Ривожлантирувчи таълим технологиялари ва усулларининг қўлланилиши


Танқидий фикрлашни ривожлантириш стратегиялари


Download 0.69 Mb.
bet11/15
Sana11.03.2023
Hajmi0.69 Mb.
#1258686
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15
Bog'liq
Ривожлантирувчи технол. Арипова

Танқидий фикрлашни ривожлантириш стратегиялари:

Даъват босқичида қўлланиладиган стратегиялар

Англаш босқичида қўлланиладиган стратегиялар

Фикрлаш босқичида қўлланидиган стратегиялар

Эркин ёзиш.
Кластер.
Ақлий ҳужум.
Б-Б-Б чизмаси.
Чалкаштирилган мантиқий занжирлар кетма-кетлиги.
Семантик хусусиятлар таҳлили.

Семантик хусусиятлар таҳлили.
Б-Б-Б чизмаси.
Ўқитиш бўйича қўлланма.
Бир-бирига ўргатиш.
Бир-биридан сўраш.
Икки қисмли кундаликлар.

Энг асосий тушунчалар, такрорлаш.
Т-чизма.
Концептуал жадвал.
Венн диаграммаси.
Нилуфар гули.
Беш минутлик эссе.
Ўн минутлик эссе.

Танқидий фикрлаш таълимий дастур ёки кундалик ҳаётнинг умумий контекстидан йироқлашган шароитда ўрганилиши лозим бўлган ҳодиса ҳам эмас. Браун (1989) таъкидлайдики, вазифа ва реал ҳаёт мақсадларидан ажратилган ўқув кўникмалари таълим олувчиларга объектив тестларни яхши топшириш имкониятини бериши мумкин, лекин улар бу кўникмаларни янги вазиятларда қўллай олмайдилар. Рихер таъбири бўйича ўрганиш ва фикрлашнинг таърифи когнитив психология, фалсафа ва мультмедиа маданияти таълими соҳасидаги тадқиқотлар натижаларига асосланади.


Бу тадқиқотларнинг асосий натижалари:
1.Самарали ва муттасил ўрганиш асосида талабаларнинг ахборотларни ўзлаштириш, синтезлаш ва уларни тўла эгаллаш фаоллиги ётади (Андерсон ва унга ҳаммуаллифлар, 1985).
2.Ўрганиш жараёни фикрлаш фаолиятини ривожлантиришнинг турли туман стратегияларидан фойдалангандагина муваффақиятлироқ бўлади. Бундай стратегия ўрганиш жараёнини янада онглилаштиради (Палинскар ва Браун, 1989).
3. Ўрганиш ва танқидий фикрлаш талабаларнинг аниқ вазифаларга нисбатан янги билимларни қўллаш имкониятларига эга бўлган тақдирда ривожланади (Ресник,1987).
4. Ўрганиш талабаларнинг олдинги билимлари, тажрибаларига таянгандагина мустаҳкамланади. Булар талабаларнинг билган билимларини янги ахборотлар билан боғлаш имкониятини беради (Рос,1990).
5. Танқидий фикрлаш ва ўрганиш ғоя ва тажрибаларнинг турли-туманлигини педагоглар тушунган ва қадрлаган вақтдагина амалга ошади. Танқидий фикрлаш «яккаю ягона тўғри жавоб»ни қабул қиладиган менталитет жараёнида юз бермайди.

Download 0.69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling