Ритмаларнинг электр ўтказувчанлиги. Режа


Ўзаро электротоник таъсирланишни бузилиши


Download 0.74 Mb.
bet12/18
Sana19.01.2023
Hajmi0.74 Mb.
#1100756
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   18
Bog'liq
инсон оганизмига токнинг таъсири (2)

Ўзаро электротоник таъсирланишни бузилиши
Унча катта бўлмаган майдондаги юқори қаршилик билан ажралиб турган иккита қўзғалувчи соҳа орасидаги ўзаро электротоник таъсирланишни бузилиши – ўтиши секинлашишининг учинчи муҳим механизми ҳисобланади. Бу ҳолат маҳаллий К+ ионлари концентрациясини ошиши билан кечадиган миокардни чегараланган ишемияси ва ўчоқли зарарланишларида ёки юрак мушаклари некрози, ҳамда ўчоқли фибрози ривожланганда кузатилади. Қисқарувчи ёки махсус толаларда унча катта бўлмаган қўзғалмайдиган соҳани пайдо бўлиши ундан кейингисида жойлашган тўқимага қўзғалиш ўтишини зинапоясимон кескин секинлашишига олиб келади (3.7). Ҳужайралараро қўшимча диск – нексусларни электр қаршилигини ошиши ҳам импульс ўтишини анча секинлаштиради. Ацидоз, ишемия, гипоксия ва ЮГ ларини токсик таъсири нексуслар қаршилигини кескин оширади. Ушбу ўзгаришлар Гис тутами оёқчалари ва уларни шохлари тўлиқ ёки нотўлиқ блокадаси ривожланишининг асосий механизми ҳисобланади.
Рефрактерлик
Агар қўзғатувчи таъсир ХП ни маълум бир фазасига тўғри келса, унга нисбатан миокард қисқариш билан жавоб беради. Ҳар қандай кучланишдаги импульс ХП ни биринчи учта фазасига тўғри келса, миокардда қўзғалиш кузатилмайди. Бу давр мутлоқ рефрактерлик даври дейилади. Реполяризация фазасининг охирида фақат юқори кучланишдаги импульс қўзғалиш чақира олганлиги сабабли у нисбий рефрактерлик даври деб аталади. Диастола вақтида ҳужайраларни рефрактерлиги йўқолади (3.8) ва бу ҳолат қўзғалиш тўлқинини миокард бўйлаб айланма ҳаракат қилишини олдини олади.
Қўзғалиш тўлқинини қайта кириши
Аксарият ритм бузилишлари асосида ётган, қўзғалиш тўлқинини қайта кириши (re-entry) шаклланишида муҳим аҳамиятга эга бўлган ХП ўтказувчанлиги бузилишининг яна бир механизми тўғрисида алоҳида тўхталиб ўтиш лозим.
Бу қўзғалиш тўлқини тарқалиши бузилишини махсус тури бўлиб, бунда ҳосил бўлган электр импульси ёпиқ йўлак (халқа, доира) бўйлаб ҳаракатланади ва яна ўзи пайдо бўлган жойга қайтиб ҳаракатни такрорлайди. Қайта кириш (re-entry) механизми шаклланиши учун қуйидаги учта шароит мавжуд бўлиши керак:

  • Электр импульси йўналишини анатомик ёки функционал бўлиниши ва ёпиқ доира (ўтқазиш халқаси) мавжудлиги;

  • Халқанинг маълум бир соҳасида бир томонга йўналган блокада бўлиши;

  • Халқанинг бошқа соҳасига қўзғалишни секин тарқалиши.

Махсус ўтказувчи тизим ва қоринча ҳамда бўлмачалардаги миокард толалари меъёрида ҳам потенциал фаолликга эга бўлган ёпиқ халқа ҳосил қилувчи кўплаб элементларга бой анатомик тузилишга эга. Масалан қоринчадаги ўтказувчи тизимни дистал қисми (Пуркинье толалари) бир – биридан ва қоринча миокардидан бириктирувчи тўқималар билан ажратилган кўплаб шохчалар эга бўлса ҳам, айни вақтда бир – бири билан узвий боғланган. Соғлом одамларда тез тарқалаётган қўзғалиш Пуркинье толаларини бир вақтни ўзида қамраб олади ва қоринча миокардига етиб боради. Шу сабабли re-entry механизми шаклланмайди. Патологик ҳолатларда, масалан миокард ишемияси ўтказувчи тизимни периферик соҳасидан юқорисини, яъни Пуркинье толалари ҳосил қилган ёпиқ халқа жойлашган соҳани қамраб олиши мумкин. Тинчликдаги потенциал ва деполяризация тезлигини пасайиши хисобига одатда, бу жойда импульс ўтиш тезлиги анча пасаяди.
Юракни зарарланган соҳасида ўтказувчанликни сустлашиши турлича бўлади. Баъзан ёпиқ халқани бирор соҳасида ўтказувчанлик жуда пасайиб кетиб бир томонлама блок юзага келади. Импульс антроград йўналиш бўйлаб ўтмай, ретроград ҳаракатлана бошлайди яъни re-entry механизми шаклланиши учун зарур барча шароитлар юзага келади. Ушбу ҳолатда (3.9 б) дистал жойлашган Пуркинье толалари ва миокард хосил қилган ёпиқ халқадаги бир томонлама блокланган (“В” шохча) йўлакдан импульс ўта олмайди ва фақат “А” шохча бўйлаб антроград (юқоридан пастга қараб) йўналишда секин ҳаракатланиб миокардга етиб келади. “В” шохча жараён бошида қўзғалмаганлиги ва рефрактер ҳолатда бўлганлиги сабабли импульс у орқали пастдан юқорига қараб ҳаракатланиб яна асосий тутам ва Пуркинье толаларига келади (3.9 в). Агар бу вақтга келиб асосий тутам, Пуркинье толалари ва уни блокланмаган “А” шохчаси ҳамда қоринча миокарди рефрактерлик ҳолатидан чиқса, уларни қайта қўзғалиши кузатилади, натижада навбатдан ташқари қисқариш – экстрасистолия юзага келади.
“Яхши” шароит бўлганда қўзғалишни бундай ёпиқ халқа бўйлаб харакати етарли даражада узоқ давом этиб, юракни тез – тез қайта қисқаришини таминлаши ва реципрок тахикардия пароксизмини шакллантириши мумкин.
Ушбу халқанинг ҳар қандай соҳасидаги самарали рефрактер давр электр импульси ўтиши учун зарур бўлган вақтдан қанчалик кам бўлса, қўзғалиш тўлқинини қайта кириш (re-entry) феноменини қайталаниши ва узоқ вақт ёпиқ халқа бўйлаб харакатланиш хавфи шунчалик юқори бўлади (3.10 а). Бунда қўзғалиш фронти (уни “боши”) олдида доимо тўқимани қўзғалувчан соҳаси қолади, яъни “бош” рефрактерлик шлейфи ҳосил қилган “думи” га ета олмайди. Бошқача қилиб айтганда рефрактерлик вақти қанчалик қисқа бўлса, қўзғалиш тўлқинини re-entry халқаси бўйлаб айланиб юриши шунчалик узоқ бўлади. Аксинча халқа таркибидаги толалар рефрактерлигини ошириш ёки re-entry халқаси бўйлаб қўзғалиш тўлқини тарқалиш тезлигини кўпайтириш йўли билан ёпиқ халқа бўйлаб харакатни тўхтатиш мумкин. Бунда айланаётган тўлқин рефрактерлик ҳолатида бўлган соҳага дуч келади ва харакат тўхтайди (3.10 б).
Қайта кириш халқасини ўлчамига кўра macro-re-entry ва micro-re-entry фарқланади. Бўлмачалар титраши ва бир қатор реципрок тахикардия юзага келиши асосида micro- re-entry механизми ётади. Macro – re-entry халқаси эса қуйидаги соҳаларда юзага келади (3.11):

  • Вақтидан олдин қўзғалиш синдромда (WPW – синдроми) яъни фаолият кўрсатувчи қўшимча ўтқазувчи йўлакда;

  • АВ –бирикмада;

  • Юракни қўзғалмайдиган катта қисмидаги тўқимани (инфарктдан кейинги чандиқ, чап қоринча аневризмаси) ўраб турган миокардда;

  • Бўлмача миокардида.

Micro-re-entry халқаси юзага келганда импульс харакати ҳеч қандай анатомик тўсиқ билан боғлиқ бўлмаган кичик ёпиқ ҳалқа бўйлаб амалга ошади. Қоринчада ёки бўлмачада хосил бўлган кўплаб micro-re-entry халқалари уларни фибрилляциясига олиб келиши мумкин. Бу ҳолатда айланаётган қўзғалиш тўлқини ҳар доим рефрактер даврда бўлган ва чегараланган қўзғалмайдиган соҳага дуч келади. Шу сабабли micro-re-entry тўлқини мунтазам ўз йўналишини ўзгартириб, бўлмача ёки қоринчани алоҳида соҳаларини тўсатдан гирдоб бўлиб ёки тартибсиз қўзғалиши кўринишида юзага келади.

Download 0.74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling