Ромитан туманлараро судига Даъвогар: Абдуллаев Асилбек
й. Даъвогар:_____Абдуллаев Асилбек Рамазон ўғли
Download 241.55 Kb. Pdf ko'rish
|
даъво ариза
- Bu sahifa navigatsiya:
- А Н И Қ Л А Д И
- А Ж Р И М Қ И Л А Д И
09.10.2022 й. Даъвогар:_____Абдуллаев Асилбек Рамазон ўғли
А Ж Р И М (Аризани қайтариш тўғрисида) № 2-1002-2208/25644 2022 йил октябр ойининг 14 кунида фуқаролик ишлари бўйича Бухоро вилояти Ромитан туманлараро судининг судяси В.А.Тешаев, даъвогар Абдуллаев Асилбек Рамазон ўғлининг жавобгар “Ishonch” МЧЖга нисбатан сифатсиз товарни алмаштириш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиб қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Даъвогар Абдуллаев Асилбек Рамазон ўғлининг жавобгар “Ishonch” МЧЖга нисбатан сифатсиз товарни алмаштириш тўғрисидаги даъво аризаси билан мурожаат этган. Даъвогар ўз аризасида сифатсиз товарни алмаштириш тўғрисида даъво билан мурожаат қилган ва суддан унга ушбу ҳуқуқни тиклаб берилишини сўраган. Шунингдек, аризага илова қилинган ҳужжатлардан англашилишича даъвогар давлат божи ва почта харажатларини тўламаган ва аризани конунда белгиланган тартибда тақдим қилмаган. Фуқаролик процессуал кодексининг 195-моддаси 7ғбфндига кўра давлат божи ва почта харажатлари белгиланган тартибда ва миқдордатўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этилмаган бўлса, давлат божини тўлашникечиктириш мумкинлиги қонунда назарда тутилган ҳолларда эса бу ҳақда илтимосномамавжуд бўлмаса ёки илтимоснома рад этилган бўлса аризани қайтариш лозим эканлиги белгиланган. Шунингдек, аризанинг қайтарилиши йўл қўйилган камчиликлар бартараф этилганидан кейин судга умумий тартибда такроран мурожаат қилишга тўсқинлик қилмайди. Юқоридагиларга ва Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 271-272 моддаларига асосан, суд А Ж Р И М Қ И Л А Д И: Даъвогар, Абдуллаев Асилбек Рамазон ўғлининг жавобгар “Ishonch” МЧЖга нисбатан сифатсиз товарни алмаштириш тўғрисидаги аризаси қайтарилсин. Даъвогарга аризадаги камчиликлар бартараф этилгандан кейин яна судга мурожаат этиш мумкинлиги тушунтирилсин. Download 241.55 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling