Ривожланган давлатлар иқтисодиётида кичик бизнесни ўрни
Кичик бизнес корхоналарини самарадорлигини ошириш йўналишлари
Download 122.5 Kb.
|
1419606790 59863
Кичик бизнес корхоналарини самарадорлигини ошириш йўналишлари.
Узбекистонда амалга оширилаетган ижтимоий иктисодий ислохотларда ташки иктисодий муносабатлар ва омиллар гоят мухим урин тутади. Хозирги шароитда ташки иктисодий муносабатлар иктисодий ва илмий техникавий ривожланишининг кудратли жадаллаштирувчиси булиб колди. Хозирги кунда жахон амалиетининг энг янги ютукларини эгаллаш, халкаро мехнат таксимотида иштирок этиш мамлакатни асосий иктисодий вазифаларини хал этишда кушимча имкониятлар яратади. Энг аввало, ташки алокаларда ишлаб чикаришнинг энг самарали тармокларини жамлаш, айни чогда хориждан келтириш фойдалирок булган товарларни ишлаб чикарувчи кувватларни кенгайтиришдан вос кечиш имконини беради. Ана шу асосда бутун иктисодиётнинг, унинг айрим тармокларининг еки айрим фирма ва корхоналарнинг тузилишини ташкил этиш ва такомиллаштириш учун имконият пайдо булади. Шуни айтиб утиш мухимки, ташки иктисодий фаолият биргаликдаги тадкикотлар ва ечимларни ташкил этиш йули билан хам, бутун тармоклар ва ишлаб чикаришни замонавий техника билан жуда тез кайта жихозлаш йули билан хам ва нихоят жахон тажрибасида синовдан утган ва самарали кулланилаетган урта ва кичик бизнес корхоналарида ишлаб чикаришни бошкариш хамда уни ташкил этишни урганиш ва тадбик этиш билан хам миллий иктисодиет тараккиетини тезлаштириш имконини беради. Шунингдек урта ва кичик бизнес корхоналарининг ташки иктисодий алокаларини ривожлинтириш ижтимоий вазифаларни хам янада муваффакиятлирок хал этишга замин яратади. Ўзбекистонда хозирги кунда бевосита кичик ишлаб чикаришни ва хизмат курсатишни - кичик бизнес корхоналарини ташки иктисодий муносабатларга жалб килиш, яъни экспорт учун махсулот ишлаб чикарувчиларнинг ташки бозорга мустакил равишда чикишларини таъминлаш, жахон амалиёти тажрибаларининг энг янги шакл ва услубларини жорий этишни жадаллаштириш, иктисодий манфатдорликни вужудга келтириш хамда ташки иктисодий алокалар самарадорлигини ошириш ташки иктисодий жабхадаги туб узгаришларнинг асосий мдксадларидан биридир. Узбекистон республикаси ташки иктисодий алокалар агентлиги кичик бизнес корхоналарига ташки иктисодий фаолиятни амолга оширишда, энг аввало экспорт фаолиятида, шунингдек инвестицияларни жалб этишда ва бошка фаолиятда кумаклашади. Кичик бизнес корхоналарини, шунингдек ташки иктисодий фаолият бошка субъектларни хукук, нарх, волюта, молия, кредит масалалари буйича ташки бозорнинг экспортга етказиб берилаетган махсулотлар сифатига, техник тавсифномаларга талаблар буйича методик ахборот ва консультатив таминлашни амалга оширади. Корхоналарга ташки иктисодий алокаларни амалга оширишда кенг хукуклар берилган булиб, бу бутун ижтимоий иктисодий хайотни демократиялаш жарайонининг куринишларидан биридир. Хукуматимиз томонидан шу нарса белгилаб куйилдики, мамлакат экспорт базасини ривожлантириш,ташки бозорда ракобатга мукобил булган махсулот ишлаб чикаришни купайтириш, халкаро иктисодий интегратсияни ривожлантириш, шу жумладан илгор мамлакатларнинг технология тараккийоти натижаларини урганиш ва тадбик этиш хамда шерикчилик корхоналарининг фаолиятини таминлаш борасида масалаларини хал этиш юзасидан тадбирлар изчил хамда уз вактида олиб борилмоги шарт . Агар кичик корхоналарнинг ривожланиши юкори давлат идоралари томонидан рагбатлантириб, тартибга солиб турилсада малум даражадаги шарт-шароитлар яратилмаса ижобий тасир этувчи механизмлар, ишлашни амалга ошириш махаллий худудий бошкарув идоралари томонидан куллаб – кувватланмаса, кузланган максадга эришиш кийин кечади. Чунки уз иктисодий табиятига кура кичик бизнес асосан махаллий иктисодиётни узвий кисми булиб, ана шу худуддаги муайян шарт-шароитлар замирида фаолият курсатишга мослашган булади . Республикада кичик бизнеснинг такомилланиши ва ривожланишида ташки, ички омил ва шароитлар, яъни чет эл мамлакатлари билан иктисодий интеграциянинг юкори савияси, чет эл кредитларини, чет эл инвестицияларини, заёмларини жалб килиш, бозор муносабатлари ривожланиш даражаси инфраструктура ахволи, ташкил килинган иктисодий ишлаб чикариш имкониятларидан фойдаланиш савияси, мехнат ва табиий манбалар мухим ахамиятга эга. Якин орада экспорт ва импортни бирданига бошка йўналишга буриш мумкин эмас. Янги бозорларда махсулот ва хом-ашё сотиб олиш учун валюта керак. У эса хозир етарли даражада эмас. Шунинг учун Республика МДХ ва Россия бозорларида ўз махсулотларини сотишни саклаб колиш керак. Келажакла иктисодий тизимни кайта куриш муносабати билан Марказий ва гарбий Европа мамлакатлари билан аста-секин интеграция бўлиши учун объектив асослар турилади. Кичик бизнес шаклларини ташкил этишда ишлаб чикаришни замонавийлаштириш, экспорт имкониятларини кенгайтириш учун валютага сарф килинган харажатларни коплай олиш негизида, шунингдек бевосита чет эл инвестиция негизида чет эл кредит, заёмларини жалб килиш мухим ахамиятга эга. Республика шундай вазиятда колганки, у маблаг билан таъминлашнинг ноанъанавий усулларини жалб этмай туриб, иктисодий вазиятга таъсир кўрсата олмайди. Республиканинг халкаро тадбиркорликни кўллаб-кувватлаш фондлари, халкаро валюта фонди, Европа тикланиш ва ривожланиш Банки, Жахон Банки ва унинг филиали бўлган халкаро молиявий корпорация, инвестиция ва кафолат халкаро агентлиги билан хамкорлиги ижтимоий иктисодий дастурни амалга ошириш учун имтиёзли равишда кредит олиш имкониятини тугдиради. Бирок республиканинг якин ва узок хорижий мамлакатлар билан турли алокаси канчалик яхши бўлмасин, кичик бизнес ривожланишида ички шароит ва омиллар хал килувчи роль ўйнайди. Бу омиллар ичида энг мухими - бозор алокаларининг ривожланиш даражасини ўта пастлиги. Бунинг сабаби бир томондан бу ислохотларни амалга ошириш бошлангандан бери киска вакт ўтганлигида бўлса, асосийси - мутаносиб кучларнинг ислохотларга каршилиги, керакли бозор инфраструктура тузилишининг йўклиги, бошкарув хукуклари ва унинг нормаларини амалга ошириш механизмининг такомиллашмаганлигидир. Республиканинг иктисодий ишлаб чикариш имкониятларидан (собик СССР даврида республикада 1990 йилда худуднинг бир фоиз, ахолининг 3,7 фоизини ташкил килишига карамай, умумий махсулот ва миллий даромад 4,3 фоиз, саноат махсулотлари 4,5 фоиздан ошик, кишлок хўжалик махсулотлари 5,6 фоиз ишлаб чикарилар эди) тўлик фойдаланилмаяпти. МДХ ва жахон бозорлари ахволини хисобга олган холда, мавжуд махаллий манбалар, халк хўжалиги ва ахоли эхтиёжларини хисобга олган холда истеъмолчилар комиссияси, илмий ва экспорт ва ишлаб чикариш тармокларининг ривожланиши ёрдамида иктисодий ишлаб чикариш имкониятларининг тизимларини кайта куришни амалга ошириш лозим. Кичик бизнес ривожланишини тезлаштиришда ва унинг самарадорлигини оширишда асосий йўналишдар бўлиб куйидагилар хизмат килади: соликлар, валюта ва ташки савдони бошкариш борасида чет эл инвестициялари учун мустахкам режим ўрнатиш, чет эл капитали ёрдамида хусусийлаштириш учун керакли шароитлар яратиш, инвестицион лойикалар хакида маълумотлар тизимини ташкил этиш; молиявий-кредит муомаласи тармоиида — кичик бизнес учун кредит муассасалари (масалан, кредит омонат муассасалар) ташкил этишга керакли шароитлар яратиш ва кредитлар олиш имкониятларини кенгайтириш; чукур кайта ишланган махсулот экспорти билан шугулланадиган тадбиркорлар учун валюта тушумини сотишни мажбурий нормаларини яхшилаш, банклараро хисоблаш тизимини ривожлан » кичик корхоналар учун асосий фондларнинг амортизацияси; • марказлашган ресурслар манбаалари, ахборот маълумотлар базасига киришни таъминлаш, тадбиркорлар ва харидорлар ижтимоий химоя кафолатини, таъминлаш; • махаллий ўз-ўзини бошкариш органлари томонидан кўллаб-кувватлашни активлаштириш, шу жумладан махаллий микёсда солик имтиёзлари ишлаб чикиш; • Кичик корхоналар махсулотларига эхтиёжни ва талаб конъюнктурасини ўрганиш учун республика ахборот тизимини ташкил этиш; кичик венчур корхоналарга маблаг сарфлаётган хусусий инвесторларнинг давлат сугуртаси; лизинг хизматларини ривожлантириш. Download 122.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling