Ривожланган ва ривожланаётган мамлакатларда аграр сиёсат ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш


АҚШ аграр сиёсатининг асосий йўналишларига қуйидагилар киради


Download 0.78 Mb.
bet2/4
Sana12.03.2023
Hajmi0.78 Mb.
#1264234
1   2   3   4
Bog'liq
3-мавзу

АҚШ аграр сиёсатининг асосий йўналишларига қуйидагилар киради:
 қишлоқ хўжалик ишлаб чиқарувчилари даромадларини кафолатланган баҳолар орқали қўллаб-қувватлаб туриш;
 қишлоқ хўжалик ишлаб чиқариш инфраструктурасини қуриш ва ривожлантириб бориш (йўл қурилиши, мелиоратив объектлар,
 электрлаштириш ва телефонлаштириш, омбор бинолари);
 фермерларга кредит хизматини кўрсатиш;
 қишлоқ хўжалиги ўқиши, илмий тадқиқотлар натижаларини амалиётга тадбиқ қилишни ташкил қилиш ва молиялаштириш;
 ер ва сув ресурсларини муҳофаза қилиш;
 озиқ-овқатлар сифати ва атроф-муҳитнинг ҳолати бўйича назоратни амалга ошириш;
 озиқ-овқат маҳсулотлари экспорти ва импортини тартибга солиш.
Кейинги йилларда озиқ-овқат маҳсулотларининг сифати масаласи энг асосий муаммолар даражасига кўтарилгач, мамлакат аграр сиёсатида физиологик ва экологик хавфсизликни таъминлаш бош масала қилиб қўйилди. Экспертларнинг хулосаларига кўра инсон ҳаётига тиббиёт 8-9%, озиқовқатлар эса 40-50% таъсир кўрсатар экан. Шунинг учун ҳам озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган талабни қондириш зарурияти, тармоқни технологик ва функционал ривожлантиришни фан-техника ютуқлари асосига қуришни асосий ҳаракатга келтирувчи куч даражасига чиқаради.
AҚШ аграр сектори дунёда энг ривожланган давлатдир. У дунёнинг энг йирик қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиси ва экспортчисидир.
Бу мамлакатда қишлоқ хўжалигини ривожлантириш ва модернизация қилиш давлатнинг доимий назоратида амалга оширилмоқда.
У агробизнесни қўллабқувватлаш дастурларини ишлаб чиқади. Бошқа мамлакатлардан фарқли ўлароқ, AҚШ ҳукумати фермерларнинг юқори даромадларини сақлаб қолиш, уларнинг ижтимоий ҳаётини яхшилаш, қишлоқ жойларда ривожланган инфратузилмани яратиш ва уларнинг маҳсулотлари бозорларини кенгайтириш учун турли чораларни қўллайди.
Давлат протекционизми аграр секторни мустаҳкамлашга ёрдам беради. Бунда AҚШда фаол фойдаланилаётган фан-техника тараққиёти ютуқларининг ролини алоҳида таъкидлаш жоиз. Бу мамлакат қишлоқ хўжалигида қайта тикланадиган энергия манбаларидан фойдаланиш бошланди, бу кўплаб корхоналарнинг ишлаб чиқариш харажатларини камайтириш имконини берди. Биоэнергетика маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи заводлар қуриш дастурлари жорий этилмоқда. Био-ёқилғидан фойдаланиш экологик тизимнинг муҳим элементи этиб белгиланган.
Қўшма Штатларда бошланғич фермерлар учун ажратилган грантлар ва субсидияларнинг ривожланган тизими мавжуд. Фермер хўжаликларини қўллабқувватлаш дастурлари қишлоқ аҳолисини яшаш жойларида самарали ишлашга ундайди.

Download 0.78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling