Ритмаларнинг электр ўтказувчанлиги. Режа
Импульслар ҳосил бўлиш механизмларининг бузилиши
Download 0.74 Mb.
|
инсон оганизмига токнинг таъсири (2)
Импульслар ҳосил бўлиш механизмларининг бузилиши – юракдаги электрофизиологик хусусиятларига кўра икки турдаги, яъни тез ва секин жавоб қайтарувчи хужайралар мавжудлиги билан боғлиқ.
Маълумки юқорида қайд этилган юракни махсус ва қисқарувчи хужайраларида икки турдаги асосий ҳаракат потенциали (ХП) шаклланади. Бўлмача ва қоринча мушаклари, ҳамда Гис- Пуркинье тизимининг махсус толалари “тез жавоб берувчи” тўқималар турига киради. Улар учун жуда юқори тезликдаги бошланғич деполяризация (ХП 0 фаза) хос. Ушбу даврда ҳужайра мембранасини Na+ ионлари учун ўтказувчанлик жуда ошиб кетади ва улар тез натрий каналлари орқали хужайра ичига киришга интилади. Бу вақтда мембрана заряди ўзгариб унинг ички қавати мусбат, ташқиси эса манфий бўлиб қолади. Хужайралар деполяризация жараёни бир неча миллисониялар давом этади. Кейинги узоқ вақт давом этадиган хужайра мембранаси реполяризацияси даври (ХП 1,2,3 фазалари) иккита қарама – қарши йўналган ионлар оқими билан амалга ошиб секин кальций каналлари орқали хужайра ичига Са+ ионлари киради ва уни ичидан эса калий каналлари орқали К+ ионлари чиқиб кетади. ХП ни 2 фазасида қарама – қарши йўналган ионлар оқими бир бирига тенг бўлиб, хужайрани трансмембран потенциали кам ўзгаради (ХП “плато” фазаси). Охирги тез реполяризация фазаси вақтида (ХП 3 фаза) кальций оқими интенсивлиги камайиб, калий чиқиб кетиш тезлиги максимал кўрсатгичга етади. Натижада уни ташқи қавати мусбат, ичкиси эса манфий зарядланади. Диастолик фазада (ХП 4 фаза) ушбу қутубланиш К+, Na+ насос таъсирида мувозанатда ушлаб турилади (3.1). СА тугуни ва АВ бирикма хужайраларида тез натрий каналлари бўлмаганлиги ва уларни функциясини секин кальций каналлари бажарганлиги сабабли ХП фазасида паст деполяризация тезлиги (“секин жавоб”) кузатилади (3.2). Автоматизм хусусиятига нафақат СА тугун ва АВ бирикма, балки Гис- Пуркинье тизими ҳамда бўлмачанинг махсус толалари ҳам эга. Лекин одатий ҳолатда диастолик деполяризация СА тугунда II ва III тартибдаги автоматизм марказларига нисбатан анча юқори. Шу сабабли меъёрида СА тугун автоматизми ўзидан кейинги барча марказлар фаолиятини “босиб” (тўхтатиб) туради. Синус тугуни фаолият кўрсатиб турганда унинг ҳужайраларида тўсатдан ҳосил бўлган ХП сони ЮҚС аниқлайди ва қуйидаги механизмларга боғлиқ бўлади: Тўсатдан диастолик деполяризация тезлигига (ХП 4 ни кўтарилиш эгрилиги); СА тугун хужайралари мембранасини тинчлик потенциали даражасига; Қўзғалишни чегара потенциали катталигига. Мембрана тинчлик потенциалини манфий кўрсатгичи максимал ошганда (мембранани гиперполяризацияси), масалан парасимпатик асаб тизими (ацетилхолин) таъсирида ЮУС камаяди, аксинча бу кўрсатгич пасайганда синусли ритм тезлиги кўпаяди. Download 0.74 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling