Ритмаларнинг электр ўтказувчанлиги. Режа


Назорат ва мулохаза саволлари


Download 0.74 Mb.
bet7/18
Sana19.01.2023
Hajmi0.74 Mb.
#1100756
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   18
Bog'liq
инсон оганизмига токнинг таъсири (2)

Назорат ва мулохаза саволлари:
1. Электр хавфсизлиги ва электр токининг инсон организмига таъсири
2. Электр токи таъсирига тушган кишига биринчи ёрдам курсатиш
3. Электр токидан жарохатланиш сабаблари ва асосий мухофаза васиталари
4. Саноат корхоналарини электр хавфи буйича синфларга булиш
5. Ерга улаб мухофаза килиш курилмаси ва унинг турлари. Нолга улаб мухофаза килиш
6. учириш курилмаси ва электр курилмаларида кулланиладиган мухафаза воситалари
Адабиётлар руйхати
1.М.Г. Толстой, М.Г.Демидов. Хавфсизлик техникаси (дарслик) – Т. Укитувчи 2000.й
Юрак ритми ва ўтказувчанлигини бузилиши
Юрак ритми ва ўтказувчанлигининг бузилиши унинг қисқаришлари сони ва қўзғалиш манбаи мунтазамлигининг ҳамда бўлмача ва қоринчалар фаолликлари ўртасидаги боғлиқлик ва кетма–кетликнинг қуйидаги ўзгаришлари билан намоён бўлади:

  • Юрак уриш сонини (ЮУС) бир дақиқада > 100 ёки < 60 бўлиши;

  • Турли сабабларга кўра пайдо бўлган нотўғри ритм;

  • Синус тугунидан юзага келмаган барча ритмлар.

Улар қатор сабаблар оқибатида юракни асосий функцияларини (автоматизм, қўзғалувчанлик, ўтказувчанлик, қисқарувчанлик) ўзгариши туфайли юзага келади. Аритмиялар ҳар доим ҳам юрак ритми тартибини (мунтазамлигини) бузилиши билан эмас, балки улар тўғри ритмда бўлган ҳолда импульслар ҳосил бўлиш сонини ўзгариши ва қўзғатувчи маънба ёки ўтказиш тизимидаги ўзгаришлар билан номоён бўлиши мумкин. Ритм бузилишлари нафақат юракни органик касалликлари (ЮИК, МИ, туғма ёки орттирилган юрак нуқсонлари, кардиомиопатиялар ва бошқалар), балки нейрогуморал тизим фаолиятидаги ўзгаришларда, электролит мувозанатини бузилишида ва турли моддаларни юракка токсик таъсири натижасида, хатто баъзан соғлом кишиларда ҳам учрайди. Шифокорлар фаолиятида тез – тез учраб турадиган юрак ритми бузилишлари сўнгги йилларда эришилган ижобий натижаларга қарамасдан, тиббиётнинг долзарб муаммоларидан бири бўлиб қолмоқда. Уни даволашни самараси қуйидаги учта муаммони ижобий хал қилинишига боғлиқ:

  1. Юрак ритми бузилиши турини аниқлаш (идентификацияси);

  2. Ритм бузилиши сабаби, ривожланиш механизми ва турини ҳисобга олган ҳолда даволаш тамойилларини танлаш;

  3. ЮУС меъёрида сақлаш, ритм бузилиши хуружларини ҳамда у туфайли ривожланиши мумкин бўлган асоратларнинг олдини олиш учун монанд режали, самараси исботланган дорилар билан даволашни буюриш.

Бу муаммоларни ҳал қилиш йўлларини баён қилишдан олдин ушбу бобнинг юрак қон – томир тизими анатомияси ва физиологияси қисмида баён этилган бўлса ҳам қуйида юракнинг меъёридаги ритми ва ўтказувчи тизими ҳамда соғлом одам ЭКГ тузилиши тўғрисида яна бир бор қисқача тўхталиб ўтамиз.
Соғлом одамда юрак қисқариши учун импульслар юқори кавак венани ўнг бўлмачага туташган соҳасида жойлашган синус (СТ) тугунида (I тартибдаги ритм бошқарувчиси) тинч ҳолатда 60-90 тагача ишлаб чиқарилади ҳамда бир вақтнинг ўзида чап ва ўнг бўлмачаларга асосан учта – Бахман, Венкебах, Торел йўллари орқали тарқалади ва атриовентрикуляр (АВ) тугунга етиб боради. АВ (Ашоф–Товар) тугуни (II – тартибдаги ритм бошқарувчиси) бўлмачалараро тўсиқнинг пастки қисмида, ўнг томонда, уч тавақали қопқоқча бириккан соҳада жойлашган бўлиб, тинч ҳолатда бир дақиқада 40-60 та импульс ишлаб чиқаради. Гис тутами тўғридан-тўғри АВ тугундан бошланиб, аввал иккита-ўнг ва чап оёқчаларга, кейин чап оёқчаси олдинги-юқори ва орқа-пастки шохчаларга бўлинади. Шохчалар охири (терминал қисми) ўз навбатида, майда толаларга (Пуркинье толалари) тармоқланиб, миокарднинг барча қаватларига кириб боради ва юрак мушакларини синхрон қисқаришига олиб келади. Бу соҳа (III – тартибдаги ритм бошқарувчиси) ҳам бир дақиқада 15-40 тагача импульс ишлаб чиқариш хусусиятига эга. Соғлом одамда СТ ҳар доим ритм бошқарувчиси вазифасини ўтаб, ўзидан пастда жойлашган автоматизм манбалари фаолиятини тўхтатиб туради. II ва III- тартибдаги ритм бошқарувчилари фақат патологик ҳолатларда, жумладан СТ ҳолсизлигида ёки улар фаоллиги ошганда, ритмни бошқаришни ўз зиммасига олади (1-расм).
Беморда юрак ритми ва ўтказувчанлиги бузилишининг мавжудлиги унинг шикояти, объектив кўрик ва ЭКГ ёрдамида текширишда аниқланади. Улар орасида аритмияларни ташҳислашда ЭКГ алоҳида ўрин тутади. Шунинг учун барча шифокорлар меъёридаги ЭКГ ни, яъни синус ритмининг қуйидаги кўрсаткичларини яхши билишлари зарур (2-расм):

  • Ҳар бир QRS комплексидан олдин P тишчасининг бўлиши;

  • I, II тармоқларда P тишчаси мусбатлиги, aVR тармоқда манфий ва ҳар бир тармоқда шаклининг доимийлиги билан характерланиши;

  • Р тишча давомийлиги 0,1 с, амплитудаси 2,5 мм бўлиши;

  • PQ (R) интервали 0,12 – 0,20 с оралиғида бўлиши;

  • Юрак ритми (уриши) сони тинч ҳолатда бир дақиқада 60 – 85 тага тенглиги;

  • QRS –қоринчалар комплекси кенглиги 0,06 – 0,1 с бўлиши;

  • R-R (P-P) оралиғи максимал ва минимал 0,7 – 1,0 тенглиги.

  • SТ сегменти ўрта чизиғда бўлиши ёки ундан пастга силжиши (0,5 мм гача) ва фақат ўнг тармоқларда юқорига кўтарилиши (1,5-2,0 мм дан ошмаслиги);

  • Т тишчаси I, II, aVF тармоқларда доимо мусбат, III, аVL ва V1 тармоқларда икки фазали, aVR да эса доимо манфий бўлиши.


Download 0.74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling