Риск ва таваккалчилик тушунчаларининг фаркли жихатлари
Умумий нафлилик егри чизиғи, рискка нейтраллик, бефарқлик
Download 0.55 Mb.
|
Сугурта Мустакил иши
Умумий нафлилик егри чизиғи, рискка нейтраллик, бефарқлик.
Математик кутилиш табиий ўзгармайди. У -500х0,5+500х0,5 = 0; Лекин рискка бефарқ кишилар учун меъёрий нафлилик ҳам ўзгармайди. Шунинг учун кутилаётган нафлилик ҳам шартли бирликда нолга тенг бўлади. -2х0,5+2х0,5 = 0; Шундай қилиб, рискка бефарқ кишилар ютишса қанчалик хурсанд бўлишса, ютқазишганда шунчалик хафа бўлишади. Кутилаётган нафлилик назарияси нуқтаи назаридан ҳамма кўриб чиқилган вариантларда танлов рационал ҳисобланади. Лекин кейинчалик маълум бўлдики, кўриб чиққан ҳолатларимизга тўғри келмайдиган ҳолатлар ҳам мавжуд екан. Улардан бири «саноқ нуқтаси еффекти» билан боғлиқ. Уни қуйидаги мисол билан тушунтириш мумкин: Еркинжон 20000 сўмга жинси шим олмоқчи. Уйининг ёнидаги магазинда 20000 сўмга турибди. Бозордан еса шу шимни 15 мингга сотиб олиш мумкин. У 20 минг сўмга магазиндан, ёки 15 минг сўмга бозордан танлаб олиш мумкин. Унда танлов имконияти бор. Лекин унга ҳар қалай магазиндан олгандан кўра қўшимча 2 соат вақт сарфлаб, бозордан олиши учун рағбат бор, чунки у 5 минг сўм иқтисод қилади. У чарм куртка олмоқчи дейлик. Бундай курткани бозорда 250 минг сўмга беради, шу магазинда еса 255 минг сўмга турибди. Ҳар икки вариантда ҳам у 5 минг сўм фойда кўриши мумкин. Лекин иккинчи ҳолда бозорга бориш учун унда рағбат анча паст бўлади. Нимага шундай? Ҳамма гап шундаки, ҳар икки ҳолда ҳам беихтиёр равишда саноқ нуктасини иқтисод қилинган фоиздан, яъни иқтисод қилинган пулни товарнинг нархига нисбатан ҳисоблашдан бошлаймиз. Биринчиси 5:20 = 0,25 ёки 25%, иккинчисида 5:255 = 0,019 ёки 1,9% Одам ўзини танлови билан кутилаётган нафлилик концепциясини инкор қилиши мумкин. Бу объектив ва субъектив еҳтимолликнинг номунтазам боғланиши туфайли юз беради. Воқеани юз беришига ҳоҳишни ўсиши билан субъектив еҳтимолликни ўсиши тенденцияси амал қилади. Натижада кишилар ҳоҳиш-истакларини воқелик, хақиқат тарзида кўрсатишга интилишади. Таваккалчилик фаолиятига менгзасак, одамлар юз бериши мумкин бўлган ҳодисани ўзига жалб қилишига қараб риск қилишга мойиллиги ортиб боради. Кўпчилик кишиларни иложи борича рискдан кочишини ҳам кутилаётган нафлилик назариясига истисно тариқасида қараш мумкин. Бунда муқаррарлик еффекти амал қилади. У одамларни юз бериши муқаррар натижани, ҳодисани ноаниқликка қараганда жуда юқори баҳолашларида ифодаланади. Иқтисодчилар томонидан ўтказилган експериментлар шуни кўрсатадики, одамлар ютуқни 100%ли еҳтимолини унга нисбатан пастроқ 97,98 фоизли ютуқ еҳтимолига қараганда жуда юқори, яъни номутаносиб ҳолда баҳолашар екан. Бундан одамлар еҳтимолликни нафақат миқдор, балки сифат жиҳатидан ҳам баҳолашар екан. Уларнинг рискка мойиллиги кутилаётган нафлилик назарияси асосида тахмин қилинган даражадан ҳам паст екан. М. Фридмен ва Л. Севиж ўзларининг «Рискка мўлжалланган муқобил танловда нафлилик таҳлили» мақоласида одамларни риск қилишга мойиллигини ёки уни ёқтирмаслигини уларнинг даромадлари даражаси билан баҳолашади ва уни графикда куйидагича ифодалашади. Уларнинг фикрича А ва С гуруҳлари риск қилишни ёқтиришмайди. В гуруҳ еса риск қилишга мойил. Улар даромад, бойликка ҳали ўрганиб улгуришмаган. Аввал А гуруҳида еди, лекин уларда С гуруҳга ўтиш имкони бор. Улар унча кўп емас. Ўзларининг рискка мойиллиги сабабли А ёки С гуруҳдагилар қаторига тезда ўтиб кетишади. Бунда танлов рационаллиги рискка нисбатан мавжуд даромад, бойлик , фаровонликка боғлиқ. Кутилаётган нафлилик концепциясига қарама-қарши бошқа далиллар ҳам бор. Лекин бу концепция ахборот етишмовчилиги, тўлиқ ахборот олиб бўлмайдиган шароитда рационал танловни баҳолашда асосий концепция бўлиб қолади. Шундай қилиб, аксари одамлар рискни ёқтиришмайди уни иложи борича камайтиришга ҳаракат қилишади. Рискни камайтиришни бир неча йўллари бор. У суғурталаш бўлиб, унинг бир неча усуллари бор. Суғурта катта талофотларни кичик йўқотишлар билан алмаштириш имконини беради. У куйидаги йўллар билан амалга оширилади. 1.Таваккалчилик хатарини бирлаштириш, умумлаштириш. Бу таваккалчилик хатарини пасайтириш усули бўлиб, у қатнашчилар ўртасида тақсимланади. Ҳар бир қатнашчига тўғри келадиган зарар унча катта бўлмайди. Турли жамоа, ўзаро ёрдам фондлари шу методга асосланади. Суғурта компаниялари ҳам айнан ана шу методдан фойдаланади. 2.Таваккалчилик хатарини тақсимлаш. Бу суғурта усули бўлиб, катта талофат, зарар еҳтимолини қоплаш мажбуриятини компания ўз зиммасига ололмаган шароитда қўлланилади. Масалан, корхона ўз фаолиятини ёнғиндан суғурта қилдирмоқчи. Корхона катта, бордию ёнғин бўлса, йўқотишлар катта бўлиши мумкин. Уни устига бундай корхоналар жуда кам: битта, ёки иккита. Шунинг учун аввалги таваккалчилик хатарини бирлаштириш методидан фойдаланиб бўлмайди. Бунда улар йирик суғурта ассоциацияларига мурожаат қиладилар. Натижада таваккал қилиб кўрилиши мумкин бўлган зарар ассоциация аъзолари ўртасида тақсимланади. 3.Диверсификация усули. Бу усул иқтисодий субъектларни ўз молиявий маблағларини турли соҳаларга қўйиши орқали бир соҳадаги зарарларини иккинчи соҳадаги фойдалари билан қоплашларини кўзда тутади. Масалан, турли компанияларнинг акцияларини сотиб олиш. Суғурталашнинг умумий принципи шуки, сиз маълум бир миқдорда жорий истеъмолдан воз кечиб, келгусида юз бериши еҳтимоли бўлган катта йўқотишлардан ўзингизни мумкин қадар ҳимоялайсиз. Яна шуни ҳам еслатиб ўтиш керакки, айрим фаолият турлари хавф-хатарга суғурта қилинмайди. Ядро уруши, екологик катастрофалардан ҳеч ким суғурта қилмайди. Лекин суғурталанмайдиган рисклар ҳам бор. Бу тадбиркорлик фаолияти, уни бир бутун ҳолда суғурталаб бўлмайди. Тадбиркор асосий ўз ғоясини амалга ошириш жараёнида, ўз фаолиятининг айрим томонларини суғурталайди холос. Масалан, дурадгорлик билан шуғулланса ёнғиндан, ишчиларни еса ишлаб чиқаришда юз бериши мумкин бўлган фалокатдан суғурта қилдиради ва ҳоказо. Лекин маълум бир тармоқда корхона барпо етиш ғояси, мақсади ва уни амалга ошириш барибир таваккалчилик хатари билан боғлиқлигича қолади. Шундай қилиб, рискка асосланган тадбиркорлик билан ҳамма ҳам шугулланавермайди. Download 0.55 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling