Ўрта махсус, касб-хунар


Download 5.05 Mb.
Pdf ko'rish
bet84/112
Sana16.08.2023
Hajmi5.05 Mb.
#1667485
1   ...   80   81   82   83   84   85   86   87   ...   112
Bog'liq
Нефт ва газ қудуқларини бурғилаш

Назорат саволлари. 
 
1. Махсулдор қатламларни очишнинг қандай усуллари мавжуд? 
2. Махсулдор қатламни бирламчи очиш деганда нимани тушунасиз? 
3. Махсулдор қатламни иккиламчи очиш деганда нимани тушунасиз? 
4. Махсулдор қатламга киришнинг қандай усуллари мавжуд? 
5. Махсулдор қатламни очишда бурғилаш эритмасига қандай талаблар 
қўйилади? 
6. Ювувчи суюқликларни мухсулдор қатламга кириши нималарга сабаб 
бўлиши мумкин? 
7. Махсулдор қатламлар қандай усулларда синалиши мумкин? 
8. Махсулдор қатламни бевосита синаш усулини тушунтириб беринг. 
9. Қатламни химоя тизмаси орқали синаш қандай амалга оширилади? 
10. Қатламларни бирламчи очиш жараёнида атроф мухитни мухофаза қилиш 
бўйича қандай чоралар кўрилади? 
11. Қудуқларни ўзлаштиришга тайёрлаш жараёнини гапириб беринг. 
12. Фаввора арматурасининг вазифаси нимадан иборат? 
13. Махсулдор қатламни перфорациялаш усулларини айтинг. 
14. Отувчи перфораторларни қандай гурухларга ажратиш мумкин? 
15. Отувчи перфораторлар қандай мавжуд камчиликларга эга?
 


145 
Телеграм каналимиз: @ng_uz (Neft va Gaz KITI) 
XII БОБ. ҚУДУҚЛАРНИ МУСТАХКАМЛАШ 
 
Қудуқларнинг конструкциясини лойихалаш
Қудуқ узоқ муддатли капитал қурилиш бўлиб ҳисобланади. Шунинг 
учун конструкцияси мустахкам, барча ўтказувчан тоғ жинсларини герметик 
ажралишини таъминлай оладиган, бурғилаш жараёнида лойихадаги
чуқурликкача боришни ва геологик вазифаларни хамда бошқа текшириш 
ишларини хал эта оладиган бўлиши, конни ишлатишни барча босқичларида
ишлатиш режимини олдиндан лойихалаш, ер остини ва атроф-мухитни 
ифлосланишдан мухофаза қилишни таъминлаши керак. Шу билан
биргаликда қудуқ конструкцияси кам харажатли бўлиши лозим. 
Қудуқ конструкциясини танлашда кўплаб омиллар инобатга олинади: 
қудуқларни вазифаси ва мақсади (қидирув, эксплутацион, хайдовчи ва 
бошқалар), лойихавий чуқурлиги, геологик тузилиш хусусиятлари, тоғ
жинсларини мустахкамлиги, босимни ютилиш индекси ва қатлам босими 
аномал коэффициентининг чуқурлик ошиши билан ўзгариш характери
қатлам суюқлигининг таркиби, қудуқ юзасини ҳолати (қуруқлик, сув 
хавзаси), қудуқни кесими, бурғилаш усули ва давомийлиги, бурғилаш 
технологиясини тараққий этганлиги, махсулдор қатламга кириш усуллари
бурғилаш ва ишлатиш жараёнида харорат режими, қудуқ дебити ва ишлатиш 
усуллари (турли босқичлар учун), ишлатиладиган ускуналарнинг 
мукаммаллик даражаси, мухандис-техник ишчиларни квалификация 
даражаси ва бошқалар. 
Қудуқ конструкциясини лойихалаш, бу коннинг аниқ бир шароитидан
келиб чиққан ҳолда қудуқни химоя қувурларининг сони, тизмаларни
катталиклари (диаметри, хар бир тизмани тушириладиган чуқурлиги), хар 
бир тизмани бурғилаш учун бурғининг диаметри, цементни тизма ортидан
кўтарилиш баландлиги ва махсулдор қатламга кириш усулини танлаш 
демакдир. Бу вазифаларни ечиш жараёнида кўпинча қудуқ конструкциясини
бир нечта варианти ишлаб чиқилади. 
Бу вариантларни ичидан шундай битта вариант танлаш лозимки, бу 
вариант қудуқ олдида турган вазифаларни минимум харажат билан бажара 
олиши керак. 

Download 5.05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   80   81   82   83   84   85   86   87   ...   112




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling