Импульслар ўтказувчанлигининг бузилиши
Юракни ўтказувчанлик тизими ва қисқарувчи миокард бўйлаб электр импульслар тарқалиши бузилишининг турли механизмлари мавжуд бўлиб, улар нафақат блокадалар, балки эктопик аритмиялар (экстрасистолиялар, пароксизмал тахикардиялар ва бошқа ритм бузилишлари) ривожланишининг ҳам асосини ташкил этади.
Хужайра мембранасини деполяризация тезлигини ўлчаш
Гис –Пуркинье тизими бўйлаб қўзғалишни тарқалиш тезлиги 1 – 3 м/с ни, мушак толалари бўйлаб эса 0,9-1,0 м/с ни ташкил этади. “Секин жавоб қайтарувчи” АВ бирикма хужайраларида ўтказувчанлик тезлиги Гис –Пуркинье тизимига нисбатан тахминан 20 марта паст бўлиб, АВ бирикма бўйлаб импульс ўтишини физиологик секинлашишини акс эттиради. Патологик ҳолатларда “тез жавоб қайтарувчи” хужайралар импульс ўтишини сустлаштирувчи (секин жавоб қайтарувчи) ҳужайраларга трансформацияланиши мумкин. Бундай ҳолат баъзан миокардни ўткир ва сурункали ишемиясида, миокард инфарктида ва бошқа қатор касалликларда юзага келади.
Ўтказувчи тизимнинг махсус хужайралари ва қисқарувчи миокард орқали қўзғалиш тўлқинлари тарқалишини хужайра мембранаси деполяризацияси тезлиги акс эттиради. Бу биринчи навбатда ХП нинг 0 фазасида хужайра мембранасидаги очиқ (фаол) тез натрий каналлари миқдорига боғлиқ. Ҳужайра мембранасида очиқ тез натрий каналлари сони қанчалик кўп бўлса электр импульсини ўтказиш тезлиги шунчалик юқори бўлади.
Декремент (сўнувчи) ўтказувчанлик
Декремент (сўнувчи) ўтказувчанлик – қўзғалувчанликни секинлаштиришнинг иккинчи механизми бўлиб, зарарланган, лекин ҳали ҳаёт юрак толалари бўйлаб импульс ўтиши жараёнида ХП амплитудасини аста – секин кичрайиб боришидан иборат (3.6). Декремент ўтказувчанлик юрак мушагини жиддий зарарланган, масалан МИ да, бевосита некроз ўчоғи чегарасида (инфаркт олди сохаси) юзага келади. Агар зарарланиш соҳасида параллел жойлашган бир нечта мушак толалари мавжуд бўлса, уларни ҳар бирида декремент ўтқазувчанликни секинлашиш даражаси турлича бўлади. Ёнма – ён турган хужайралар деполяризацияси ҳар хил бўлиб, электр қўзғалиш самарасини янада пасайтиради ва блокада ривожланишига сабаб бўлади. Бундан ташқари электр импульсни бундай нотекис декремент ўтказилиши қўзғалувчанликни ягона тўлқинини бир нечта кичик тўлқинларга бўлинишига олиб келади ва гомоген бўлмаган электрик муҳит яратади. Бу эса турли хил қоринча ва суправентрикуляр аритмиялар пайдо бўлишига сабаб бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |