Ривожлантирувчи таълим технологиялари ва усулларининг қўлланилиши


Танқидий фикрлашни ривожлантиришга таъсир этувчи ақлий фаолият кўникмалари


Download 0.69 Mb.
bet10/15
Sana11.03.2023
Hajmi0.69 Mb.
#1258686
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15
Bog'liq
Ривожлантирувчи технол. Арипова

Танқидий фикрлашни ривожлантиришга таъсир этувчи ақлий фаолият кўникмалари:

  • Эсда сақлаш – энг муҳим фикрлаш жараёни бўлиб, бусиз ўқув жараёнини амалга ошириб бўлмайди, лекин у танқидий фикрлашдан тубдан фарқ қилади. Компьютернинг хотираси ҳар биримизникидан анчагина яхшироқ, лекин эсда сақлаш танқидий фикрлашни билдирмайди.

  • Ўқув жараёнини усиз амалга ошириб бўлмайдиган «нотанқидий фикрлаш» турларидан яна бири – мураккаб ғояларни тушуниш билан боғлиқ.

  • «Танқидий фикрлаш» тушунчасига мос келмайдиган яна бир фикрлаш тури бу – ижодий ёки ички ҳис билан (интуитив) сезиб фикрлашдир. Спортчи, рассом, мусиқачилар миясида ҳам мураккаб фикрлаш жараёни содир бўлади, лекин улар буни ҳатто сезмайдилар ҳам.

Танқидий фикрлашнинг элементлари:



Танқидий фикрлашни ривожлантириш босқичлари:

Чақириқ (Даъват)

Англаш

Фикрлаш

1. Янги маълумот-ларни маълум бўлганлар билан боғлаш.
2. Талабаларни фа-оллаштириш.
3. Таклиф этилган мавзуни кўриб чиқишга қизиқиш туғдирилади ва мақсад аниқланади

1. Чақириқ босқичида яратилган қизиқиш ва ҳаракатланиш инерциясини, фаолликни қўллаб-қўвватлаш.
2. Талабаларда ўз тушинишини куза-тишга доир интилиш-ларини қўллаш.
3. Янги ўқув материа-лининг тушунилишига эришиш

1. Талабалар янги фикр ва ахборотларни ўз сўзлари билан ифодалашга ҳаракат қилиб кўришлари керак.
2. Тушунганларни ўз сўзлари билан ифодалаб, қайта тузганда шахсий англанган контекст юзага келади.
3. Жонли фикрлар алмашинувига эришилади.



Download 0.69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling