Ритмаларнинг электр ўтказувчанлиги. Режа


Download 0.74 Mb.
bet15/18
Sana19.01.2023
Hajmi0.74 Mb.
#1100756
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   18
Bog'liq
инсон оганизмига токнинг таъсири (2)

Синусли брадикардия-синусли ритм сақланган ҳолда ЮҚС ни бир дақиқада 60 тадан кам бўлишига синусли брадикардия дейилади. У СА тугунда ритм бошқарувчиси автоматизми пасайиши билан боғлиқ. Аксарият ҳолларда синусли брадикардия адашган нерв тонуси ошиши, симпатик нерв тизими фаолиятининг пасайиши ҳамда СТ хужайраларига тўғридан-тўғри таъсир (гипоксемия, ацидоз, интоксикация ва инфекция) сабабли юзага келади. Бу турдаги ритм бузилиши мунтазам равишда спорт ва жисмоний иш билан шуғулланган соғлом одамларда, уйқу ва кучли зўриқишдан кейин дам олаётган вақтда, кўз олмасини ва каротид синусини босганда, нафас олишни тўхтатиб турганда, айрим ҳолларда ҳаяжонланганда, ҳомиладорликнинг иккинчи ярмида, қайт қилганда кузатилади. Шунингдек, синусли брадикардия депрессия, меланхолия, бош мияда босим ошиши, менингит, бош мия ўсмаси, атеросклеротик кардиосклероз, МИ (орқа деворда жойлашганда ёки ишемия ҳисобида СТ ҳолсизлиги ривожланганда), кардиомиопатия, ошқозон яра касаллиги, сариқлик, қорин тифи, гипотиреоз, нефрит ва бошқа айрим касалликлар билан оғриган беморларда ҳам аниқланади. Баъзан дори воситалари (хинидин, лидокаин, резерпин, транквилизаторлар, морфин, валокордин, юрак гликозидлари, β-блокаторлар ва бошқалар) билан даволаш оқибатида ҳам брадикардия ривожланишини шифокор ёдда тутиши лозим. Синусли брадикардия мавжуд бўлган соғлом одамлар одатда шикоят билдирмайдилар. Лекин ЮУС кескин камайиб кетганда, прекардиал оғриқ, бош айланиши, ҳушдан кетиш, диспноэ ҳолатлари кузатилиши мумкин. Беморлар эса брадикардияга олиб келган касалликка хос шикоятлар билан шифокорга мурожаат қиладилар. Ваготония ҳисобига ривожланган экстракардиал синусли брадикардия кўп ҳолларда синусли (нафасли) аритмия билан бирга келиб, жисмоний зўриқишдан кейин ва атропин юборганда ЮҚС тезлашади. Органик зарарланишлар (интракардиал) натижасида юзага келган синусли брадикардияда синусли аритмия кузатилмайди, ЮУС атропин юборганда тезлашмайди, жисмоний зўриқишдан кейин эса бир оз ошиши мумкин.
Синусли брадикардияда Ашнер–Даньин (кўз соққасини), Чермак-Геринг (уйқу синуси) соҳаси босилганда, брадикардиянинг кучайиши, атропинли (мушак орасига 0,1 % – 0,5 – 1,0 мл атропин юборилгандан кейин 20-30 дақиқа ўтгач, ЮУС ошади), ортостатик, эмоционал ёки жисмоний зўриқиш ёрдамида ўтказиладиган (синусли брадикардияда юрак фаолияти ортади) синамалар мусбат бўлиши, уни СТҲС да кузатиладиган брадикардиядан фарқлашга ёрдам беради.
Асосий ЭКГ белгилари: ритм синусли, ЮУС бир дақиқада 60 та ва ундан кам. R-R оралиғи бир хил ва кенгайган (синусли аритмия билан бирга келганда, R-R оралиғи ҳар хил бўлади). Барча тармоқларда амплитудаси бир оз пасайган Р тишча ва унинг QRS комплекси билан боғлиқлиги ҳамда кетма–кетлиги сақланган. РQ интервали 0,12-0,22 сек. гача узайган. SТ сегменти ўрта чизиқдан бир оз юқорига силжиган, Т тишча амплитудаси эса ошган бўлиши мумкин (4- расм).

Download 0.74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling