Ўрта махсус, касб-хунар


Download 5.05 Mb.
Pdf ko'rish
bet43/112
Sana16.08.2023
Hajmi5.05 Mb.
#1667485
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   112
Bog'liq
Нефт ва газ қудуқларини бурғилаш

 
Бошқарувчи қувурлар. 
Бошқарувчи қувурлар ротордан бериладиган айланма харакатни 
бурғилаш тизмасига етказиш вазифасини бажаради. Бошқарувчи қувурлар 
уч хил кўринишда ишлаб чиқарилади: 
1) 
Квадрат шаклида:
 
2) 
Олти бурчакли: 
3) 
Хочсимон кўринишда: 
48-расм. Йиғилган конструкциядаги бошқарувчи қувур. 


86 
Телеграм каналимиз: @ng_uz (Neft va Gaz KITI) 
Ҳозирги кунда нефт ва газ қудуқларини бурғилаш учун асосан 
квадратсимон бошқарувчи қувурлар кўп ишлатилади. Улар квадратсимон 
қалин деворли штанга 2, юқориги штангали боғловчи (ПШВ) 1 ва остки 
штангали боғловчи (ПШН) 3 дан ташкил топган. Штанганинг юқориги 
якунида чап йўналишли ташқи резьба йўнилган, остки якунида эса ўнг 
йўналишли остки резьба йўнилган. Юқориги штангали боғловчи штангага 
боғланиш учун чап йўналишли ички резьбага эга, иккинчи томони эса чап 
йўналишли ички қулф резьбасига эга. Остки штангали боғловчи эса штангага 
боғланиш учун ўнг йўналишли ички қувур резьбасига эга, иккинчи томони 
эса ўнг йўналишли ташқи қулф резьбасига эга. Йиғилган бошқарувчи 
қувурни, чап йўналишли ташқи қулф резьбасига эга бўлган вертлюг стволига 
боғловчи 2 орқали боғланади. Бу ерда боғловчини қўллашдан мақсад 
вертлюг стволининг резьбасини хамда юқориги штангали боғловчининг 
резьбаларини тез ишдан чиқишини олдини олишдир. 
Остки штангали боғловчининг қулф резьбаларини тез ишдан чиқишини 
олдини олиш учун унга қўшимча қилиб сақловчи боғловчи 6 ўрнатилади. 
Бошқарувчи қувурлар учун квадрат штангалар узунлиги 16,5 метр, 
мустахкамлик гурухи Д ва К бўлган пўлатдан, боғловчилар эса 40 ХН (
=735 Мпа) маркали пўлатдан тайёрланади. 
Назорат саволлари. 
1. Бурғилаш тизмасининг вазифаси нимадан иборат? Унинг асосий 
элементларини айтинг. 
2. Бурғилаш қувурларининг қандай турлари мавжуд? 
3. Бурғилаш қувурлари учун қулфлар қандай вазифани бажаради? 
4. Қандай турдаги қулфлардан фойдаланилади? 
5. Оғирлаштирилган бурғилаш қувурларининг вазифаси нимадан 
иборат? 
6. Бурғилаш тизмаси учун боғловчилар қандай вазифани бажаради? 
Уларнинг турларини айтинг. 
7. Резьбалар хақида асосий маълумотларни келтиринг. 
8. Бурғилаш қувурлари тизмасининг ишлаш шароити қандай? 
9. Бурғилаш тизмасини ишлатиш шартларини айтинг. 
10. Бошқарувчи қувурлар қандай тузилишга эга? Улар қандай 
мақсадларда ишлатилади? 
11. Бурғилаш қувурлари қандай материаллардан тайёрланади? 
12. Мувозанатлаштирилган оғирлаштирилган бурғилаш қувурларининг 
афзаллиги нимада?

Download 5.05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   112




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling