Ўрта махсус, касб-хунар
Download 5.05 Mb. Pdf ko'rish
|
Нефт ва газ қудуқларини бурғилаш
Икки поғонали цементлаш. Икки поғонали цементлашда қудуқни
цементланиш оралиғи иккита участкага бўлинади. Бундай химоя тизмалари таркибига махсус цементлаш муфтаси ўрнатилади (87 -расм). Тизмани ташқи муфтадан юқори ва остки қисмида марказлаштирувчи фонарлар жойлаштирилади. Икки поғонали цементлашни иккита тури мавжуд. 87-расм. Поғоналаб цементлаш муфтаси. 1-корпус; 2- зичловчи халқа; 3-юқориги втулка; 4 –калибрланган штифтлар; 5- беркитувчи втулка; 6-суюқлик ўтиш учун тешик; 7-остки втулка; 8- остки втулкани силжишини чегараловчи мослама. 176 Телеграм каналимиз: @ng_uz (Neft va Gaz KITI) Поғонали цементлаш жараёнида дастлаб тизма 4 ичига биринчи миқдор 3 тампонаж эритмаси қувур орти бўшлиқни қудуқ тубидан цементлаш муфтасигача ва тизма ичидаги тўхташ халқаси 9 остки участкаси, сўнгра биринчи ажратиш тиқини 2 –босувчи суюқлик (88-расм) юзасигача бўлган хажмли тампонаж эритмаси зарур бўлади. Биринчи ажратувчи тиқинда химоя қувуралрига сиқилиб турувчи резина манжет ва асосни ташкил этувчи қаттиқ марказий ўзак мавжуд. Манжетни эластиклиги ва ўзакни диаметри шундай мослаштирилганки, тиқин цементлаш муфтаси орқали эркин ўтади ва остки тўхташ халқасига бориб жойлашади. Қудуқни ички хажмига тенг миқдордаги муфтаси орасидаги иккинчи ажратиш тиқини 11 қўйиб юборилиб уни юқорисидан яна босувчи суюқлик 10 хайдалади. Тиқин 11 химоя тизмаси бўйича остки томонга харакатланиб муфтанинг остки втулкаси 6 га жойлашади ва ундаги ўтказиш каналларини ёпади. 88-расм. Икки поғонали цементлаш схемаси. а) остки поғона учун тампонаж эритмасини хайдаш; б) остки поғонани цеменлаш тугаши олдидан кўриниши; в) остки поғонани цементлангандан кейин уни ювиш; г) иккинчи поғонани цементлаш; д) иккинчи поғонани цементлаш якуни. 177 Телеграм каналимиз: @ng_uz (Neft va Gaz KITI) Суюқликни хайдаш давом этар экан тизмада босим тезда кўтарилади. Босим 3-4 МПа га кўтарилиши билан втулка 6 ни ушлаб турган шпилка 1 лар кесилади, сўнгра тиқин билан биргаликда пастга томон харакатланиб таянч 8 гача бориб муфтадаги ёнлама тешик 7 ларни очади. Бу тешиклар орқали тизма орти мухитига босувчи суюқлик чиқади. Қудуқни очилган тешикдан юқори қисми, остки қисмидаги тампонаж эритмаси қотгунча (бир неча соатдан бир суткагача) ювиб турилади. Шундан кейин тизма ичига иккинчи тизма орти юқори участкаси хажмга тенг хажмли тампонаж эритмаси хайдалади. Тампонаж эритмасини хайдашдан олдин цементлаш ускунасидаги юқориги тиқин 12 қўйиб юборилади. Тампонаж эритмаси муфтани ёнлама чиқиш тешиклари орқали босувчи суюқликни янги 13 миқдори билан босиб чиқарилади. Бу босувчи суюқликнинг хажми тизмани ички хажми яъни махсус муфтадан цементлаш ускуна учигача бўлган масофа хажмига тенгдир. Юқори тиқин 12 цементлаш муфтаси корпусида босим остида кесилувчи шпилкалар ёрдамида қотирилган втулка 5 га етиб боради. Втулкани ости 6 ни торецига таянади, натижада втулка 5 муфта тешик 7 ларини ва тизманинг ичини тизма орти мухитидан ажратади. Тампонаж эритмаси қотиб бўлганидан кейин ва химоя тизмасини юқори участкасининг герметиклиги текширилади, сўнгра тизма ичидаги тиқин, махсус муфта ва тўхташ халқаси бурғиланади. Поғонали цементлаш усули қуйидаги холларда қўлланилади: а) бир поғонали цементлашда бурғилаш эритмасининг ютилиши муқаррар бўлса; б) аномал юқори босимли қатлам очилган бўлиб, бир поғонали цементлашдан кейин тампонаж эритмасини қотиш даврида оқим ёки газ ҳосил бўлиши кутилса; в) бир поғонали цементлаш учун бир вақтни ўзида (цементлаш операциясини бажариш учун) кўплаб цементлаш насослари ва цемент аралаштириш машиналари зарур бўлса. Бу усулни асосий камчилиги - остки қисмни ва устки қисмини цементлаш вақтини узоқлигидир. Айрим холларда бир қудуқ уч хатто тўрт поғоналаб цементланади. Бунинг учун химоя тизмалари таркибига цементлаш сонига мувофиқ икки ёки учта цементлаш муфтаси ўрнатилади. Цементлаш ишларини кетма- кетлиги икки поғонали цементлашдаги каби амалга оширилади. Download 5.05 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling