Ритмаларнинг электр ўтказувчанлиги. Режа
Юрак ритми ва ўтказувчанлиги бузилишларининг асосий сабаблари
Download 0.74 Mb.
|
инсон оганизмига токнинг таъсири (2)
Юрак ритми ва ўтказувчанлиги бузилишларининг асосий сабаблари
Юрак ритми ва ўтказувчанлиги бузилишига олиб келувчи ҳолатлар ва касалликлар турли хил бўлиб улар гуруҳи қуйида келтирилган: Интракардиал – юрак қон- томир тизимининг барча туғма ва орттирилган касалликлари (ЮИК, миокардитлар, шу жумладан, ревматик, миокардиопатиялар, миокардиосклерозлар, юракни орттирилган ва туғма нуқсонлари) натижасида миокарднинг таркибий ва метаболик зарарланиши. Наслий мойиллик натижасида кузатиладиган Бругада синдроми ҳам ушбу гуруҳга киради ва Гис тутами ўнг оёқчасининг блокадаси, ST сегментининг V2-V3 тармоқларда ўрта чизиқдан юқорига кўтарилиши, P-R оралиғининг узайиши, қоринчалар ритмининг тез-тез кузатиладиган бузилиши, синкопал ҳолатлар билан намоён бўлади ва айрим ҳолларда тўсатдан бемор ўлими билан тугайди; Экстракардиал – юрак қон-томир тизими фаолияти ва миокард метаболизми бошқарилишининг бузилишига олиб келувчи (нейро–гуморал, эндокрин бошқарувининг ўзгариши, электролит, кислота-ишқор алмашинувининг бузилиши) омиллар: рефлектор омил – ошқозон-ичак тизими касалликларида (ўт-тош касаллиги, диафрагманинг қизилўнгач тешиги чурраси ва бошқалар); нейроген омил – марказий ва вегетатив асаб тизими зарарланишларида; психоген омиллар – неврозлар, психопатиялар, НЦД; эндокрин ва дисметоболик омиллар (тиреотоксикоз, гипотиреоз, камқонлик ва бошқа касалликлар); заҳарланишлар ва бошқа қатор ҳолларда; Юрак қон-томир фаолияти мунтазамлигини физик ва кимёвий омиллар таъсирида бузилиши: кодеин, никотин, алкоголга юқори сезувчанлик; дориларни аритмоген ва проаритмик таъсири (ЮГ, антиаритмик воситалар, сийдик ҳайдовчи дорилар, симпатомиметиклар ва бошқалар); гипоксия; электролит мувозанатини бузилиши (гипокалиемия, гиперкалиемия, гипомагниемия, гиперкальцмемия ва бошқалар); гипо ва гипертермия; механик таъсирлар (жароҳатлар, вибрация [чайқалишлар]); ионловчи нурлар таъсири, ўта юқори тўлқинли майдон ва бошқалар. Аритмияларни ривожланиш механизми мураккаб ва турлича бўлиб, миокард электрофизиологияси, авваламбор ўтказувчанлик тизими ўзгаришлари билан боғлиқ. Аритмияларнинг асосий патофизиологик механизмлари: Импульслар ҳосил бўлиш механизмларининг бузилиши – синус тугуни (СТ) автоматизми ва унинг марказларидаги яширин (латент) ўзгаришлари – патологик автоматизмнинг шаклланиши, осциллятор (триггер) фаоллик; Импульслар ўтказувчанлигининг бузилиши – рефрактерликнинг узайиши ва юрак ўтказувчанлик тизимида импульс ўтишининг сусайиши, юрак ўтказувчанлик тизимининг органик шикастланишлари, қўзғалишнинг қайта кириш феномени (re-entry); Импульслар пайдо бўлиши ва ўтказувчанлик бузилишининг бирга келувчи механизмлари – просистолик фаоллик; Download 0.74 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling