Ўрта махсус, касб-хунар
Бурғилашни механизациялаш ва автоматлаштириш воситалари
Download 5.05 Mb. Pdf ko'rish
|
Нефт ва газ қудуқларини бурғилаш
Бурғилашни механизациялаш ва автоматлаштириш воситалари. Маълумки, бурғилаш тизмасини тушириш ва кўтариш бир қатор бажарилиши қийин бўлган жараёнлар бир бири билан бирлашиб кетган бўлиб, улардан кўпчилиги қўлда амалга оширилади. Қудуқларни чуқурлигини ошиши билан юкланма катта қийматга ошиб кетади. Шунга мувофиқ ҳолда конструкторлик ташкилотларида асосий куч янги асбобларни, механизларни ва машиналарни тушириш – кўтариш жараёнларини бажаришни енгиллаштиришга йўналтирилгандир. Механик калитларни ўрнида физик меҳнатга катта харажатларни сарфланиши талаб қилинган ва тросларнинг узилиб кетиш хавфи бўлганлиги учун, осма пневматик ПБК туридаги калитлардан фойдаланила бошланди. Бурғилаш қувурларини бураш бўйича асосий жараёнларни механизациялаштиришнинг имконияти бўлди. АКБ барқарор автоматик калитлардан тўлиқ фойдаланиш эвазига бурғилаш қувурларини тиркаб маҳкамлаш ва бўшатишдаги асосий жараёнлар тўлиқ механизациялаштирилди. Шамларни шамдонларга ўрнатиш ва уларни қудуққа узатиш учун механизациялаштириш учун МСП – 2 жамланмаси ишланди ва тайёрланди ва бу 41 ва 53 метр баландликдаги копровикли минорани жиҳозлаш учун мўлжалланган. МСП–2 жамланмасининг ёрдамида қуйидаги жараёнлар механизациялаштирилади: шамдонга шамни келтириш ва ўрнатиш; шамнинг юқори учидан тортиш ва бармоққа ўрнатиш; бурғилаш ва мустаҳкамлаш қувурларини бураб маҳкамлаш ва очиш. МСП–2 жамланмасини ҳамда шунга ўхшаш машиналарни ва механизацилаштириш тизимини ишлашни тўлиқ автоматлаштириш учун база сифатида фойдаланилади. Бурғилаш тизмаларини туширишни ва кўтаришни 201 автоматлаштириш икки йўналишда олиб борилди: биринчидан асосий технологик схемаларни сақлаган ҳолда ҳамда вақт бўйича улардан баъзи бирларини бирлаштириб, тушириш–кўтариш жараёнларини автоматлаштириш ва иккинчидан такомиллашган янги технологик схемаларни автоматлаштириш. Биринчи йўналиш бурғилашда тушириш-кўтариш жараёнини механизациялаштириш, автоматлаштириш ва АТК (автоматик тушириш- кўтариш) тизимларни мажмуасини яратиш ВНИИ нефтмашнинг асбобларини автоматик тўхтовсиз кўтарувчи гидравлик тизимини амалга ошириш ўз ўрнини топди. АТК тизими ҳозирги вақтда баъзи қурилмалар билан жиҳозланган бўлиб, 3000 – 4000 метргача чуқурликдаги қудуқларни бурғилашга (масалан, БУ – 125 қурилмаси) мўлжалланган. АТК тизимига бажарувчи машиналар ва механизациялар қўшилган: механизациялашган шамлар автоматик барқарор (кўчмас) АБК (автоматик бурғилаш калити)ни понали тутқичлар автоматик элеватор бурғилаш қувурларини ўтказиш учун ички каналли тал блокининг махсус конструкцияси бурғилаш шамини копрда цементлаш учун қурилма пастки ишчи майдончадан бошқариладиган шамни механик узатиш ва кўчириш жиҳозлар киради. Бурғилаш қувурларини бураб маҳкамлайдиган ва ечиб оладиган автоматлаштирилган жамланма: шамни шамдонга ўрнатишда уни шамдондан кўтариб олади ва қудуқнинг ўқига чиқаради, бурғилаш элеватор билан биргаликда қувурлар тизмасини тутиш ва автоматик бўшатишни бошқариш, бўш турган элеваторни тушириш ва кўтариш, шамларни шамдонга ўрнатиш ва уни шамдондан чиқариб олиш жараёнлари билан мос келиши (ёки биргаликда ишлатиш); роторда бурғилаш қувурлари бирикмасини маҳкамлаш ва ушлаб туриш. Жамланманинг механизмлари қуйидаги тарзда ишлайди. Бурғилаш тизмаси роторга понали тутқич ёрдамида осиб қўйилади. Шамни очиб олиш вақтида унинг юқори қисмидан марказлагич ушлаб туради, яьни элеватордан туширишда шамга ишлайди ва тиркалади. Элеватор роторга қўйилади ва бурғилаш тизмасининг юқори қисмига жойлаштирилади. Ажратилган шам махсус тутқич билан кўтарилади, ён томонга кўчирилади ва бармоққа ўрнатилади. Шам кўтарилганда тутқич марказлагични очади ва бир вақтннг ўзида уни бўшатади. Шамнинг пастки учи илгакли – киргизгич билан шамдонга киргизилади. Элеватор бурғилаш тизмасини тутиб туради ва у навбатдаги шамнинг баландлигига кўтарилади. АТК жамланмаси фақат ишчиларнинг меҳнатини енгиллаштирмасдан унинг таркибий қисмини ҳам ўзгартиради. Агарда бурғиловчининг иккита ёрдамчиси тал тизимининг доимий ҳаракатланадиган механизмларининг яқинида бурғилашнинг энг хавфли зонасида роторга яқин жойда тўғридан- тўғри ишлаб, доимий равишда қўлда кўпгина жараёнларни бажаради. Бунда 3000 метр чуқурликдаги қудуққа бир рейс давомида тушириш ва кўтаришда 202 100 тоннага яқин юкни кўчирган бўлса, АТК жиҳозлари ўрнатилгандан кейин уларнинг иш жараёнларининг хавфсизлиги таъминланди. Биринчи ёрдамчи бурғиловчи АБК – 3 калитларини қудуқ устидан олиб кетиш жараёнини автоматик бошқаришни назорат қилади; иккинчи ёрдамчи билан бир қаторда туриб, шамларни тутиш ва кўчириш механизмларининг бошқариш пультидан, учинчи ёрдамчи эса тушириш – кўтариш жараёнларида қатнашишдан озод қилинади. Бурғилаш тизмасини автоматик тўхтовсиз тушириш-кўтаришда, гидравлик бошқариладиган қурилма ишлаб чиқарилган ва ҳозирги кунда саноат синовидан ўтказилмоқда. Download 5.05 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling