Ривожлантирувчи таълим технологиялари ва усулларининг қўлланилиши
Download 0.69 Mb.
|
Ривожлантирувчи технол. Арипова
- Bu sahifa navigatsiya:
- Машқни ўтказиш услубияти
Мақсади:
-ўқувчилар муайян муаммога ўз нуқтаи назарини асосли далиллаб, химоя қилишга ўрганадилар; -ўқувчига муаммо муҳокамаси жараёнида ўз фикрини ўзгартириш имконини бериш; -ўқитувчи барча ўқувчиларни мунозарага жалб этиш ва синфдаги ҳамма ўқувчилар ўртасида мунозара жонланишини юзага келтириши мумкин. “Нуқтаи назаринг бўлсин” усули ўқувчилар ўртасида мунозара юзага келиши ва улар мунозара жараёнида ўз фикрларини ўз синфдошларидан уларнинг нуқтаи назарини ўзгартиришга ишонтирадиган ғояларни эшитиб ўзгартириш ёки аввалгисини мустаҳкамлаш имконни бериш мақсадида қўлланади. Ўқувчилар шунингдек, мактаб, минтақа, республика ва жумла инсоният учун характерли бўлган энг долзарб муаммолар ўз нуқтаи назарларини асосли далиллаш ва ҳимоя қилишга ўрганадилар. Ўқувчи очиқдан-очиқ саволлар усули билан одатда дарс жараёнида фаол бўлмаган ўқувчиларни мунозарада иштирок этишга мажбур қилади.
“Нуқтаи назаринг бўлсин” усули орқали ўқитувчи ўқувчиларнинг кураш жараёнини баҳолай олиши, курашда ғолиб бўлиш йўлларини топиши, савол юзасидан ҳар ким ўзининг мустақил (ўрнида танқидий) фикрини билдиришга алоҳида эътибор қаратади. “Нуқтаи назаринг бўлсин” усулининг мақсади шуки, ўқувчини бевосита адибнинг ижодий ишлари, маънавий меросимизга қўшган улкан ҳиссалари тўғрисида (адибнинг ўзидан, ёру-дўстлари томонидан баён этилган) видео- лавҳаларда кўсатиш, асардаги сўзларни ўқувчи томонидан ўқитилмай, балки асар қаҳрамонлари томонидан видео- лавҳалар орқали етказишни таъминлашдан иборатдир. Маълумки, инсон маълумотнинг кўп қисмини кўриш ва эшитиш органлари орқали қабул қилади. Бу технологиялар орқали дарсни ташкил этиш ўқувчиларни бир вақтда кўрганлари асосида ишлашга, бу улардаги тафаккурнинг ривожланишига ёрдам беради. Ўқитувчи тайёрланган бу лавҳаларни кўрсатиш билангина мақсадга эришмайди, уни изоҳлаши, тўлдириб бориши, ўқувчиларни жалб қила олиши, танқидий-мушоҳадали фикрларини эшитиши, изоҳлаб, хулосалаб бориши лозим. Ўқитувчи фикрларни умумлаштиради, хулосалайди, берилган саволларнинг жавобини ўқувчининг билдирган фикрларида эканлигини таъкидлайди, баҳолайди. Download 0.69 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling