Ўқув услубий бошқарма бошлиғи __________ К.Ядгаров
1. Ўқув фани ўқитилиши бўйича услубий кўрсатмалар
Аналитик кимёда органик реагентлар фани замонавий аналитик кимё фанининг долзарб муаммоларини: халқ хўжалигида ишлатилаётган асбоб-ускуналардан чиқаётган заҳарли органик моддалар, ювиш воситалари, қурилиш материалари, янги синтез қилинган органик реагентлар, ва бошқалар таркибини сифат ва миқдорий анализ қилиш каби муаммоларни ечимига қаратилгандир. Бунда кимёвий, физик-кимёвий ва физикавий анализ усулларининг роли тушунтиришга асослангандир.
Фанни ўқитишдан мақсад - кимё йўналиши бўйича таълим олаётган талабаларга органик моддаларни функционал гурухларига қараб сифат ва миқдорий анализ қилишнинг назарий асосларини, битирувчиларни келажакда олдига қўйган мақсадлари асосида бирор бир органик модда анализи схемасини тузиш ва уни анализ методларидан фойдаланган ҳолда ўтказиш мақсадини қўймоқда.
Аналитик кимёда органик реагентлар курсини ўрганишдан мақсад органик моддалар ва уларнинг ҳосилаларини кимёвий, физик-кимёвий усулларда сифат ва миқдорий анализ қилиш механизми, кинетикаси, назарий асослари ҳақида талабаларда тушунча ҳосил қилишдир.
Фанинг вазифаси - аналитик кимёда органик реагентлардан фойдаланиб амалий машғулотларни бажариш, органик моддаларни функционал гурухлари асосида анализ қилишнинг қонуниятларини атроф-муҳит объектлари ва биологик объектлар анализига қўллаш;
Аналитик кимёда органик реагентлар назарий қонунларидан турли масалаларни ҳал қилишда фойдалана билиш қобилиятларини ривожлантиришдан иборат.
“Аналитик кимёда органик реагентлар” фани бўйича ўзлаштириш жараёнида амалга ошириладиган масалалар доирасида бакалавр:
- органик реагентларнинг афзаллиги;
- органик реагентларнинг синфланиши;
- органик реагентларни танлаб таъсир этувчанлиги;
- органик реагентларни тузилиши;
- Кузнецовни аналоглар гипотезаси;
- рангликни физик хоссалари, органик реагентларда электронларнинг ўтиши ҳақида тасаввурга эга бўлиши;
- органик реагентларнинг синфланиши, афзаллиги;
- органик реагентларни танлаб таъсир этувчанлиги;
- органик реагентларни тузилиши, Кузнецовни аналоглар гипотезаси
- рангликни физик хоссалари, органик реагентларда электронларнинг ўтишини билиши ва улардан фойдалана олиши;
Замонавий асбоб-ускуналарда ишлаб органик реагентлар ёрдамида сифат ва миқдорий анализ қилиш кўникмаларига эга бўлиши керак;
Do'stlaringiz bilan baham: |