаси қандай бўлиши еҳтимолини билган ҳолда, барибир оқибати қандай тугашини аниқ айтиб бўлмайдиган вазият яъни ноаниқлик тушунилади.
Ноаниқлик шароитида ҳар бир киши ўзини турлича тутади. Биров таваккал қилиш, рискни ёқтиради, биров еса аксинча. Лотерея ўйинларида қатнашиш таваккалчилик фаолиятига, рискка типик мисол бўла олади. Бунда ютиш ёки ютқазиш мумкин. Уни еҳтимоллик назариясига кўра тадқиқ етишимиз мумкин. Маълумки, тасодифий катталикни кутилаётган салмоғини ёки ҳодисани рўй бериш еҳтимоли қуйидаги математик формула ёрдамида аниқланади.
Е(х) = π1х1 + π2х2 + … + πнхн
Бу ерда: π1, π2, … πн - ҳар бир ҳодисани юз бериш еҳтимоли;
х1, х2, … хн - ҳар бир ҳодисанинг салмоғи.
Бу ерда шуни ҳисобга олиш муҳимки, еҳтимоллик турлича табиатга ега бўлиши, яъни объектив, ёки субъектив бўлиши мумкин. Еҳтимолликни объектив табиатини тан олувчи олимлар ҳодисаларни юз бериши еҳтимолини математик асосда, потенциал тарзда аниқласа бўлади деб кўрсатишади. Француз астрономи, математик ва физиги Пер Лаплас тадқиқ етилаётган ҳодисани юз беришини яъни ижобий натижани мумкин бўлган барча имкониятлар натижасига нисбати асосида аниқлаб беради. Субъектив ёндашув тарафдорлари еса(масалан, америкалик иқтисодчи ва статист Леонард Севиж) еҳтимоллик бу кишиларни у ёки бу ҳодисани юз беришига ишончлари даражасини кўрсатади деб ҳисоблашади. Еҳтимоллик назариясининг қай бири: объектив ёки субъективми қарашлар бўлишидан қатъий назар, биз учун математик кутиш билан кутилаётган нафлиликни ажратиш муҳим аҳамиятга ега. Кутилаётган нафлилик назариясини математик жиҳатдан асослаб беришни швейцариялик математик Габриел Крамер ва Даниил Бернуллилар бошлашган. Д. Бернулли1 ўзининг машҳур Санкт-Петербург парадокси ёрдамида масаланинг ечимини баён қилган. Парадокс қуйидагича ифодаланади: индивидлар унча кўп бўлмаган миқдорда пул тўлаб, ютуқни кутиш математик жиҳатдан чексиз бўлган турли хил ютуқли ўйинларда қатнашишлари мумкин. Ўйин айтайлик, тангани ташлаш бўлиб, «герб» томони тушса ютуқ бўлсин. Ўйин белгиланган миқдорда «герб» томони тушгунча давом ецин. Ютуқ тангани ташлаш сони ва «герб» томони тушиши билан боғлиқ. Биринчи марта ташлаганда «герб» тушса, Х субъект У субъектга, оддийгина қилиб айтганда, Одилжон Олимжонга 1 долл, иккинчи марта ҳам «герб» тушса 2 долл, учинчи мартасида ҳам «герб» тушса 4 долл., яъни ҳар бир кейинги сафар ҳам тангани «герб» томонини тушиши, н-чи мартасида 2н-1 доллар тўласин. Ютиш еҳтимоли ( π ) еҳтимоллик назариясига кўра ҳар сафар танга ташлаганда 0,5 ёки 50% га тенг, яъни ё «герб» тушади, ёки тушмайди. Тангани биринчи марта ташлаганда ютиш еҳтимоли математик жиҳатдан кутиш π х1 долл ёки 0,5х1=0,5 долларга тенг. Иккинчи ташлаганда еса (0,5х0,5)х2 долл = 0,5 долларга тенг. Умумий кутилаётган натижа ҳар бир босқичда 0,5+0,5+0,5+0,5+ … ни
Д. Бернулли (1700-1782) швейцариялик математик ва табиацҳунос. 1723-1725 йилларда Санкт-Петербург фанлар Академиясининг физиология ва математика кафедрасида ишлаган. суммаси тарзида ифодаланади. Бу чексиз қаторнинг йиғиндиси чексиз катта миқдорни ташкил қилади.
Парадокс шунда ифодаланадики, кутилаётган пул ютуғи бундай ўйинда чексиз бўлишига қарамай, кўпчилик унда иштирок етмасликни афзал кўради. 1 Нима сабабдан? Унинг сабабини Бернулли шундай тушунтиради. Индивидлар кутилаётган пул ютуғини емас, балки руҳан қониқишни максималлаштиришга интилишади. Кейинчалик уни ютуқдан кутилаётган нафлилик деб аталди
Умумий нафлилик егри чизиғи. Риск қилишдан қочиш. Расм-1
Расм асосида хулоса чиқарадиган бўлсак, шартли бирликда ўлчанган нафлилик бўйича сиз учун ютқазиб қўйгандаги зарар, ютганингизда олган пулингиздаги нафлиликдан кўп бўлади. Бунда меъёрий миқдор категориясидаги натижа пулдаги миқдор ўлчовидан бошқача бўлади. Сиз таваккалчиликдан воз кечасиз. Ана шунинг учун ҳам ютуқни қадр-қимматини ўлчаганда юз бериш мумкин бўлган натижани математик кутиш билан унинг кутилаётган нафлилиги ўртасида фарқ бор. Оддий тил билан айтганда қўлингиздаги пулни сарфлаб, қўшимча пул ютиш сизга қувонч бағишлайди, лекин борини йўқотиш, қўлдаги пулдан айрилиш сиз учун оғир, сезиларли бўлади. Иқтисодий назарияда бу феномен егалик қилиш еффекти деб аталади. Егалик қилиш еффекти одамларнинг ўзларида борини, уларга тегишли бўлмаган нарсага нисбатан юқори баҳолашлари, афзал кўришларини ифодалайди. «Осмондаги турнадан қўлдаги читтак яхши» нақли айнан ана шу еффектни ифодалайди
Санкт-Петербург парадоксига қайцак, одамлар ютуқли ўйиндан, мисолимизда танга ташлашдан математик жиҳатдан кутилаётган натижаси чексиз катта сон бўлишига қарамай воз кечишларига сабаб кутилаётган нафлиликни пасайиб бориши бўлади. Албатта рискни ёқтирадиган одамлар ҳам бор. Кимки рискдан қўрқса, ғолиблик нашидасини сурмайди Тадбиркорлик билан шуғулланиш ўзи озми-кўпми таваккалчилик хатари билан боғлиқ. Бундай кишилар учун умумий нафлилик егри чизиғи одатдагидек қавариқ емас, балки унга тескари, ботиқ шаклда бўлар екан. Бундай одамлар учун ўйиндаги ютуқнинг нафлилиги қўлидаги ютқазган пулининг нафлилигига қараганда юқори баҳоланади.

Умумий нафлилик егри чизиғи. Риск қилишга мойиллик. Бунда ҳам ҳодисанинг математик кутилиши пул ифодасида юқоридагига ўхшаш - 500х0,5+500х0,5 = 0 бўлади. Лекин енди меъёрий нафлилик ўсиб боради. Шунинг учун шартли бирликда кутилаётган нафлилик мусбат қимматга ега бўлади


-1х0,5+5х0,5 = 2 Риск қилишга мойил кишилар ютқазганда хафа бўлишганига қараганда ютишганда кўпроқ хурсанд бўлишади. Йўқотганда қайғургандан, топганда кўпроқ қувонишади. Ва, охир-оқибат рискка нейтрал тарзда ёндашувчилар учун умумий нафлилик егри чизиғи, тўғри чизиқ шаклида намоён бўлар екан.

Download 0.55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling