Ўрта махсус, касб-хунар
Оғирлаштирилган бурғилаш қувурлари
Download 5.05 Mb. Pdf ko'rish
|
Нефт ва газ қудуқларини бурғилаш
Оғирлаштирилган бурғилаш қувурлари. Бурғилаш тизмасининг мустахкамлигини ошириш ва бурғига оғирлик бериш учун бурғилаш тизмасининг остки қисмига оғирлаштирилган бурғилаш қувурлари ўрнатилади. 45-расм. Оғирлаштирилган бурғилаш қувурлари. а- юза қисми текис бўлган; б- конуссимон оралиқли. 83 Телеграм каналимиз: @ng_uz (Neft va Gaz KITI) Оғирлаштирилган бурғилаш қувурлари мажмуаси битта бурғи устидаги қувурдан иборат, қайсики бу қувурнинг хар икки томонида хам ички қулф резьбаси мавжуд. Бундан ташқари юқори қисмида ички қулф резьбали, остки қисмида ташқи қулф резьбали оралиқ қувурлардан ташкил топган. ТУ-14-3 164-73 бўйича диаметри 146, 178 ва 203 мм ли ОБҚ лар ишлаб чиқарилади. Диаметри 73 ва 89 мм бўлган ОБҚ лар ТУ/В – 88739 – 141-70 бўйича, диаметри 219 ва 245 мм ли ОБҚ лар эса ЧМТУ 14-243- 154-73 бўйича ишлаб чиқарилади. Бундан ташқари нормал Н 291-49 бўйича диаметри 95 ва 108 мм бўлган қувурлар ишлаб чиқарилади. ОБҚ лар 2 хил кўринишда ишлаб чиқарилади: Бутун узунлиги бўйича силлиқ ва клинли тутишда ишончли бўлиши учун конуссимон хошияли кўринишда ишлаб чиқарилади. ОБҚларнинг таснифи қуйидаги жадвалда келтирилган. 15- жадвал Катталиклар ОБҚ нинг катталиги, мм 95 108 146 178 203 219 Ташқи диаметри, мм 95 108 146 178 203 219 Ўтиш каналининг диаметри, мм 32 38 75 80 100 120 Кўндаланг кесим юзаси: Қувур танасининг, см Утиш каналининг, см 63 8,05 80 11,35 123 4,2 198 50,3 245 78,5 - - 1-метр қувурнинг оғирлиги, кг. 49 63 97 156 192 212 Бундан ташқари мустахкамлиги юқори бўлган лигерланган пўлатдан тайёрланган, мувозанатлаштирилган оғирлаштирилган бурғилаш қувурлари ишлаб чиқарилади (ОБҚМ). Оддий ОБҚ га қараганда ОБҚМ юқори мустахкамликка (750- 650 МПа) эга. ОБҚМ лар ташқи диаметри 89, 108, 120, 133, 146, 178, 203, 229, 254, 273, 299 мм катталикларда ишлаб чиқарилади. Материалининг сифати яхшилиги, тайёрлаш технологиясига катта талаблар қўйилиши, қувур ва резьбаларни механик хамда термик қайта ишланиши, уларнинг мувозанатлаштирилганлиги билан ОБҚМ лар -- ОБҚ дан устун туради. Қувур юзасининг юкори кисмида тайёрловчи заводнинг маркаси ёки шифри, қувурнинг катталиклари, номери, ишлаб чиқарилган муддати ва қувурнинг узунлиги ёзилган бўлади. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling