Ритмаларнинг электр ўтказувчанлиги. Режа
Download 0.74 Mb.
|
инсон оганизмига токнинг таъсири (2)
Синусли аритмия – нотўғри синусли ритм бўлиб, унга ЮУС ни секин-аста тезлашиб ва секинлашиб туриши хос. Аксарият ҳолларда нафас олиш билан боғлиқ бўлган синусли аритмия кузатилади ва нафас олганда ЮУС ортиб, нафас чиқарганда камаяди. Бу турдаги аритмия кўпинча синусли брадикардия билан бирга келиб, нафасни ушлаб турганда, жисмоний зўриқишда ёки атропин юборилганда белгилари йўқолади. Нафас олиш билан боғлиқ бўлмаган синусли аритмия (нафасни ушлаб турганда, аритмия белгилари йўқолмайди) ҳам мавжуд бўлиб, унинг даврий ва даврий бўлмаган турлари фарқланади. Даврий синусли аритмияга нафас олишдан қаътий назар, аввал аста-секин тезлашиб, кейин секинлашиб бориш хос. Даврий бўлмаган аритмияда эса бу кетма-кетлик кузатилмайди. Синусли аритмияга СТ да импульсларни ҳар хил ва тартибсиз ишлаб чиқарилиши, адашган нерв тонусининг ўзгариб туриши ёки нафас олиш вақтида юракни қон билан тўлишининг бузилиши сабаб бўлиши мумкин. Нафас олиш билан боғлиқ бўлган аритмия соғлом ўсмирларда, болаларда, НЦД да ва юқумли касаллик билан оғриган беморлар соғая бошлаганда кузатилиб, нафас олганда ЮУС кўпайиб, чиқарганда камаяди.
Соғлом қарияларда ҳам вегетатив нерв тизими тонусини физиологик ўзгариши ҳисобига нафасга боғлиқ синусли аритмия (Бейер- Геринг рефлекси) кузатилади. Клиник текширувда юрак ритмини ҳар хиллигидан бошқа ўзгаришлар аниқланмайди. Юракни органик касалликларида нафасга боғлиқ синусли аритмияни йўқолиши вагус таъсири йўқолиб, САТ фаоллашганлигидан ва бу чап қоринчани қон отиб бериш фракцияси пасайганлиги, МИ ривожланиши, ҳамда тўсатдан юракдан ўлим юзага келиши хавфи ошганлигидан далолат беради. Асосий ЭКГ белгилари: ритм синусли, барча тармоқларда мусбат Р тишчаси сақланган, фақат нафас олишга боғлиқ ҳолда R-R оралиғи (0,15-0,44 дақиқа) камайиб ва узайиб туради; Синусли ритмнинг ЭКГ-белгилари (Р тишчаси ва QRS-T комплекси кетма-кетлиги) сақланган. R-R оралиғининг фарқи 0,15 с дан ошади (5-расм). Нафас ушлаб турилганда аритмия белгилари йўқолади. Нафас олиш билан боғлиқ бўлмаган аритмия СА тугун ва миокардни органик зарарланишида кузатилиб, нафас олишга боғлиқ бўлмаган ҳолда импульсларни тартибсиз хосил бўлиши кузатилади. Асосий ЭКГ белгилари: ритм синусли, барча тармоқларда мусбат Р тишчаси сақланган, R-R оралиғини секин- аста (даврий тури) ёки тўлқинсимон (нодаврий тури) ўзгариши (0,15 сониядан кўпроқ). Нафас ушлаб турилганда аритмия белгилари сақланиб қолади. Download 0.74 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling