Ривожлантирувчи таълим технологиялари ва усулларининг қўлланилиши


Download 0.69 Mb.
bet1/15
Sana11.03.2023
Hajmi0.69 Mb.
#1258686
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15
Bog'liq
Ривожлантирувчи технол. Арипова



20-модул. Ривожлантирувчи таълим технологиялари ва танқидий фикрлашга йўналтирилган технологиялар (2 соат)


Режа:

  1. Ривожлантирувчи таълим технологиялари ва танқидий фикрлашга йўналтирилган технологиялар ҳақида тушунча.

  2. Ривожлантирувчи таълим технологиялари ва усулларининг қўлланилиши.

  3. Танқидий фикрлашнинг ривожланиш муҳитини яратиш, унинг шарт –шароитлари.

  4. Танқидий фикрлашнинг босқичлари ва стратегиялари.



Ривожлантирувчи таълим маълум бир вақтда, ўқувчининг таълимий, тарбиявий, маънавий, руҳий ва жисмоний ривожлантириш ҳамда уни тез ўзгарувчан дунёда жамиятга, ҳаётга мослашувини таъминловчи таълим назариясидир.

Ўз келажагини ўйлаган ҳар бир давлат жамият ҳаётидаги шахсга тааллуқли барча ижтимоий таъсирларни инсоннинг ривожланиши учун, унинг ўзлигини англаши ва намоён қила олиши учун мақсадли равишда йўналтира олган бўлиши керак. Ривожлантирувчи таълим технологиялар қўлланганда, ўқувчилар қизиқишининг ортишига, билимларнинг кўникмага айланишига, билим сифат-самарадорлигининг ошишига сабаб бўлмоқда. Маълумки, бошланғич таълим ўқувчиларнинг ақлий ривожланишлари, маънавий фазилатларини ривожлантириб боришга асос яратади. Бу даврда болага бериладиган билимлар воситасида шахснинг онги, тафаккури, дунёқараши ва маънавий дунёсини ўстириб ривожлантириб бориш-таълимда боланинг ривожланиш жараёнини ташкил этишнинг асосий кўринишларидан биридир. Бошланғич таълимда амалий фаолият ва турли қизиқарли воситалар асосида керакли билимлар сингдирилиб борилади. Бу фаолият жараёнида ўқувчи бирон бир натижага эришиши, образлар орқали тасаввур қилиши, ўз қўли билан бирон нарсаларни яратиши, ижод қилиши орқали ривожлантирилиб борилган бола ўз менини англай бошлайди.
Ривожлантирувчи таълимнинг мақсади-Ўқувчиларда мантиқий, танқидий, таҳлилий, ижодий фикрлашни ривожлантириш орқали баркамол шахсни шакллантиришдан иборатдир.

Download 0.69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling