Ромитан туманлараро судига Даъвогар: Абдуллаев Асилбек


Раислик этувчи: Б.Норбоев


Download 241.55 Kb.
Pdf ko'rish
bet4/5
Sana10.02.2023
Hajmi241.55 Kb.
#1185440
1   2   3   4   5
Bog'liq
даъво ариза

Раислик этувчи: Б.Норбоев 
 
 
 
 


Фуқаролик 
ишлари 
бўйича 
Ромитан туманлараро судига 
“Ishonch” МЧЖ раҳбари Файзиев 
Хамид Ортиқовичдан 
Ариза 
Бизнинг “Ishonch” МЧЖ савдо марказимиз 2020-йилдан буён Бухоро 
вилояти Ромитан тумани Аҳмад Дониш кўчаси 23-уйда маиший 
техникаларнинг чакана савдоси билан шуғулланиб келади. 2022-йил Сентябр 
ойининг 29-куни “AirPоds Pro” русумли, ранги қора бўлган, қулоқчин 
2.500.000 (икки миллион беш юз минг)сўмга Абдуллаев Асилбек Рамазон 
ўғлига сотганмиз. Олди-сотди қилинганини тасдиқловчи чеклар мавжуд.
Аммо, даъвогар 30-сентябр куни “AirPоds Pro” русумли, ранги қора 
бўлган, қулоқчинни ишламаяпти деб алмаштириб беришни сўраб мурожаат 
қилган. Савдо марказимиздаги ходимларимиз томонидан сотилган 
товаримизни алмаштириб бермаслигимиз тушунтирилсада даъвогар бизни 
тушунмай турли важларни келтирган.
Юқордигаларга кўра, суддан даъвогарнинг даъво талабини 
қаноатлантирмаслигингизни сўрайман. 
06.11.2022 “Ishonch” МЧЖ раҳбари Х.О.Файзиев 
Ҳ А Л Қ И Л У В Қ А Р О Р И 
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН 


2022 йил ноябр ойининг 4 куни фуқаролик ишлари бўйича Ромитан 
туманлараро суди ўз биносида,
Раислик этувчи: И.Б.Норбоев
Даъвогар Абдуллаев Асилбек Рамазон ўғлининг, жавобгар “Ishonch” 
МЧЖга нисбатан сифатсиз товарни алмаштириш тўғрисидаги даъво аризаси 
бўйича юритилган 2-1554-2107/44469-сонли фуқаролик ишини кўриб, 
қуйидагиларни; 
А Н И Қ ЛАДИ: 
Даъвогар Абдуллаев Асилбек Рамазон ўғли , ФИБ Ромитан 
туманлараро судига даъво ариза билан мурожаат килиб, унда 
жавобгар“Ishonch” МЧЖдан 2.500.000 сўм таннархдаги “AirPоds Pro” 
русумли, қора рангдаги, қулоқчинни сотиб олганини, жавобгар “AirPоds Pro” 
русумли қулоқчин бўйича 1 йиллик кафолат бергани ва қулоқчиннинг 
паспортига имзо қўйиб, муҳр босиб берганини,бироқ, даъвогар қулоқчинни 
уйига олиб бориб ишлатиб кўрганида, қулоқчин ёнмаганини, шундан сўнг 
даъвогар 30-сентябр куни қулоқчиннинг ёнмаганлигини жавобгарга айтсада, 
жавобгар сифатсиз қулоқчинни қайтариб олмаганини ва қулоқчинни 
янгисига алмаштириб беришдан бўйин товлаганини, бунга асос қилиб савдо 
маркази сотилган товарларни алмаштириб бермаслигини ёки қайтариб 
олмаслигини бунинг устига товар сотилган пайтда ишлаб турганини 
билдирган. Шу билан бирга даъвогар суддан сифатсиз товарни алмаштириш 
ҳуқуқини тиклаб беришни сўраган. 
Жавобгар “Ishonch” МЧЖ раҳбари Х.О.Файзиев ўз аризасида 
эътирозларини баён этган, унда савдо маркази сотилган товарларни 
алмаштириб бермаслигини ёки қайтариб олмаслигини бунинг устига товар 
сотилган пайтда ишлаб турганини тасдиқлаган. 
Суд, иш ҳужжатларини тахлил қилиб, иш учун ахамиятга эга бўлган 
ҳолатларни ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра, даъвони қаноатлантиришни 
лозим топди. 


Иш хужжатларига кўра ва аникланишича, “Ishonch” МЧЖ билан 
фуқаро Абдуллаев Асилбек Рамазон ўғли ўртасида 29.09.2022 йилда олди-
сотди амалга оширилган. Мазкур олди-сотдига асосан даъвогар жами 
2.500.000 сўмлик AirPоds Pro” русумли, қора рангдаги, қулоқчинни сотиб 
олган жавобгарга ўша пайтда пулини тўлаган. Аммо, сотилган товар 
нуқсонли бўлиб чиққан. 
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 434-моддаси, 1-
қисми талабига кўра, сотиб олувчига сифати тегишли даражада бўлмаган 
товар сотилганида, агар унинг камчиликлари шартнома тузиш пайтида 
маълум қилинмаган бўлса, сотиб олувчи ўз хоҳишига кўра худди шу 
маркадаги (моделдаги, артикулдаги) сифати тегишли даражада бўлган 
товарга алмаштиришни талаб қилиш ҳуқуқига эга.
Шу билан бирга 
Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш 
тўғрисида
ги қонуннинг 13-моддасига кўра Нуқсонли товар сотилганда 
истеъмолчи, агар бу ҳол шартнома тузиш пайтида айтиб ўтилмаган бўлса 
товарни айни шундай маркали (моделли, артикулли) мақбул сифатли товарга 
алмаштириб беришни талаб қилишга ҳақли эканлиги белгиланган.
Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг 2003-йил 13-февралдаги 75-сон 
қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикасида чакана савдо 

Download 241.55 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling