Ўзаро фикр олишув. Фикрлаш жараёни талабаларнинг ўзаро фикр олишувини кўзда тутади. Талабаларнинг ўзаро фикр олишиши уларнинг бир-биридан ўрганишдаги ўртоқчилигига асос солади. Талабалардан фикрловчи сифатида ўзларида бўлган йирик фикр ва оддий хатога бўлган қобилиятларини бошқаларга очиб бериш талаб этилади.
Ўзаро фикр олишишда талабалардан диққат билан тинглаш, ўзининг қарашлар тизимини сўзловчига зўрлаб ўтказиш ва бошқа сўзловчиларни тузатиб туришдан ўзини тийиб туриши ҳам талаб этилади. Бунга жавобан талабалар бошқаларнинг ялпи фикрларидан фойдаланиш имкониятига эга бўлади. Кенг доирадаги мунозара оқибати ўлароқ талабалар ўзларига тегишли бўлган ғояларни таҳлил қилиш ва уни аниқлашга янада қобилияти орта боради ҳамда уларни ўз билимлари ва ҳаётий тажрибаларида яратган ғоялари тизимига тиркаб боради. Фикрлаш жараёнини ташкил этишда уни ўтказишнинг бир неча моделлари мавжуд. Улар:
СЕМИНАР МАШҒУЛОТИ ИШЛАНМАСИ
Ривожлантирувчи таълим технологиялари ва танқидий фикрлашга йўналтирилган технологиялар (2 соат)
Режа:
“Кейс стади” усулини қўллаб, мавзуга оид муаммоли вазият яратинг ва ечимини топинг.
“Галерея” технологиясидан фойдаланган ҳолда берилган саволларни изоҳланг.
“Танқидий фикрлашни ривожлантириш стратегиялари ҳақида нималарни биламан?” мавзусида беш минутлик эссе ёзинг.
Блиц-сўров саволларига жавоб беринг.
1-топшириқ. “Кейс-стади” методи
«Кейс - стади» услуби (cасе студй) – вазиятларни ўрганиш ёки вазиятнинг таҳлили маъносини беради. Cасе – технологияларнинг хусусияти – реал ҳаётдан олинган фактлар асосида муаммоли вазиятни яратиш.
Талабалар кейсни ҳал этиш технологиясини ўрганиб боради, кейснинг технологик босқичларидан хабардор бўлиши, таълимий мақсадларга эришиши янада фан юзасидан ўз билимларини бойитиши мумкин. Талабалар учун расмли кейс, сюжетли кейс, матнли кейс каби бир нечта кейслардан фойдаланишини тушунтириб боришимиз лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: |