Ромитан туманлараро судига Даъвогар: Абдуллаев Асилбек


Раислик этувчи: Б.Норбоев


Download 241.55 Kb.
Pdf ko'rish
bet3/5
Sana10.02.2023
Hajmi241.55 Kb.
#1185440
1   2   3   4   5
Bog'liq
даъво ариза

 Раислик этувчи: Б.Норбоев 
 
 
 
 
 
А Ж Р И М 
(Аризани суд иш юритувига қабул қилиш ва соддалаштирилган тартибда суд 
ишини кўзғатиш ҳақида) 
№ 2-1002-2208/25656 
2022 йил октябр ойининг 18 кунида фуқаролик ишлари бўйича Бухоро 
вилояти Ромитан туманлараро судининг судяси В.А.Тешаев, даъвогар 
Абдуллаев Асилбек Рамазон ўғлининг жавобгар “Ishonch” МЧЖга нисбатан 
сифатсиз товарни алмаштириш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиб 
қуйидагиларни 
А Н И Қ Л А Д И: 
Даъвогар Абдуллаев Асилбек Рамазон ўғлининг жавобгар “Ishonch” 
МЧЖга нисбатан сифатсиз товарни алмаштириш тўғрисидаги даъво аризаси 
билан мурожаат этган. Даъвогар ўз аризасида сифатсиз товарни алмаштириш 
тўғрисида даъво билан мурожаат қилган ва суддан унга ушбу ҳуқуқни тиклаб 


берилишини сўраган. Шунингдек, аризага илова қилинган ҳужжатлардан 
англашилишича даъвогар давлат божи ва почта харажатларини тўлаган ва 
аризани конунда белгиланган тартибда тақдим қилган. 
Фуқаролик процессуал кодексининг 279
2
-моддасига кўра агар 
даъвонинг баҳоси юридик шахсларга нисбатан базавий ҳисоблаш 
миқдоринин гйигирма бараваридан ошмаса, даъво аризалари бўйича ишлар 
соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилиши лозим экнлиги 
белгиланган. Шунингдек, жавобгар “Ishonch” МЧЖ даъвогврнинг даъво 
аризасига нисбатан ўз эътирозларини ушбу иш юзасидан ҳал қилув қарори 
қабул қилингунча тақдим қилишга ҳақли. 
Юқоридагиларга ва Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 271-272 
моддаларига асосан, суд 
А Ж Р И М Қ И Л А Д И: 
Даъвогар, Абдуллаев Асилбек Рамазон ўғлининг жавобгар “Ishonch” 
МЧЖга нисбатан сифатсиз товарни алмаштириш тўғрисидаги аризаси 
соддалаштирилган тартибда кўриб чиқиш учун суд иш юритувига қабул 
килинсин ва суд иши кўзғатилсин. 
Соддалаштирилган тартибда кўриладиган суд иш юритуви 2022 йил 
ноябр ойининг 4 санасига тайинлансин. 
Жавобгарга даъво аризасига доир ёзма фикрини ҳал қилув қарори 
қабул қилингунига қадар тақдим этиши мумкин эканлиги тушунтирилсин. 

Download 241.55 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling