Ўрта махсус, касб-хунар
Отилишга қарши ускуналар жамламаси
Download 5.05 Mb. Pdf ko'rish
|
Нефт ва газ қудуқларини бурғилаш
Отилишга қарши ускуналар жамламаси.
Отилишга қарши бўлган ускуналар қудуқ устини ёки юзасини герметик сақлаш мақсадида яъни очиқ фавворалардан ва бурғилаш вақтида ҳосил бўладиган (фаввора, отишлардан текширишда, синашда ва қудуқни ўзлаштиришда ишлатилади. Фаввора ҳосил бўлишини асосий сабабларидан бири қатлам босимининг бурғилаш эритмасининг устун босимидан юқори бўлишидир. Қатлам босими хар 10 метрда тахминан 0,1 Мпа га ортади, лекин шундай қатламлар мавжудки аномал паст босимли ёки аномал юқори босимли қатламлар бўлиши мумкин. Бу қатламлар юқоридаги тенгликка бўйсунмайди. Очиқ фавворалар ва отилишлар хизмат кўрсатаётган шахсга хавф туғдиради ва атроф-мухит ифлосланишини хамда ёнғин содир бўлишини келтириб чиқаради. Шунинг учун фавворага қарши ускуналар ишончли ва доимо юқори даражада тайёр ҳолатда туриши лозим. Фавворани олдини олиш учун қуйидаги технологик операциялар бажарилган бўлиши лозим 1. Муфтали мустахкамловчи қувурлар ва қулф бирикмали бурғилаш қувурлари айланишга ўтишда тортиб олиш шароитига эга бўлиши керак; 2. Қатлам босимига қарши босим ҳосил қилиб, ёпиқ циркуляция ҳосил қилиш; 3. Қатламга бурғилаш эритмасини бурғилаш насослари билан хайдаш. Фавворага қарши мослаштирилган ускуналар таркибига қуйидагилар киради: 1) Превенторлар; 2) Крестовина; 3) Привентор устига ўрнатиладиган катушка; 4) Кенгайтирилган (ажраладиган) металл нав (желоба). Бурғилаш эритмаси таркибида нефт, газ хосил бўлганда бошқариш қулай бўлиши учун превенторни ва манифольдларни бошқариш станцияси мавжуд. Нефт газларни отилишдан сақловчи ускуна қудуқ усти билан бурғилаш минорасининг поли остида жойлашади. Нефт газ саноатида хавфсизликни сақлаш учун фавворага қарши ускуна қидирув майдонларини бурғилашда, газоконденсатли ва газли конларда хамда аномал юқори қатлам босимли қудуқларда ўрнатилиши шарт. Қудуқ юзаси кондукторни ва оралиқ тизмаларни цементлаб бўлгандан кейин превентор билан жихозланади. Фавворага қарши ускуналар герметик ва мустахкамлигини қудуқ устига жойлаштирилгандан кейин текшириб кўрилади. Мустахкамликка синаётганда синов босими Р рухсат этилган ишчи босим Download 5.05 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling