Ритмаларнинг электр ўтказувчанлиги. Режа


III. Комбинацияланган (қўшилган) ритм бузилишлари


Download 0.74 Mb.
bet14/18
Sana19.01.2023
Hajmi0.74 Mb.
#1100756
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   18
Bog'liq
инсон оганизмига токнинг таъсири (2)

III. Комбинацияланган (қўшилган) ритм бузилишлари

  1. Парасистолиялар;

  2. Чиқиш блокадалари билан кузатилувчи эктопик ритмлар;

  3. Атриовентрикуляр диссоциация.

Қуйида амалиётда кўп учрайдиган юрак ритми ва ўтказувчанлиги бузилишларини ташҳислаш ва даволаш тамойилларига тўхталиб ўтамиз.
Импульс хосил бўлишининг бузилиши
Синусли тахикардия – синусли ритм сақланган ҳолда, юракнинг қисқаришлар сонини бир дақиқада (секин – аста) 90 тадан 150 – 180 гача кўпайиши синусли тахикардия деб аталади. У импатик тонусни ошиши (катехоламинлар ишлаб чиқариш ва улар таъсири), адашган нерв фаолиятининг пасайиши ҳамда тўғридан – тўғри СТ ҳужайраларига таъсир (гипоксемия, ацидоз, интоксикация ва инфекция) натижасида биринчи тартибдаги ритм бошқарувчисининг автоматизми ошиши билан боғлиқ. Синусли тахикардия соғлом одамларда ҳам кузатилиб, жисмоний ва эмоционал зўриқишда пайдо бўлади. Аксарият касалликларда (ЮИК, СЮЕ, юракни туғма ва орттирилган нуқсонлари, ГК, миокардитлар, кардиомиопатиялар ва бошқалар) синусли тахикардия кузатилади. Унинг пайдо бўлиши кўп ҳолларда юрак етишмовчилиги (ЮЕ) ёки чап қоринча дисфункцияси ривожланганлигидан далолат беради. Бундан ташқари у гиперкинетик синдромда, тана ҳарорати кўтарилганда, (сепсис, зотилжам, сил, ангина ва бошқа ўчоқли инфекцияларда), нейроциркуляр дистонияда, тиреотоксикозда, камқонликда, айрим дори воситалари (атропин, адреналин, кофеин, эуфиллин, ГКС, никотин, периферик вазодилататорлар, секин кальций каналлари блокаторлари, α- адреноблокаторлар, сийдик хайдовчи воситалар ва бошқалар) ва озиқ моддаларнинг (аччиқ чой, қаҳва, алкогол) токсик таъсирида юзага келиши мумкин. Унинг клиник белгиларини ташҳисий аҳамияти ва даволаш тамойиллари олиб келувчи сабаблари каби турличадир. Аксарият ҳолларда беморлар шикоят билдирмайдилар ёки юрак риб кетиши ва юрак соҳасида оғирлик ҳамда ҳаво етишмаслик ҳиссига шикоят қиладилар. Юрак аускультациясида кучайган ёки иккиланган I ва сустлашган II тон аниқланади.
ЭКГ-белгилари: ритм синусли, ЮУС бир дақиқада 90-160 (180-200) та. R-R оралиғи бир хил ва қисқарган, SТ сегментининг бошланғич қисми ўрта чизиқдан пастга қийшиқ силжиган бўлиши мумкин. Барча тармоқларда Р тишча ва уни QRS комплекси билан боғлиқлиги ҳамда кетма–кетлиги сақланган. Р-Q(R) интервал ва QRS комплекс давомийлиги бир оз қисқарганлиги ҳамда II, III, aVF тармоқларда P тишча амплитудаси ошганлиги, RS-Т оралиқни қийшиқ кўтарилувчи (ўрта чизиқдан пастга 1,0 мм дан кўп бўлмаган) депрессияси аниқланади (3- расм).
Синусли тахикардия ташхиси фақат ЭКГ ёрдамида қўйилади, чунки тўғри ритм сақланган холда ЮҚС ни 100 тадан 120-140 тагача кўпайиши айрим эктопик аритмияларда (бўлмачадан, АВ – бирикмадан ёки қоринчадан чиққан тезлашган ритмларда бўлмачалар титрашини тўғри турида [2:1, 3:1 ва ҳокозо]) ҳам кузатилади.

Download 0.74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling