Ўрта махсус, касб-хунар
Қудуқларни бурғилашда экологик муаммолар
Download 5.05 Mb. Pdf ko'rish
|
Нефт ва газ қудуқларини бурғилаш
Қудуқларни бурғилашда экологик муаммолар.
Табиий ресурслардан тежамкорлик билан фойдаланиш ва атроф муҳитдаги табиатни муҳофаза қилиш масалаларининг замонавий ривожланиш босқичида инсониятнинг олдида турган энг муҳим муаммолардандир. Хўжалик фаолиятига таъсир қилувчи зарарли ҳолатларни бартараф қилиш ва уларнинг олдини олишнинг умумий истеъмол ҳолатларини ўрганиш муҳим вазифалардан биридир. Атроф муҳитни муҳофазасида ва уларни ҳар хил ифлосланишлардан ҳимоя қилишдаги экологик муаммоларни ечишда аниқ вазифалар бурғилаш корхоналарига юкланади. Бурғилаш ишларининг ажралиб турадиган хусусияти шундаки, улар тўғридан тўғри табиатда ишлаб чиқаришни олиб боришадилар ва ўлкан майдонларга тарқалади, фақатгана қуриқлик майдони эгаллаб олинмасдан ботқоқликлар, кўллар, денгиз ва океан акваторияларни ҳам эгаллайди ҳамда қудуқларни бурғилашда чучук ва минераллашган сув уюмлари, ҳар хил таркибдаги нефт ва газ конлари очилади. Бурғилаш ишларини назорат қилиш мавжуд бўлмаганда экологик иқлимни кучли бузилишига олиб келади, маҳаллий сув манбалари, оқова қувурлар таъсирида кимёвий реагентлар, ёқилғи – мойлаш материалларининг қолдиқлари, ер бағридаги табиий флюид оқимларининг оралиғидаги изоляциялар ва ер ости таъминоти манбаининг режимлари бузилади. Нефт ва газ қудуқларининг очиқ фавворалари жиддий ифлосланишланишларни келтириб чиқаради, баъзи ҳолатларда атмосферани заҳарланишга олиб келади. Юқорида кўрсатиб ўтканимиздек, қудуқларни бурғилашда катта ҳажмдаги ювувчи суюқликлардан фойдаланилади, уларнинг таркибида катта миқдордаги зарарли аралашмаларнинг (нефт ва нефт маҳсулотлари, кимёвий реагентлар ва ҳк.) конструкцияси мавжуд бўлади. Бурғилаш эритмасининг циркуляция тизими йўқотилганда тўпроққа сингиб кетади ёки очиқ сув ҳавзаларига ва дарё тармоғига оқиб қўшилади. Қудуқларда фойдаланиб бўлинган бурғилаш эритмалари ер омборларида, очиқ грунтли жойларда сақланади. Кафолат йўқки ер омборларида сақланган бурғилаш эритмаларини фильтрация бўлиб тупроққа кетмаслигига, шунинг 207 учун ишлатиб бўлинган бурғилаш эритмаларининг устига грунт тўкилади, у узоқ вақт тупроқни зарарловчи манбага айланади ва қишлоқ хўжалиги ишларини амалга оширишга тўсқинлик қилади. Бурғилаш ишларида ҳамма зарар келтирувчи манбалар қўйидаги гуруҳларга бўлинади: 1. Ишлатиш – жиҳозларнинг полларини, тарновларни тозалаш, қуйқумларни ташлаш, совутиш тизимидан сувларни оқиши ва ҳакозолар. 2. Технологик – бурғилаш қувурлари орқали кўтарилиб оққан бурғилаш эритмалари, ювгандан кейин ташланган оқова сувлар, бурғилашда ишлатиб бўлинган ортиқча бурғилаш эритмаларини пайдо бўлиши, тушириш – кўтариш жараёнларини амалга оширишда қудуқдан оқиб чиққан эритмалар ва хакозолар. 3. Табиий – бурғилаш техник суюқларни чиқиб кетиши кучли атмосферадан тушадиган чўкмалар орқали ёқилғи – мойлаш материалларини қўшилиб кетиши, музни эриши оқибатида бурғилаш майдонидан моддаларни олиб чиқиши натижасидаги ва хакозолар. Табиатни ҳимоя қилишда қўлланиладиган технологик жараёнларнинг мажмуаси чораларига ишлаш ва тадбиқ қилиш, ишлаб чиқаришдаги қолдиқларни максимал катталикда камайтириш ва уларни заҳарсизлантириш, ёпиқ тизимдаги техник сувлардан фойдаланиш технологиясини ишлаб чиқиш ва тадбиқ қилиш, тозалаш қурилмалари ва тизимларнинг самарадорлигини ва ишончлилигини ошириш қолдиқларни зарарли таъсир қилишга қарши қўлланилган технологиялардан самарали фойдаланиш кабилар киради. Бурғилаш ташкилотларида кейинги йилларда циркуляция тарновларини такомиллаштиришга ва уларнинг ишончлилигини оширишга ҳамда ювувчи суюқликларни йиғиш, ишлов бериш ва қолдиқларни сақлашга катта этибор беришмоқда. Қудуқларни ювиш соҳасида қўйидаги тадбирлар олиб борилмоқда: - ер омборларидан фойдаланишдан тўлиқ воз кечиш ва уларни катта ҳажмдаги металл резервлари билан алмаштириш; - циркуляция тизимида ва бурғилаш эритмаларини кўп ўтказишда ишончли ёпиқ қувурли узатмаларнинг такомиллаштирилган конструкцияларидан фойдаланиш; - бурғилаш эритмаларини қудуқдан қудуққа ташишда (биринчи навбатда нефт ва нефт асосли) кўп мартали қудуқларни ўзлаштириш амалиётининг маълумотларидан фойдаланиш; - ишлатиб бўлинган бурғилаш эритмаларини қўшиш, ишлов бериш ва зарарсизлантириш ва махсус ажратилган жойга ташиш. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling