Ривожлантирувчи таълим технологиялари ва усулларининг қўлланилиши
Download 0.69 Mb.
|
Ривожлантирувчи технол. Арипова
- Bu sahifa navigatsiya:
- Давра суҳбати” усулининг босқичлари
- Танқидий фикрлаш нима “Танқидий фикрлаш” тушунчаси
Белгилари: 1-таълим олувчилар, 2-айлана стол
Ёзма давра суҳбатида ҳам стол-стуллар айлана шаклида жойлаштирилиб, ҳар бир таълим олувчига конверт қоғози берилади. Ҳар бир таълим олувчи конверт устига маълум бир мавзу бўйича ўз саволини беради ва "Жавоб варақаси"нинг бирига ўз жавобини ёзиб, конверт ичига солиб қўяди. Шундан сўнг конвертни соат йўналиши бўйича ёнидаги таълим олувчига узатади. Конвертни олган таълим олувчи ўз жавобини "Жавоблар варақаси"нинг бирига ёзиб, конверт ичига солиб қўяди ва ёнидаги таълим олувчига узатади. Барча конвертлар айлана бўйлаб ҳаракатланади. Якуний қисмда барча конвертлар йиғиб олиниб, таҳлил қилинади.
Ушбу усул орқали таълим олувчилар берилган мавзу бўйича ўзларининг билимларини қисқа ва аниқ ифода эта оладилар. Бундан ташқари ушбу усул орқали таълим олувчиларни муайян мавзу бўйича баҳолаш имконияти яратилади. Бунда таълим олувчилар ўзлари берган саволларига гуруҳдаги бошқа таълим олувчилар берган жавобларини баҳолашлари ва таълим берувчи ҳам таълим олувчиларни объектив баҳолаши мумкин. Фикрлаш – ўқиш, ёзиш, сўзлаш ва эшитишга ўхшаш жараён. У фаол, мувофиқлаштирувчи шундай жараёнки, унда ўзида бирор ҳақиқат тўғрисидаги фикрларни қамраб олади. Танқидий фикрлаш нима? “Танқидий фикрлаш” тушунчаси: Танқидий фикрлаш – ахборотларни ўзлаштиришдан бошланадиган ва хулоса чиқариш билан тугалланадиган мураккаб ўйлаш жараёни. Бироқ танқидий фикрлаш – билиш фаолиятининг юқори даражаси сифатида талабаларда матн билан ишлаш кўникмасини ривожлантиришга, оғзаки ва ёзма нутқни эгаллашга, мазкур матн бўйича курсдошлари билан биргаликда ҳаракатда бўлишига қаратилган педагогик технология... Танқидий фикрлаш – ўқув аудиториясидаги руҳиятни ўзгартира оладиган стратегиялар мажмуидир, яъни машғулот ўқитувчи ва талабаларнинг ижодхонасига айланади. Download 0.69 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling