Ривожлантирувчи таълим технологиялари ва усулларининг қўлланилиши


Download 0.69 Mb.
bet13/15
Sana11.03.2023
Hajmi0.69 Mb.
#1258686
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15
Bog'liq
Ривожлантирувчи технол. Арипова

Ранг-баранглик. Талабаларнинг фикрлаш жараёнида турли фикрлар ва ғоялар пайдо бўлади.
Ранг-баранг фикр ва ғоялар яккаю-ягона жавоб мавжудлиги ҳақидаги тасаввур бартараф қилинган чоғдагина юзага келади. Фикрларни ифода қилиш чегараланганда талабаларнинг фикрлашига чек қўйилади. Фақат биргина жавоб мавжуд бўлган тақдирда хилма-хил восита ва жараёнлардан фойдаланиш жоизки, унинг ёрдамида талабалар ана шу жавобни топа олсин.
Фаоллик. Танқидий фикрлаш талабаларнинг фаоллиги билан бевосита боғланган. Одатда, талабалар сусткаш тингловчилар бўлишади, чунки уларда ўқитувчи билимли ёки матнда унинг бу билимлари акс этган, шу туфайли уларнинг билимлари ўқитувчи масъул деган ишонч шаклланиб қолган. Ўқув жараёнидаги талабаларнинг фаол иштироки ва ўқишларига ўзларининг масъул эканлигига тайёрлиги танқидий фикрлашда кутилган натижаларни беради. Талабаларни фикр юритишга, ўз ғоялари ва фикрлари билан ўзаро ўртоқлашишга даъват этиш каби педагогик ёндошув уларнинг фаоллигини ўстиради. Михали Чикжентмихалий (1975) таъкидлайдики, талабалар ўша мураккаб даражадаги ўқув жараёнида фаол иштирок этишса, билиш жараёнида қатнашганлигидан катта баҳра оладилар ва ўзларида чуқур қониқиш ҳиссини сезадилар.
Таваккалчилик Эркин фикрлилик таваккалчиликка асосланади. Унинг билим фаолиятида қўрқмай таваккал қилувчи инсонларни рағбатлантириб туриш жоиздир. Фикрлаш жараёнида «аҳмоқона ғоялар» ақл билан тузилмаган бирикма ва тушунчалар илгари сурилган ҳолатлар ҳам бўлиши мумкин. Ўқитувчи уни ўқув жараёнини табиий ҳолати сифатида талабаларга тушунтириши лозим. Талабаларни таваккалдан ҳоли бўлган, яъни ғоялар қадрланган, талабаларнинг фикрлаш фаолиятида фаол иштирокини юқори мотивациялаш имкони бўлган муҳитда ўйлаш лозимлигини уларда ишонч ҳосил қилиш зарур.
Қадрлаш. Танқидий фикрлашнинг омилларидан бири талабаларнинг фикрлаш жараёнини қадрлашдир. Ташкил этилган фикрлаш жараёнида талабалар ўз ғоялари, тасаввурларининг ўқитувчи томонидан қадрланаётганини тушунган чоғдагина чуқур масъулият ва эътиборга яраша жавоб қайтарадилар. Талабалар ўз фикрлаш жараёнини қадрлашни намойиш қилишга ҳаракат қиладилар, унга ва унинг оқибатларига нисбатан жиддий муносабатда бўла бошлайдилар.
Қимматлилик. Фикрлаш жараёнини ташкил этиш давомида талаба уларнинг фикрлари, ўз танқидий таҳлили натижалари қимматли эканлигини уларнинг онгига сингдириш зарур. Ўқитувчи талабалардан муайян материални шунчаки қайта ишлашни талаб қилганда тайёр қолиплардан, андозалардан ҳоли бўлиши лозим. Бу эса талабаларда ўзгалар ғояларини механик тарзда қайта ишлаб чиқиш энг муҳим ва қимматли эканлигига ишонч ҳосил қилишга олиб келади. Аслида талабаларга ўз фикри, ўзига тааллуқли бўлган ғоя ва тасаввурлар қимматли эканлигини кўрсата олиш зарур. Талабаларнинг ўзлари ҳам ўз фикрларининг қимматбаҳо эканлигига ишонч ҳосил қила олишлари зарур. Улар ўз фикрининг тушунча ва масалани муҳокама қилиш жараёнида ўта муҳим, шунингдек, катта ҳисса бўлиб ҳисобланишини тан олишлари керак.

Download 0.69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling