Ўрта махсус, касб-хунар


Download 5.05 Mb.
Pdf ko'rish
bet101/112
Sana16.08.2023
Hajmi5.05 Mb.
#1667485
1   ...   97   98   99   100   101   102   103   104   ...   112
Bog'liq
Нефт ва газ қудуқларини бурғилаш

Ажратиш–таьмирлаш ишлари. Таьмирлов цеметлаш ишлари – 
қатлам суюқликлари бир горизонтдан бошқа бир гаризонтга ёки атмосферага 
тампонаж тоши каналлари ёки ёриқларидан чиқиб кетишини олдини олиш ва 
бартараф этиш мақсадида тизма орти мухитида бирламчи цементлаш
жараёонида тампонож эритмаси билан тўлдирилмаган оралиқлар химоя 
тизмаси герметик бўлмаган оралиқлари ажратилади.


181 
Телеграм каналимиз: @ng_uz (Neft va Gaz KITI) 
Таьмирлаш–ажратиш ишларини бошлашдан аввал нуқсон мавжуд
бўлган ва герметик бўлмаган оралиқларни лой зангдан тозаланади, ҳамда 
улар орқали бўладиган циркуляцияни жадалллигини аниқланади.
Нуқсонли оралиқларни жойлашган ўрнини аниқлаш. 
 
Бу масалани аниқлашни бир нечта усуллари мавжуд. Шундан 
иккаласини кўриб чиқамиз. Биринчи усулда остки қисмида пакер бўлган 
бурғилаш қувурлари химоя тизмаларинг ўртасида бўлган чуқурлигига 
туширилиб қувурлар оралиғи пакеровка қилиниб превенторлар ёпилади.
Сўнгра қувур ичига сув хайдалиб қудуқда босим ҳосил қилинади ва 0,5-1 
соат ичида қувур ичидаги ва қувурлар орасидаги босим назорат қилиб 
турилади. Агарда шу вақт мобайнида босим ўзгармаса, демак химоя 
тизмасини остки қисми герметик деб ҳисобланади.
Шундан кейин босим туширилиб, пакер озод қилинади Бурғилаш 
қувурлари юқориги учаскаси ўртасигача кўтариб яна пакерланади ва 
юқоридаги ишлар такрорланади. Агарда қувурлардаги синаш босими 
камайса, лекин қувурлар орасидаги босим ўзгармаса унда нуқсонли участка 
аввалги пакер қўйилган оралиқ билан пакерланган оралиқда жойлашган 
бўлади. Бу оралиқ тенг иккига бўлинади. Пакерни оралиқни ўртасига қўйиб
пакерланади ва пакер ости мухити синаб кўрилади. Синаш операцияси
шундай олиб борилиши керакки, нуқсонли оралиқ, 10-20 метрли масофада 
қолдирилиб, сўнгра ажратиш ишлари амалга оширилади
Герметик бўлмаган резьбали бирикмаларни аниқлашнинг энг самарали 
усули ҳаво билан синаб кўришдир. Химоя тизмасини реьбали 
бирикмаларини герметиклигини синаб кўриш учун химоя тизмаси ичига
НКҚ туширирлади. Қудуқ юзаси герметикланганидан кейин қудуқ тоза сув 
билан ювилади. Химоя тизмаси билан НКҚ орқали ўлчов идишига сувни 
чиқариб олиш йўли билан қудуқ ичидаги сув сатхини 50-100 метрга 
камайтирилади. Сўнгра НКҚни юқори қисмидаги зулфин ёпилиб компрессор 
билан ҳаво босими 12-16 Мпа гача оширилади ва 0,5 -1 соат оралиғида 
қувурлар оралиғидаги ва қувур орти мухитидаги босимни манометрлардан 
кузатиб турилади Агар босим ўзгармаса юқориги учаскалардаги резьбали 
бирикмалар герметик деб ҳисобланади НКҚдаги зулфин очилиб, сувнинг 
сатхини яна 50-100 метрга камайтирилади. Зулфин ёпилиб, ҳаво босими яна 
12-16 МП га ча оширилади ва манометрларни кўрсатиши назорат қилинади.
Агарда навбатдаги синаш жараёнида қувур орти мухитида босим кўтарилса, 
нуқсонли оралиқ сўнги сув сатхи туширилган тизмалар орти мухитида 
бўлади.
Агарда босимни ортиши суст бўлса суюқлик сатхини яна 50-100 метрга 
туширилади ва синаш давом эттирилади. Янги оралиқда тизма орти 
бўшлиғида босимни жадал ортиши резьбали бирикмаларда герметиклик 
йўқлигини билдиради.


182 
Телеграм каналимиз: @ng_uz (Neft va Gaz KITI) 

Download 5.05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   97   98   99   100   101   102   103   104   ...   112




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling